Владимир Путин Афғонистонда экстремизмни тарқалишидан хавотир билдирди
Россия президенти Владимир Путин КХШТга аъзо давлатларнинг навбатдан ташқари йиғилишида Афғонистондаги мавжуд вазиятдан хавотир билдириб, Марказий Осиёдаги КХШТга аъзо мамлакатларга Афғонистондан келадигаан экстремистик ғоялар ва мафкураларни олдини олиш керак деб эълон қилди.
Кеча Россия президенти КХШТга аъзо мамлакатларнинг фавқулодда йиғилишда КХШТга аъзо давлат раҳбарлари ИШИДнинг мавжудлигини ўта хавфли эканлигини биладилар, чунки бу террорчи гуруҳ Афғонистонда кучли мавқега эга деб изоҳлади.
Путин ўз сўзларида Россия давлатини Афғонистондаги воқеаларга аралашмоқи эмаслигини ҳам эслатиб, Москва ҳукумати Афғонистондаги гиёҳвандлик муаммосини диққат билан кузатаётганини айтди.
Бошқа хабарга кўра, Қирғизистон ТИВ -и ҳам бу мамлакат ҳудудида КХШТга аъзо давлатлар армиялари ўртасида ҳарбий машқлар ўтказилишини хабар қилди.
Афғонистонда Толибон ҳаракатининг кучайгани ва марказий Осиё мамлакталарига хавф туғдирилиши эҳтимоли ортидан, Рссия бошчилигидаги бу ҳарибй машқлар 1-9 сентябрь кунлари ўтказилиши кутилдмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча- 23 август куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.