Украинадаги сўнгги воқеалар (59)
(last modified Mon, 28 Mar 2022 10:17:29 GMT )
март 28, 2022 15:17 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (59)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (59)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Бугун Россия Мудофаа вазирлиги ўтган кун ичида рус кучлари  Украинанинг 36 ҳарбий нишонига зарба берилгани ва 19 та ҳарбий дронларни уриб туширилганини маълум қилди. Россия мудофаа взирлиги расмий баёнтида, Россия сўнгги 24 соат ичида Украинанинг 5 ҳарбий самолёти, жумладан 4 та Су-24 ва 1 Су-27 қирувчи самолётини уриб туширган деб изоҳлади.

Мазкур хабарга асосан, махсус операция бошланганидан буён, Россия кучлари Украинанинг жами  303 та учувчисиз учоқлари, 1713 та танклари, 170 та ракета ўтиш мосламалари ва 1557 та ҳарбий техникасини йўқ қилган.

*   Украина кучлари томонидан рус мҳбусларини қийноққа солинаётгани акс эттируви интернетда тарқалган хавотирли суратлар юзасидан Россия тергов бошлаганини маълум қилган.

* Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Украина уруши қашшоқ мамлакатларда озиқ-овқат билан боғлиқ тартибсизликларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

*  Франция ахборот агентлиги ҳам маҳаллий вақт билан соат 19: 00 да ҳамда Санкт-Петербургдан Финляндия пойтахти -Хелсинкига сўнгги поезд келиши билан Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сўнги темир йўл алоқаси узилди деб эълон қилди.

*  АҚШнинг  "Forrest Sherman" эсминенци кескин ҳараатида Польшанинг Гданск портига кирди.

*  Украина расмийлари Россия кучлари назорати остидаги Чернобил АЭС ҳудудида янги ёнғинлар содир бўлган.

*  Туркия ТИВ раҳбари Анқара Россиядан сотиб олган С-400 ракетасини Киевга бермайди деб атйди.

*  Туркиянинг хавфсизлик манбалари Қора денгизда яна бир украиналик минасини топилганини хабар қилди.

Туркия Мудофаа вазирлиги бугун Қора денгиз қирғоқларида денгиз минасини аниқлагани ва уни  зарарсизлантирганини маълум қилди.

 

Ёрлиқ