Афғонистоннинг 15 вилоятида уруш давом этмоқда
Афғонистон Мудофаа вазирлиги ушбу мамлакатнинг 15 та вилоятида уруш давом этаётганини тасдиқлаш зимнида, Афғонистон шимолидаги айрим провинциялар Толибон гуруҳининг назоратига ўтганини тасдиқлади.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котибининг ўринбосари Фавод Амон Форс ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, уруш майдонидаги вазъиятни шарҳ-изоҳ бериш зимнида, ҳозирги кунда уруш мамлакатнинг шимолида шиддат олган,-деб айтди.
Фавод амон хавфсизлик кучлари турли минтақаларда Толибон гуруҳининг террористик унсурлари билан тўқнашаётганини баён этиб, 15 вилоятда доимий равишда давом этмоқда ва айрим кунларда ҳатто 20 вилоятда уруш жараён олмоқда,-деб қўшимча қилди.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Афғонистон хавфсизлик кучлари мувафаққиятга эришмоқда ва шунингдек турли вилоятларда халқ ўз ихтиёрлари билан Толибон гуруҳининг террористик унсурлари билан курашмоқдалар,-деб эслатиб ўтди.
Фавод Амон Афғонистоннинг қанча минтақалари Толибон қўлига ўтганига жавоб бермасдан, афсўски, Афғонистон шимолидаги Балх, Қундуз, Тахор, Фороб ва Жузжон вилоятларидаги айрим шаҳарлар Толибон қўлига ўтган,-деб айтди.
Фавод Амон Толибон қўлга киритган минтақалар ғалаба қилиш ва тасарруф этиш маъносида эмас, балки Толибон ушбу минтақаларни сақлаш ва назорат қилиш қудратига эга эмас ва Мудофаа вазирлиги режалаштирилган дастурлар билан зудлик билан бу минтақалар озод этилади,-деб изоҳ берди.
Афғонистон Мудофаа вазирлигининг наттоғи Афғонистон уруши мураккаб эканини эслатиш ҳамда кўп мамлакатлар Толибон гуруҳини ҳимоя қилишмоқда ва уларга қурол-яроқ етказиб бераётганини баён этиш зимнида, турли террористик гуруҳлар, шу жумладан ўзбекистонлик, тожикистонлик, покистонлик ва араб фуқаролари Афғонистон урушида қатнашмоқда,-деб таъкидлади.