март 18, 2024 16:38 Asia/Tashkent
  • НАТОнинг мудофаа стандартларига эришиш мақсадида Европа 50 миллиард евродан ортиқ бюджет тақчиллигига дуч келади
    НАТОнинг мудофаа стандартларига эришиш мақсадида Европа 50 миллиард евродан ортиқ бюджет тақчиллигига дуч келади

Европа Иттифоқи НАТО томонидан белгилланган мудофаа стандартларини қондириш учун йиллик 50 миллиард евродан ортиқ бюджет тақчиллигига дуч келмоқда.

Файнаншел таймс, нашрининг хабар қилишича, Германиянинг Мюнхен университети қошидаги Лейнитз иқтисодий  тадқиқот институти томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқот  натижаларига асосланиб Европа давлатлари орасида 2023-йилда Германия  14 миллиард европалик камомад билан НАТО томонидан бегилланган мудофаа бюджетини таъминлашда қийинчиликларга дуч келган Европа давлатлари рўйхатитда биринчи ўринда туради.

Германиянинг Мюнхен унвиреситети Лейинтз иқтисодий тадқиқотлар институти натижаларига ткўра,Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатлари жумласида энг юқори қарз ва бюджет тақчиллигига эга Белгия, Испания ва Италия  НАТО  мўлжалланган мудофаа бюджетини тақсимлашда энг каттта тақчиллик ва муаммога дуч келган.

Европа мамлакатларининг кейинги ўринларида 11 миллиард евро камомад билан Испания, 10 миллиард 800 миллион евро билан Италия ва 4 миллиард 600 миллион евро камомад билан Белгия давлати бор. 2023 йилда улар  НАТО томонидан мудофаа ишлари учун мўлжалланган бюжджетни ажратишда энг катта танқисликка дуч келишди.

Ёрлиқ