Путин вакили: биз Афғонистондаги Толибон гуруҳини тан олишга шошмайяпмиз
Россия президентининг Афғонистон ишларидаги вакили Москва давлатини Афғонистонда Толибон гуруҳи режимини расман тан олишга шошмайдигани ва уларнинг ҳатти- ҳаракатини кўриб хулоса чиқаришини таъкидлади.
Россия ТИВ-даги Осиё ишлари бўйича иккинчи диреткори бўлган Замир Кобулов, Толибон гуруҳининг баёниясига берган изоҳида, улар Афғонистон ҳокимиятининг тўлиқ ўтказилишини кутишмоқда ва вақтинчалик ҳукумат тузиш шансни рад этишган деб таъкидлади.
Россиянинг ушбу дипломати шунингдек улар айтаётган сўзлар асосида, Ашраф Ғанини айблаш керак. Бир йиллик кечикиш ва музокаралардан бош тортиш эса энди Ғани ҳамма нарсадан айрилган деб аниқлик киритди.
Путиннинг махсус вакили Россия ва Афғонистоннинг янги раҳбарлари дўстона муносабатлар ўрнатиши мумкинлигига ҳам умид билдирди.
Кобулов кеча ўз баёнотида АҚШни Афғонистондаги сўнгги воқеалар ҳамда Толибон гуруҳини фаоллашшишда айблади.
Замир Кобулв шунингдек Россия Кобулдаги ўз элчихонаси ходимларини эвакуация қилмайди ва бу дипломатик марказ тинчлик билан ў фаолиятини давом эттиради деб эълон этди.