Украинадаги сўнгги воқеалар (107)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия Мудофаа вазирлиги ўтган бир сутка ичида бу мамлакат ракета бўлинмалари кучлари 19 та ҳужум уюштирганини ва бунинг натижасида Украинанинг 4 та қўмондонлик маркази ва 3 та ўқ -дори омбори йўқ қилингании таъкидлади. Бу вазирлик шунингдек ҳаво кучлари Украинанинг 56 ҳарбий базасини бомбардимон қилганини қўшимча қилди.
* Россиянинг АҚШдаги элчиси Москва Вашингтонга Киев даватига қурлл етказиб беришни тўхтатувчи хат ёзганини тасдиқлади.
* АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин агар Украина ҳарбий техника билан яхши жиҳозланган бўлса, Украина урушда ғалаба қозониши мумкин деб иддао қилди.
* Донбассда тўқнашувлар давом этар экан, кўпроқ рус қўшинлари уруш зонналарига кириб бормоқда деб ёзди Рошо тудей.
* Россия федерал космик агентлиги раиси Дмитрий Рогозин "Сармат" русумли ракеталари яқин 30-40 йил ичида Россия хавфсизлигини тўлиқ кафолатлайди деб айтди. Хабарга биноан Рогозин Ғарб системларини "Сармат" ракетларига қарши қобилиятсизлиги ва шу боис Россия хавфсизлиги кейинги 40 йил давомида кафолатланганини баён этди.
* АҚШнинг собиқ президенти Дональд трамп ўз интервьюсида, агар ҳали ҳам АҚШ бошқарувида бўлганимда, Россия президенти Вадимир Путинга энди " ядро" сўзини ишлата олмаслигини айтган бўларди деб айтди.
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел Европа Иттифоқи аъзолари ўртасида, Россиянинг энергетика секторига санкциялар бўйича келишувга эришилмаганини маълум қилди.
* Туркия мудофаа вазири Анқара давлати НАТО аъзолари Қора денгиздан узоқлаштиришга ҳаракат қилганини айтиб, , Қора денгизда минтақадан ташқаридаги давлатларига тегишли ҳарбий кемалар йўқлигини билдирди.