апрел 15, 2024 14:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳужуми Хавфсизлик Кенгашнинг Исроил режимини Эрон консуллигига ҳужумига эътиборсизлигининг натижаси эди
    Эрон ҳужуми Хавфсизлик Кенгашнинг Исроил режимини Эрон консуллигига ҳужумига эътиборсизлигининг натижаси эди

Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги намояндаси Ғарб давлатларнинг Дамашқ шаҳридаги Эрон консуллигига Исроил режими ҳужуми билан боғлиқ икккюзламачилиги ва ва икки стандартли позицияларини танқид қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя  ўз нутқида Дамашқдаги Эрон Ислом Республикаси консуллиги биноси бомбаланганида биз огоҳлантирдик ва бу масала Хавфсизлик кенгашда қораланмади ва агар бу жой ғарбий дипломатик бино бўлганида вазият бутунлай бошқача бўларди деб айтди.

Небензя шунингдек, Эроннинг ҳужуми вакуумда содир бўлмади. Кеча содир бўлган воқеа БМТ хавфсизлик Кенгашининг шармандали ҳаракатсизлигига жавоб бўлди деб изоҳлади.

У ўз сўзларида, бугун биз БМТ Хавфсизлик Кенгашида иккиюзламачилик ва икки стандартли шармандали намойишига гувоҳ бўлмоқдамиз деб қўшимча қилди.

Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя сўзларининг бошқа қисмида, Исроил режимининг  Дамашқдаги Эрон консуллигига уюштирган ҳужумига тўхталиб АҚШ, Британия ва Франция дипломатик муассасаларнинг дахлсизлиини тасдиқлашдан бош тортганини ҳам қайд этди.

Мазкур йиғилишда ХХРнинг Хавфсизлик Кенгашдаги вакили ҳам сионистик режимнинг Дамашқдаги Эроннинг консуллик бўлими биносига ҳужуми хавфли ҳаракат ва халқаро ҳуқуқни бузиш эди. Эронга кўра яқинда амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар мамлакатнинг Суриядаги консуллигига қилинган ҳужумга жавоб бўлди деб эълон қилди.

Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида, Суриянинг БМТдаги вакили  босқинчи сиоинстик режим ва АҚШ ҳукуматини минтақа хавфсизлигидаги ҳар қандай кескинлашув учун жавобгар эканлигига ишора қилиб  Эроннинг жавоби қонуний мудофаа эди деб  таъкидлади.

Мазкур йиғилишда Ал-Жазоир вакили ўринбосари ҳам сиоинстик режимнинг Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳужуми ҳақида гапириб, Исроил режими минтақа  вазиятининг бу ерга тортилишига сабаб бўлди деб маълум қилди.

У ўз сўзларида АҚШнинг икки стандартли сиёсатидан ҳам огоҳлантириб, сиёсат барча мамлакатлар учун бир хил бўлиши керак деб аниқлик киритди.

Ал-Жазоир вакили ўринбосари ўз нутқида аввал бир мамалкат ҳудудига ҳужум қилиб унга хотиржамлик билан муносабатда бўлиш ва кейин жавоб берганида ўзини бошқача тутиш мумкин эмас деб эслатди.

Ёрлиқ