Украинадаги сўнгги воқеалар (57)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Евронюс ахборот агентлиги, Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби сўзлаган нутқидлан парчалар келтириб, Украинанинг 18 та учувчисиз кучлари уриб туширилиши ва денгизда жойлашган узоқ масофага мўлжалланган С-300 ракеталари ва тизимлари захираси йўқ қилингани ҳақида хабар қилди.
* Россия мудофаа вазирлиги Украина пойтахти Киев вилоятида Россияниг ҳарбий бўлинмалари ҳаракати ва уларнинг миллатчи кучлар ҳамда у ердаги Украина ҳарбийларига ҳужумлари акс этган янги суратларни эълон қилди.
* Рус кучлари Украинанинг Мариупол шаҳри аэропортини эгаллаб, шаҳардан қочишга уринган юқори мартабали украиналик ҳарбий қўмондонини қўлга олган.
* Россия мудофаа вазирлиги 50 давлатга тегишли 67 хориижй кема миналар ва ўққа тутилишидан қўрқиб Украина жанубидаги портларда қолиб кетганини маълум қилди. Москва давлати шунингдек Қора денгиз шимолида об-ҳаво ёмонлашса миналар 4 кун ичида Руминияга етиб бориши мумкинлигидан огоҳлантирди.
* Бутун дунёда 20 мингга яқин кўнгиллилар, жумладан АҚШлик уруш ветеранлари ва эски аскарлари Украина президентининг ёрдам чақирувчига жавоб беришди.
* Украина ташқи ишлар вазири Вашингтон Киевга Полшага қирувчи самолётларини Украинага юборишга қарши эмаслигини маълум қилган. У шунингдек бу масала Полшага боғлиқ деб изоҳлади.
* Британия Мудофаа вазирлиги Россия кучлари украиналик ҳарбийларини қамал қилиш учун сепаратистлар минтақларида тўплашган.
Рус кучлари Донбасс шимолидаги Харков ва минтақа жанубидаги Мариуполодан олдинга силжишмоқда.
* Финляндия президенти YLE TV1 телеканали билан суҳбатда, Финляндиянинг НАТОга қўшилиши икки давлат чегараларида Россия билан доимий зиддияларни кучайтиришини айтган.