Украинадаги сўнгги воқеалар (56)
(last modified Sun, 27 Mar 2022 07:08:28 GMT )
март 27, 2022 12:08 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (56)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (56)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путинни ҳокимиятдан четлатиш зарурлиги ҳақидаги сўзларидан кейин, Оқ уй дарҳол  Байден  Россияда режим ўзгаришни истамаслигини маълум қилди. Кеча Жо Байден  Польшада Путинни ҳокимиятда қола олмаслигини айтди. Оқ уй эса АҚШ президентининг нияти Путинга қўшни ва ёки минтақа мамлакатларига қарши куч ишлатишга рухсат бермаслик эканлигини изоҳлади.

* АҚШ давлат котиби Украина давлати  100 миллион долларлик яна бир хавфсизлик пакети ажратилишин эълон қилди.

*  Украина билан музокараларда Россияниг музокарачилар делегацияси раиси Владимир Мединский  Киев давлатининг  музокараларни кечиктиришга уринаётганини танқид қилиб, келишувга эришиш учун ҳали кўп йўл мавжудлигини маълум қилди.

* Британия ТВ раҳбари  Лиз Терраз Телеграф газетасида тарқатилган суҳбатида, Россияга қарши санкциялар фақат тўлиқ ўт очишни тўхтатиш ва чекиниш билан бекор қилиниши керак деб айтди.

* Британия давлати ҳам Россияга олтин эмбаргосини марказий банк учун чекловлар рўйхатига қўшди.

*  Босфор бўғозида минага ўхшаган номаълум объект борлиги ҳақидаги хабарлардан кейин бу бўғоз кейинги огоҳлантиришгача ёпилди.

*  Ал-Жазира телеканали ҳам Украина президенти Владимир Зеленский  Киев давлати танкар, ҳаво ҳужумига зид мудофаа системалари ва кемаларга зид қуролга эга бўлишни истайди деган сўзларини келтирди.

 

Ёрлиқ