Украинадаги сўнгги воқеалар (61)
(last modified Tue, 29 Mar 2022 10:50:04 GMT )
март 29, 2022 15:50 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (61)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (61)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди Истамбулда бошланди. Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларнинг янги раунди Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг Туркия президенти девонидаги қисқа нутки билан бошланди. Туркия президенти, уруш ва қон тўкилишининг ҳалокатли оқибатларига тўхталиб, Украинадаги нохуш гуманитар саҳналардан афсусда эканини билдирди. У томонларни доимий ўт очишни тўхтатиш ва адолатли ечимга эришишга қаратилган музокараларни давом эттиришга чақирди.

*  Бугун Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Песков  АҚШнинг PBS телеканалига берган интервьюсида, Россия давлати Украинаа урушида атом бомасидан фойдаланиш заруриятини кўрмаяпти деб айтди.

Кремль матбуот котиби Украинадаги ҳар қандай  операция  атом бомасидан фойдаланиш учун сабаб эмас деб қўшимча қилди. Албатта бизда жуда аниқ консепция бор. Россия мавжудлигига таҳдид мавжуд бўлгандагига биз ядро қуролидан мамлакатимизнинг мавжудлигига таҳдидини бартараф этиш учун қўлай оламиз ва амалда фойдаланамиз деб таъкидлади.

* Россия Мудофа вазирлиги тактик операциялар давомида, Украинанинг 68 ҳарбий объектни йўқ қилинган деб маълум қилди.  Бу вазирлик  рус кучлари  Украинанинг  Реён ҳудудидаги ёқилғи обборони нобуд этган деб изоҳлади.

* АҚШ молия вазири ўринбосари Адимо Вули АҚШ ва унинг иттифоқчилари  Украинага бостириб уириш пайтида  Россия иқтисодиётини чеклаш мажбуриятини олганини аниқлик киритди.

*  Украинанинг алоқа ширкати киберҳужм туфайли унинг интернети узилганини хабар қилди.

*  Якшанба куни CNEWS  ахборот канали Твиттер саҳифасида  айни пайтда  НАТО шафелигида Норвегияда ўтказилаётган кенг кўламли машғулотларида 3 мингдан ортиқ француз пиёда ва отлиқ қўшинлари ва бошқа ҳарбий кучлар иштирок этмоқда. Ушбу кучлар реал миқёсидаги симуляцияларни амалга ошириш орқали мумкин бўлган микробиал ва кимиёвий урушлар учун  махсус тайёрланган деб ёзди.

 

Ёрлиқ