март 10, 2024 13:59 Asia/Tashkent
  • Британия ҳукумати ҳатто ўқув миссиялар учун Украинага хорижий аскарларни юборишни рад этди
    Британия ҳукумати ҳатто ўқув миссиялар учун Украинага хорижий аскарларни юборишни рад этди

Британия ТИВ раҳбари Украинага хорижий кучларни юборилишига ҳаттоки ҳарбий тайёргарлик миссларияларни бажаришга қарши эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, Британия ТИВ раҳбари Девид Кемерон кеча чоп этилган немис  тилидаги - "Suddeutsche Zeitung"  газетаси биан суҳбатда, Украинага хорижий кучларни юбориш Россияни янги нишонарни топишга мажбур қилади ва ҳатто ҳарбий тайёргарлик мисссиялари бу мамлакат ташқарисида амалга оширилиши керак деб айтди.

Кемерон шунингдек, Лондон ҳукумати ҳозиргача 60 минг украиналик аскарни хорижда тайёрлаган деб қўшимча қилди.

Британия ТИВ раҳбари ўз сўзларида, Украина узоқ масофага учувчи қуролларига кўпроқ муҳтожлигини ва Британия Германиянинг  узоқ масофали Торос ракеталарини Украинага жўнатиш учун Берлин билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Бошқа хабарга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги 24 соат ичида 975 нафар укаин аскарлари ҳалок бўлгани, битта  MiG-29  самолёти ва бир қанча душман дронлари уриб туширилганини эълон қилди.

Ёрлиқ