Толибон гуруҳи Россиядан ёрдам сўрамоқда
Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олган Толибон ҳаракати Россияни БМТда бу гуруҳнинг муваққат ҳукуматининг ўрин эгаллашига ёрдам беришга чақирди.
"Садои афғон" ахборот агеентлигининг хабар қилшича, эндиилкда Қатарда бўлган Толибон гуруҳи етакчи аъзоси Суҳайл Шоҳин, Толибон ҳукумати Россияни бу гуруҳнинг БМТдаги ваколатхонаси очилишини қўллаб -қувватлашини кутмоқда деб қўшимча қилди.
У шунингдек Толибон муваққат ҳукуматининг Россия билан муносабатлари яхши эканлигини маълум қилди.
БМТдаги Толибон ҳукумати вакили сифатида тайинлангани Суҳайл Шоҳин БМТдаги Афғонистон ўрни бу ташкилот қонунлари асосида бўлиши ва Толибонни ҳаққи эканлигини иддао қилди.
Ҳозиргача Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматини дунёнинг ҳеч бир мамлакат расман тан олмаган.