Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари(8)+(видео)
(last modified Sun, 27 Feb 2022 08:29:15 GMT )
феврал 27, 2022 13:29 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари(8)+(видео)
    Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари(8)+(видео)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

Бугун Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашнеков матбуот анжуман чоғида, уруш жараёнида Украина 975 ҳарбий базаси нобуд бўлганини айтди.  Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби шунингдек эндиликда Украинни Херсон ва Бердянск шаҳарлари Россия армияси томонидан қамалда бўлган ва Гничевкс ва Черубевка аэропортари эса Россия ҳарбий-ҳаво кучлари назоратида эканлигини қўшимча қилди. Конашнеков шунингдек,  Украина шарқидаги Харьков шаҳрида давом этаёган қақшатгич урушларга ҳам тўхталиб, бу минтақада 471 украиналик аскарлар Россия кучларига таслим бўлганини эслатди.

* Украина президенти эса музокараларни Белорусда бошлаш таклифидан хабардор бўлгани ва агар Белорус ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаганида ва душманлик позиция тутмаганида, Киев ҳукумати Белорусда музокараларни ўтказишга розлик берарди деб айтган. Зеленский ўз сўзларида,  музокараларни бошқа шаҳарларда ўтказиш мумкин, аммо Белорус,  Украина бўйича музокара жой бўла олмайди деб изоҳлаган.У баёноти давомида Украина ҳам хорижлик кўнгиликлар корпусини тузаётганини маълум қилди.

* Хитой ташқи ишлар вазири Ван И германиялик ҳамкасби билан телефон орқали субатларида,  Украинадаги мавжуд ўзгаришлар туфайли Россияга қарши " бир томонлама санкциялар" қарши чиқди.

* Халқаро Атом энергияси ташкилоти -МАГАТЭ матбуот хизмати ҳам бу агентлик бош директори Рафаэль Гроссини Украина вазиятидан хавотир билдиргани ва барча томонларни ядровий материалар хавфсизлиги ва барча ядровий иншоотларнинг хавфсиз ишлашига хавф соладиган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чиқариганини эълон қилди. Хабарга кўра Гроси ҳар қандай ядровий авария одамлар ва атроф-муҳит учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин деб  аниқлик киритди.

* Россия мудофаа вазирлиги россиялик десантчилар ва парашютчилар  Чернобил атом электр станциясида радиация даражасини кузаатётгани ва бу муҳим иншоотни қўриқлаётганини халбар қилди.

*Словакия мудофаа вазири  1200 нафар хориий аскардан иборат НАТО ишчи гуруҳи ва Патриот ракетага қарши мудофаа тизимини жойлатиришни маълум қилди.

 

Ёрлиқ