Россияда 71 террорчилик ячейка йўқ қилинди
Россия федерал хавфсизлик ташкилоти 2020 йил давомида, б мамлакатнинг турли минтақаларида 71 террорчилик марказ ва ячейкалари аниқланиб йўқ қилингани маълум этди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия федерал хавфсизлик ташкилоти раиси Александр Бортников " Россияйская газета га берган инервьюсида, Россия давлатини Халқаро терроризмга қарши курашдаги муваффақиятларига ишора қилиб, 2020 йилда мамлакат хавфсизлик идоралари 600 га яқин қурол,134 бомба, 100000 дан ортиқ ўқ-дорилар ва 3000 га яқин миномёт ва бошқа қуролларни мусодара қилди деб эълон қилди.
Бортников шунингдек Россиянинг аксилтеррор тизимини ҳозирда мамлакатнинг Миллий аксилтеррор қўмитаси назорат қилади ва терроризмга қарши курашда маҳаллий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорилкларни мувофиқлаштиради деб қўшимча қилди.
Россия федерал хавфсизлик ташкилоти раиси ўз сўзларида мамлакат молиявий назорат агентлиги террористик ҳаракталарда гумон қилинган 1200 дан ортиқ кишининг банк активларини музлатиб қўйди ва 57 миллион рубл (800 минг доллар атрофида) мусодара қилди ва 184 терроризмни молиялаштириш каналлари блокланди деб аниқлик киритди.