Кобулдаги портлашда 8 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i56598-Кобулдаги_портлашда_8_киши_ҳалок_бўлди_ва_15_киши_яраланди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берганг навбатдаги кучли портлашда 8 киши қурбон бўлиб, 15 нафар жароҳатланди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 20, 2020 13:31 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги портлашда 8 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди
    Кобулдаги портлашда 8 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берганг навбатдаги кучли портлашда 8 киши қурбон бўлиб, 15 нафар жароҳатланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун эрталаб Кобул шимолида бомба портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани ва 15 нафарни улар жумласидан Афғонистон вакиллар палатаси аъзоси Хонмуҳаммад Вардак жароҳатланган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ҳам  бу рақамлар якуний эмаслиги ва қурбон бўлганлар сонини кўпайишини мумкинлигини хабар қилган.

Афғонистон ички ишлар вазири ҳам ҳодиса жойига юборганида Кобулдаги бугунги портлашни худкушлик ҳужум эканлигини таъкидлади.

Бундан олдин  порлашнинг мақсади  Афғонистон вакиллар палатаси аъзоси Хонмуҳаммад Вардак бўлгани айтилганди. Вардак бу ҳужумда жароҳатланган.

 Ҳозиргача бирон шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.