Кўллар табиий офатлар мизонини камайтиради
Азиз тингловчилар, сизга маълумки, февраль ойининг 2-чиси Бирлашган Миллат Ташкилоти томонидан халқаро кўллар куни деб эълон қилинган.
Азиз тингловчилар ушбу дастурда сўҳбат қиладиган мавзў кўлларнинг аҳамиятига қаратилади. Азиз тингловчилар, сизга маълумки, февраль ойининг 2-чиси Бирлашган Миллат Ташкилоти томонидан халқаро кўллар куни деб эълон қилинган. Халқаро кўллар куни маросимларини ўтказиш кўлларнинг нобуд бўлиш хатарининг олдини олиш ва уларни муҳофазат этишга иштирок этиш лозимлигини дунё аҳлининг диққат-эътиборига қарор беради ва инсонларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади. Кўллар ер куррасининг 6 фоизини ташкил этишади. Кўллар табиатнинг муъжизали ҳодисаларидан бири ҳисобланадиким, табиий офатлар мизонини камайтириш ва улардан муҳофазат этишда муҳим рол уйнайди. Шунинг учун БМТ ташкилоти бу йилги халқаро кўллар кунини кўлларнинг нобуд бўлиш олдини олиш ва уларни муҳофазат этиш учун иштирок этиш лозимлигини таъкидлаш мақсадида кўлларнинг милодий 2017 йилги шиорини “Табиий офатлар мизонини камайтиришда кўлларнинг роли” деб атади.
Шуни таъкидлаш жоизким, ҳаракат қилмайдиган кўл, ботлоқлар, вақтинчалик ёки доимий равишда табий ва сунъий тарзда тўпланиб қолган сув захираларини кўл деб аташади ва уларда ичимли ёки шўр сувлар, ҳаракатсиз ёки жорий бўлиш ҳолатида қарор олади. Кўллар табиий муҳим экосистемалар жумласидан бўлсада, аммо 19 аср ва милодий 20 асрнинг яримидан бошлаб уларнинг аҳамияти аниқ эмасди ва кўллардан турли ишлар учун фойдаланиш оддий бир иш эди. Аммо милодий 1970 йилдан бошлаб кўлларнинг аҳамиятга эга бўлиши, уларнинг турли манфаатлар келтиришига дунё миқёсида эътибор қаратилди. Кўлларни муҳофазат этиш ва уларни сақлаш шартномасини имзолаш учун биринчи йиғилиш милодий 1972 йилда Эроннинг Ромсар шаҳрида ўтказилди ва ундан кейин кўлларнинг фойдаси ва уларни муҳофазат этиш дунё аҳлининг эътиборига қарор олди. Мавжуд бўлган маълумотларга кўра, ҳозиргача 2 мингу 171 та кўл 207 миллион гектар масоҳат билан Ромсар конвециясининг руйхатига киритилган. Англия ва Мексика энг кўп кўлларга эга бўлган мамлакатлар сифатида ушбу рўйхатда рекордчи мамлакатлар қаторида жой олган. Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам ҳозиргача 35-та кўлни Ромсар конвенциясининг руйхатига киритган. Кўллар табиатнинг жозибали мўъжизаларидан бири саналади ва кўллар ўсимлик, сувда яшайдиган жонзотлар, жонварлар ва инсонларни муҳофазат этиш учун муҳим рол уйнайди. Кўлларда мавжуд бўлган ўсимликлар ва жонварлар табиатга ўзига хос чирой беришига қўшимча, улар учун яшаш макони ва бешик унвонида ҳам муҳим рол уйнайди. Кўллар сув билан таъминлаш зимнида турли ўсимликлар ва жонварларнинг боқий қолишлари учун катта рол уйнайди. Кўллар ер куррасининг 6 фоизини ўзларига ихтисос беришган ва муҳит атрофни муҳофазат қиладиган маҳаллий экосистемалар жумласига киради. Кўлларнинг фойдаси ернинг ҳар бир масоҳатида бошқа экосистемаларга қиёслаганда фойдаси кўпроқдир. Унинг фойдаси шу даражада муҳим саналадиким, қишлоқ хўжалик далазорларига нисбатан 200 баробар ва ўрмонзорларга нисбатан 10 баробар иқтисодий қадр-қийматга эга бўлиб ҳар бир одамнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади. Аммо кўлларнинг энг муҳим аҳамияти шундан иборатким, улар сув хавфсизлигини ошириш ва оптималлаштириш учун кўмак беради. Кўллар сувни филтр қилиш, тозалаш, сувни поклаш ва микроэлементларни таъминлаш жараёнини муҳофазат этувчи қобилиятларга эгадир. Улар ўзига хос табиий шароитда селларни олдини олиш ва қуриқчиликдан муҳофазат этишда бир қалқон сифатида амал қилишади ва иқлимнинг турли ўзгаришлари билан кўраш олиб боришади. Буларнинг ҳаммасига қўшимча кўллар ўрмонзорларга қараганда икки баробар ортиқ карбон диоксидини захира этишади. Кўллар шунингдек дунё атроф муҳитининг унумдор муҳити саналади. Ва улардан хилмахилликни вужудга келтирадиган маконлар унвонида эслатиб ўтиладиким сувни таъминлаш ва қайта туғилиш учун муносиб муҳитни яратади ҳамда жонварлар ва ўсимликларнинг тирик ва боқий қолишлари учун муҳим рол уйнайди. Турли парандалар, сутэмизувчи жонварлар, сирғалувчилар, балиқ ва умутқасиз мавжудотларларнинг гуруҳлари кўлларда жамъ бўлишлари кўлнинг муҳим аҳамиятга эга бўлишидан даллолат беради. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, жаҳон миқёсида мавжуд бўлган 20 минг балиқнинг туридан 40 фоизи кулларда ҳаёт кечиришади. Кўллар ўзининг ширин суви билан миллионлаб балиқларни парвариш этиш ва уларнинг тухм қуйишининг муҳим маконларидан ҳисобланади. Кўллар шунингдек турли парандалар учун муносиб ҳаёт кечириш макони саналади. Ўрдаклар, ғозлар ва бошқа бунга ўхшаган қушларнинг яшаш маконлари кўлларга боғлиқдир. Албатта минглаб қушларнинг бундай минтақаларда ҳузур топишлари иқтисодий қийматга ҳам эгадир. Чунки тупроқнинг микроорганизмига химиявий уғитлардан фойдаланишда тижамкорликни вужудга келтиришига қўшимча, ернинг самарадорлигини оширади. Кўллар инсон озиқ-овқатининг манбаси ҳам саналади. Гуруч кўлларда етиштирадиган ва дунё жамиятини таъминлайдиган энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Кўллар эса шунингдек сувда яшайдиган мавжудотларнинг муносиб маҳали ҳам саналади. Балиқ маҳсулотларнинг учдан икки қисми кўлларда ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари, ёғоч ишлаб чиқариш, энергетика билан таъминлаш, ўсимлик озиқ-овқатларни ишлаб чиқариш, транспартировка қилиш, ушбу чиройли жойлардан дам олиш ва туризм учун фойдаланиш кўлларнинг иқтисодий бошқа қийматларидан ҳисобланади.