Исломий яшаш тарзи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" (Қуръони каримнинг муборак оятлар асосида)дастуримизнинг илк сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Исломий яшаш тарзи туғри ва оқилона муомила ва муносибат қилишимиз учун бизга кумак беради. Қуръони карим инсоннинг ҳаётдан рози бӯлиш ҳис -туйғусига эришиши учун ӯзининг таълимотларида керакли тажрибаларни тақдим этади ва инсоний хатти -ҳаракат ва аҳлоққа таяниши билан инсоннинг қӯлга киритган тажрибалари ва хатти -ҳаракатларига ӯзига хос қарашга эгадир.
Исломий яшаш тарзи дастури мажмуасида маҳорат ва тажрибаларни таҳлил этамиз.
Бугунги дунёда тез суратда технологияларнинг ривож -равнақ топиши ҳама нарсани саноат ва инсоннинг моддий фаровонлиги таъсири остида қарор берганким ҳаётнинг асосий миҳвари, яъни инсоннинг ӯзи ҳошияда қолиб, ундан ғафлатда қолишмоқда. Инсоннинг тинчлиги ва ҳаётнинг маҳоратларига тегишли бӯлган илмдан бир қисми диққат -эътибордан четга қолган. Инсон ӯзининг барча қудрат ва қобилиятларига қарамасдан хаста ва ёлғиз қолмоқда ва унинг вужудида яширинган азим бойликни ишлаб чиқариш учун керакли маҳорат ва тажрибаларга эга эмас. Психологлар ӯтган йиллар давомида инсоннинг қудратларини текшириш ва тадқиқот олиб бориш билан қийматли натижаларга эришдиларким ҳаёт имкониятларнинг ривожланиши ва зоҳирий куринишда фаровонликка эришиш қаторида ӯзининг зеҳний гирифторликларини ҳал этиб осойишталикда қарор олиши учун инсонга кумак беради.
Ҳатто ӯзининг хушбахтлиги, саодати ва ривож -равнақ топиши йӯлида юксак муваффақиятларни қӯлга киритишлари мумкин. Бу мавзулардан бири ҳаётнинг тажрибалари ҳисобланади. Ҳаёт тажрибалари турли шароит ва вазъиятларда тӯғри ва оқилона амал қилишимиз учун бизга ёрдам беради. Ҳаёт тажрибалари тинч ва ором ҳаётга эга бӯлишимиз, лаззатланишимиз ва айни ҳолда бошқалар билан фойидали ва яхши алоқа барқарор этишимиз, қуполлик ва ёвузликка қӯл урмасдан олдимизда бӯлган масалаларни ҳал этишимиз ҳамда ҳаётда муваффақиятларга эришиш зимнида хурсандчилик ҳис -туйғусига эга бӯлишимизга ёрдам беради.
Аммо янги кашф этилган бу масала яъни ҳаёт тажрибаларини касб этиш ӯзоқ асрлардан бери диннинг муҳим масалалардан бири эди. Қуръони карим ҳаётдан рози бӯлиш эҳсосига инсоннинг эришиши учун ӯзининг таълимотларида керакли тажрибаларни тақдим этади ва инсоний ахлоқ ва меъёрларига таяниб инсон тажрибалари ва хатти -ҳаракатларига махсус нуқтаи назарга эгадир. Қуръоннинг таълимотлари дин, ахлоқ ва ақлга таянган ҳаётий бир лойиҳадир.
Янги дастуримиз мажмуасида Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти тақдим этган унта маҳоратларга эътибор қаратиш зимнида ҳаёт тажрибаларини Қуръони карим нуқтаи назари ҳамда янги қараш билан урганишни назарга олдик. Ҳаётда энг муҳим бӯлган тажриба бу ӯзидан огоҳ бӯлиш ва урганиш саналади. Охирги ун йилликлар давомида психологлар ижтимоий чалғинишлар ва хатти -ҳаракатдаги тартибсизликларни таҳлил этишда шундай натижага эришдиларким кӯп зарар ва тартибсизликларнинг аксарияти одамларнинг ӯзидан огоҳ бӯлмасликлари ва муваффақиятларни таҳлил этишда қобилиятсизлигидан илдиз олади. Огоҳсиз бӯлган инсон ӯзлигидан ғафлатда қолади.
ва ҳеч қачон ӯз ихтиёрига эга эмас. У жамият ва муҳитнинг тӯлқини ва ӯз касбдошларининг қудратида бир воситадир ва тӯғри ишни нотӯғри ишдан аниқлаш қудратига эга эмас. Бошқа таъбир билан ифодалаганда ӯзини танимаган инсон камолотга етмаган инсондир. Ташқи омиллар уни бу томон ёки бошқа томонга етаклайди. Шунинг учун ӯзидан огоҳ бӯлиш маҳоратини касб этиш бизнинг руҳимиз соғлиги ва саломатлигида муҳим рол ӯйнайди. Ӯзидан огоҳ бӯлиш ички хусусиятлар ва характерларни ӯрганиш сабабига айланади. Биз ӯзимизга қарашимиз билан ӯзимиз ҳақида тӯғри хулоса чиқаришимиз мумкин. Ӯзига бундай қарашнинг шакли ӯз идеалимизда бӯлган нарсага эга бӯлишимизнинг сабабига айланади. Масалан, мусиқани урганганидан ва ушбу заминада ӯз истеъдодини англаган шахс ӯзига кенг ишонч ҳосил қилади. Ҳамда ишончининг мизони ортади. Шунинг билан бирга ижтимоий алоқаларнинг барқарорлигида ӯтмишга қараганда яхшироқ амал қилади.
Айтиш мумкинки бошқа қисмлар билан ӯзлуксиз алоқада бӯлган ӯзидан огоҳ бӯлишнинг муҳим қисми ӯз ҳаётимиз ва ӯзимиздан розий ёки норози бӯлиш ҳис -туйғусига эга бӯлиш ёки ӯз хатти -ҳаракатларимизда ӯзгаришларни ҳис этишимиздир. Хатолар, зайиф жиҳатлар, мағлубият ва норозийликларни аниқлаш уни ислоҳ этиш ва бартараф этиш йӯлида сайъ -ҳаракат қилиш ва ӯзгаришларни аниқлаш жиҳатида қуядиган биринчи қадамдир. Бизнинг хатти -ҳаракатларимиз, ҳис -туйғу дарк этиш шакли ва ишончларимизни талқин этиш шаклидан келиб чиқиши боис ӯзидан огоҳ бӯлиш маҳоратини касб этиш бизнинг муваффақиятларимиз ва мағлубиятларимизда энг муҳим омил саналади. Умумий қилиб айтганда ӯзидан огоҳ бӯлиш маҳоратини касб этиш ӯзини ҳурмат -эҳтиром қилиш, фойдали ва масъулият ила амал қилишнинг пойдивори саналади.
Иллоҳий пайғамбарлар, муқаддас китоблар ва фазилатли шахслар инсонларни худогоҳликка даъват этишган ва уни ҳар қандай илмдан афзалроқ ҳамда ӯзидан огоҳ бӯлишнинг муқаддимаси деб билишган. Чунончи Ҳазрат Али (а) шундай марҳамат этади: "Кимки ӯзини танийса Худони ҳам танийди ".