Путиннинг махсус вакили Толибон вакиллари билан мулоқот қилди
(last modified Wed, 22 Sep 2021 11:22:02 GMT )
сентябр 22, 2021 16:22 Asia/Tashkent
  • Путиннинг махсус вакили Толибон вакиллари билан мулоқот қилди
    Путиннинг махсус вакили Толибон вакиллари билан мулоқот қилди

Россия президенти Владимир Путиннинг Афғонистондаги вакили Замир Кабулов Толибон гуруҳи вакиллари билан учрашиб, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди.

Кеча Толибон радикал гуруҳи наттоғи Муҳаммад Наъим  РИА Новости билан суҳбатда,  Кабулов  Афғонистондаги сўнгги вазиятни, тақдири ва Толибоннинг бошқа мамлакталар билан ҳамкорликлари масаласини муҳокама қилди деб иддао қилди.

Кобул шаҳрида бўлиб ўтган, бу учрашувда  Афғонистондаги иқтисодий вазият, унинг муаммолари ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳкома қилинди.

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова бундан олдин  Россия президентининг Афғонистондаги вакили  Замир Кабулов йиғилишда Хитой ва Покистон  вакиллари ҳам қатнашганини маълум қилди.

Бу уч мамлакат вакиллари  Толибон радикал гуруҳи муваққат ҳукумати раҳбари Мулла Муҳаммад Ҳасан Ахунд билан учрашди.

Ҳозиргача учрашув тафсилотлари  эълон қилинмаган.

 

Ёрлиқ