Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 23- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабеул аввал ойининг 13-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 113 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1282 йил озар ойининг 23-куни Эроннинг машҳур шифокор олими доктор Маҳмуд Нажмободий дунёга келди. У беморларни замонавий медитсина усулида даволаш билан бирга тиббиёт олийгоҳида шогирдларга сабоқ берар, шунингдек, Эрон халқ табобати ҳамда исломий тиббиётни амалда қӯллаш тарафдорларидан эди. Шу мақсадда у ислом олами ва Эроннинг машҳур шифокорлари, айниқса, Муҳаммад бин Закариё Розий ҳақида бир қатор китоблар ёзди ҳамда уларнинг қатор китобларини форс тилига таржима қилди.
Доктор Нажмободий 45 дан ортиқ китоб ва рисалалар нашр эттирди. "Исломий тиббиёт қисқача шарҳи", "Эрон тиббиёти тарихи", ва "Муҳаммад Закариё Розий эронлик табиб, файласуф ва химик" китоблари шулар жумласидандир.
Олим ҳижрий-шамсий 1379 йили вафот этди.
Ххххххххххххххххххх
1963 йилнинг 13 декабр куни, яъни бундан 53 йил бурун Мисрнинг бош муфтийси ҳамда Ал Азҳар университетининг ректори шайх Муҳаммад Шалтут оламдан ӯтди.
У 1892 йили Мисрда туғилиб, 14 ёшида Искандария илмий ва динний ҳавзасида таҳсил қила бошлади. 18 ёшида университетни тугатганлик ҳақидаги ҳужжатни қӯлга киритгач, Искандарияда мударрислик қилди. Кейинчалик Ал Азҳар университетига ишга ӯтган шайх Муҳаммад Шалтут 1958 йили бу машҳур университетнинг ректори бӯлиб, жуда кӯп хайрли ишларни амалга оширди.
Шайх Муҳаммад Шалтут амалга оширган муҳим ишлардан бири оятуллоҳ Бружердининг бир неча маротабалик ёзишмаларидан сӯнг асно ашари шиа мазҳаби расман тан олинди ва Ал Азҳар университетида шиа мазҳаби бӯйича ӯқув курслари очилди.
"Ал ислам ақида ва шариаъ", ""Даъватул Муҳаммадияҳ", " Ал қитол фил ислам", "Фиқҳ ал Қуръон вал муқоринаҳ байнал мазоҳиб" китоблари бу забардаст олимнинг қаламига мансуб.
Ххххххххххххххххххх
Бундан 13 йил бурун, яъни 2003 йилнинг 13 декабр куни Ироқ диктатори Саддом Ҳусейн Тикрит шаҳри яқинидаги бункерида қӯлга олинди. У ӯша йилнинг март ойида Америка ва инглиз қӯшинлари Ироққа бостириб кирган вақтдан бошлаб яшириниб юрарди. Диктаторнинг қӯлга олиниши унинг жабр-зулмини чеккан Ироқ халқи ҳамда Эрон ва Қувайт каби давлатлар учун шодиёна эди.
Дунё халқлари диктаторнинг йиллар давомида олиб борган золимона сиёсати ҳақидаги шарҳларини ӯзидан эшитмоқчи эди. Аммо Америка кучлари золим диктаторнинг Оқ уй билан ҳамкорликлари фош этилмаслиги учун уни ӯз назоратларига олдилар.
Саддом қудратда экан чоғи ӯз халқига нисбатан жуда кӯп зумл қилди. Бундан ташқари у иккита давлат Эрон ва Қувейтга ҳужум қилиб улкан жиноятларни содир этди.
Шафқатсиз диктатор 2006 йилнинг сӯнгги кунлари қатл қилинди.