сентябр 25, 2023 12:36 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг Москва ҳукумати Украина урушида Эрон дронларидан фойдаланмоқда деган иддаосига жавоб берди
    Россия АҚШнинг Москва ҳукумати Украина урушида Эрон дронларидан фойдаланмоқда деган иддаосига жавоб берди

Россия ТИВ раҳбари АҚШнинг Россия Украинада Эрон ҳарбий дронларидан фойдаланмоқда деган даъвосини асоссиз деб баҳолади.

Эслатиб ўтамиз бундан олдин, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украина бўйича йиғилишида Россия Украинага ҳужум қилиш учун Эронда ишлаб чиқарилган ҳарбий дронлардан фойдаланаётганини иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей  Лавров  Нью-йорк шаҳрида, БМТ Бош Ассамблеяси бораисдаги матбуот анжуманида, АҚШнинг Украинага ҳужум қилиш учун  Россия Эрон дронларидан фойдаланган деган сўзлари ҳеч қандай сабаб ва далилсиз айтилган деб маълум қилди.

У сўзларининг бошқа  қисмида,  АҚШ ТИВ раҳбари кўп масалаларда ўз позициясини катта иштиёқ ва қизғинлик билан эълон қилади ҳобуки масаланинг моҳияти асоссиздир деб изоҳлади.

Сергей Лавров шунингдек Россиянинг Украинада Эрон учувчисиз учоқлардан фойдалангани ҳақидаги даъво шу ҳолда кўтарилганки Эрон расмийлари бу масалани бир неча бор рад этган ва  Эроннинг БМТдаги доимий вакили ҳам 6 июль куни Киевнинг Украинадаги урушда Эрон дронларидан фойдангани ҳақидаги даъволарини асоссиз эканлигини таъкидлади деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ҳам  Эрон Россияга учувчи учоқларини экспорт қилмоқда деган даъволарини рад этар экан,  Украинадаги урушни Эрон Ислом республикаси ва Россия ўртасидаги икки томоналма ҳамкорликка боғлашга уриниш фақат сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳаракатдир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ