Эрон афсоналари ва қиссалари
Азизлар, ўтган дастурларимизда Форс Халқ оғзаки адабиётнинг жанларидан бўлган наққоли, яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу мавзў ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини
эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар, ўтган дастурларимизда Форс Халқ оғзаки адабиётнинг жанларидан бўлган наққоли, яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу мавзў ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Азизлар, айтиб ўтган эдикки ривоятчилар йиллар давомида аждоддан аждодларга ўтган оғзаки достонларни халққа ривоят этардилар ва ривоятчилик расм-русуми қадим замонлардан бошлаб Эронда ривож-равнақ топган. Ҳамда айтган эдикки Эронда достонлар ҳамиша мусиқа билан бирга эди ва бу достонлар “гусон” номли шахслар томонидан ривоят қилинган эди. Гусонлар томонидан нақл этилган энг қадимий достонлардан бири ашконийлар даврига тегишли “Вис ва Ромин” достони ҳисобланади.
Гусонлар ашконийлар ва сосонийлар дарборларида ўз ҳузур топишлари билан таъсир етказиб подшоҳлар ва оддий халқни ўз ривоятлари билан ўзларига жалб этишган. Гусонларнинг энг муҳим хусусиятлари шундан иборат эдиким, улар ривоятчилардек ўз замонларида юз берган воқеа ва ҳодисаларни нақл этишган. Гусонлар ҳақида ҳеч қандай тўлиқ маълумот йўқ ,аммо бизларга маълумки гусонларнинг шартларидан бири бу нотиқлик ҳунари билан ошно бўлишлари эди. Гусонлар ҳақида ва санскрит тилида мавжуд бўлган матнлардан бирида қўйидаги нуқтага ишора этилади:”Қўшиқ ва оҳанг ижод этадиган шахс наттоқликнинг барча қоидалари, йўллари ва унинг турли оғирликларидан бохавар бўлиши лозим. Калом фасоҳатининг маҳоратига эга бўлиши ва маҳаллий ва бошқа маҳаллалар тилида сўзлашиш услубига эга бўлиши лозим. Урушлар ва ғалабаларни бир фасоҳат ва латофат билан баён этиши лозим. “
Франциянинг тадқиқотчиси Мари Бойс қўлга киритган ўз даллиларига асосланиб шундай айтади: “Давра ва мажлисларда ҳузур топадиган мусиқачилар ашконийлардан олдин ҳам мавжуд эдилар ва Авесто даврида яшаган халқлар достонни ривоят этиш ва халқни ўзларига жалб этиш маҳоратлари билан шуғулланиб келишган эдилар. “
Дастлаб достонларнинг аксарияти шеър шаклида айтилгани сабабли айтиш мумкинки, улар профессонал ва тажрибали мусиқачилар ҳунарларининг самараси ҳисобланади. Модлар ва готлар даврида тажрибали мусиқачилар буюк инсонлар ҳисобланиб, ўз замонининг ютуқлари ва муваффақиятларининг ривоятчилари ва воқеаларни таъбир этадиган шахслар эдилар.
Сосонийлар давридан кўп ҳужжат ва далиллар етиб келганким, бу касб-ҳунарнинг гуллаб яшнашининг нишоналаридан ҳисобланади. “Тансар номаси” номли китобида сосонийлар жамиятининг ижтимоий қатламлар ҳақида шундай келтирилади: “Шоирларни давлатнинг учинчи синфига тегишли деб билишадиким уша табиблар, котиблар ва мунажжимлар синфи бўлиб уша замонда бирон шахс бир синфдан бошқа синфга ўтиши мумкин эмас эди. Аммо ҳунармандларга асл ва насаб муҳим эмас эди ва улар осонлик билан жамиятнинг бошқа даражаларига бориб етишлари мумкин эди. Баҳроми Гур замонида мусиқачилар ва хонандалар энг юқори синф, яъни шоҳзодалар мансаб ва мақомларига тенг эдилар. Агар бирон киши ажойиб истеъдод ва маҳоратга эга бўлса, ҳатто тўртинчи синфдан учинчи синфга ўтиши мумкин эди. Мусиқачи ҳатто шоҳнинг бўйруқидан воз кечиши ҳаққига ҳам эга эди. “
Аждоддан аждодларга ўтиб келган ва бизларга мерос қолган исломдан олдинги оғзаки халқ ижодиёти сосонийлар мағлуб бўлишлари ва арабларнинг ғалаба қозониши билан ўртадан йўқ қилиб ташланди. Ахомонийлар ва сосонийлар замонида мерос қолган асарлар қўлёзма матнлар шаклида мавжуд бўлган ва таълим олган котиблар бир соҳа ҳисобланмиш котиблик вазифасини бажо келтиришарди. Исломдан олдин мавжуд бўлган қўлёзма мерослари ва қадимий матнлар бу “Ардашери Бобакон корномаси”-дир. Бу китоб давраларда юрувчи мусиқачиларнинг ривоятларини ўзига қамраб олади. Наср шаклида ёзилган бошқа китоб бу “Минг афсона“ саналадиким, тадқиқотчилар нуқтаи назарига кўра, “Минг бир кеча” китобининг асоси ҳисобланади. Агарчи уша замонда достонларни ривоят этиш қўлёзма шаклида вужуд топмаган бўлса ва ривоятчилар ёдлаш каби кучли маҳоратга эга бўлишган бўлсаларда, аммо монавийлар меросларидан ҳам қисқа ва алоҳида достонлар мерос қолган.