Украинадаги сўнгги воқеалар (65)
(last modified Thu, 31 Mar 2022 10:34:13 GMT )
март 31, 2022 15:34 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (65)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (65)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  Бугун Украина президенти  Владимир Зеленский Австралия парламенти вакиллари билан суҳбатида, Украинага ҳужум қилгани сабаб Россияга босимларни оширилиши учун Москвага нисбатан кучли ва янги санкцияларга эҳтиёж бор деб айтди.

* НАТОдаги АҚШлик етакчи генерали Тад Волтер   Россиянинг Украинага қарши ҳужумлари  НАТОнинг Шарқий Европадаги доимий иштирокини қайта кўриб чиқишига сабаб бўлган деб айтди.

* Россия Мудофаа вазирлиги  Круз ракеталар билан Украина қуролли кучларига тегишли бир нечта ёқилғи омборларини йўқ қилганини хабар қилди. Кеча Украинадаги 52 та ҳарбий объект нишонга олинди. Украинанинг 18 ҳарбий дрони уриб туширилди деб қўшимча қилди. Бу вазирлик Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек  Донбасс ҳудудларини озод қилишдан мақсад унинг кучларини қайта ташкил қилиш эканини айтди.

* Донецк халқ республикаси ҳарбий матбуот котиби Эдуард Басурин  Донецкда қўлга олинган хорижлик ёлланмаларга ҳарбий асир сифатида муносабатда бўлмайди ва уларни суд муҳокама қилинади деб айтди. У шунингдек, Мариуполда қамалда қолган Украина қўшинарини кетишига йўл қўймаймиз деб аниқлик киритди.

*   Европа Тараққиёт ва тикланиш банки жорий йили  2022 йилда  Украина ялпи ички маҳсулоти  20 фоизга ва Россияда эса 10 фоизга қисқаришини  прогноз қилди.

* Халқаро Валюта жамғармаси директори ўринбосари Гита Гупинат Россияга қарши қўлланган молиявий санкциялар  АҚШ долларини нуфузини аста секин пасайишига олиб келиши мумкин деб айтди.

* Хитой ТИВ -и Россия билан энергия савдосида рубл ёки юандан фойдаланишни истисно қилмаслигини маълум қилди.

*  Тожикистоннинг иқтисодий тараққиёти ва савдосига масъул мутассадилари Москвага қарши санкцияларни Тожикистон иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш мақсадида  озиқ-овқат жамғармасига қўшимча ташкилотлараро штабни яратиш каби чораларни кўришини маълум қилдилар. Бу ташаббусдан мақсад биринчи навбата  маҳаллий бозорлар учун ун, сариёқ, гўшт, шакар, тухум ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашдан иборат.

 

Ёрлиқ