Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг 21-чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодис-сони ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 11-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг 21-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодис-сони ойининг 12-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 11-чи кунидир.
Бундан 1113 йил олдин шу куни, милодий 904 йил 11 мартда:
Исломий ўлкалар ҳудудини кенгайтириш жараёнида, Ўрта Ер денгизининг "сирғаси" номи билан машҳур Малта ороли тасарруф этилди. Мусулмонларнинг Малта оролида милодий 1091 йилга қадар, яъни Норман қабилаларининг ҳукмронлигига қадар давом этди. Кўплаб катта-кичик ороллардан ташкил топган Малтанинг ҳудуди 316 квадрат километрга тенг бўлиб, ярим миллион аҳолиси бор.
Бундан 795 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 643 йил жамодиюс-соний ойнинг 12-чисида:
Ҳижрий-қамарий 7 асрнинг муфассири, луғатшуноси ва фиқҳ илмининг билимдони Саховий лақаби билан машҳур бўлган Абулҳасан Али Бин Абдусамад Ҳамадоний оламдан ўтди.
У Мисрда жойлашган Сахо номли ноҳияда таваллуд топди ва шу сабабли Саховий номи билан машҳур бўлди. У ўз илмини такомуллаштириш учун Шомга сафар қилди ва Димишқда яшади. Саховийни барокотли умрининг маҳсули тавҳид, дин усули ва ҳадис заминасида ёзилган китоблар эдики, "Жавоҳир" ва "Сафарус-Саода" мазкур китобларнинг жумласидан ҳисобланади.
Бундан 32 йил илгари милодий 1985 йил март ойининг 11-чисида:
Шўролар Иттифоқи коммунистик партияси сиёсий комитетининг энг ёш аъзоси Михаил Горбачёв Константин Черненко ўлимидан сўнг унинг ўронбосари этиб тайинланди. Шу тартиб билан собиқ Шўролар ҳукумати сатҳида ўлим ва бошқаришнинг инқирози уч йил давом этганидан сўнг охирга етди ва большевиклар инқилобининг учинчи наслидан бўлмиш Горбачёв коммунистик партиясининг раҳбари мансабига сайланиши кенг ўзгаришлар билан юзмаюз бўлди ва охири олти йилдан кейин Совет иттифоқининг парчаланиши билан охирга етди. Горбачёв ҳақиқатан ҳам Совет Иттифоқининг тизими парчаланиб кетишига монеа яратиш учун қайта қуриш унвони остида ўзининг иқтисодий доктринасини ва ҳамда ошкоралик унвонида ўзининг ички сиёсат доктринасини амалга татбиқ этди. Бу икки доктрина ҳаётда татбиқ этилишда катта муаммоларга юзмаюз бўлди ва Шўролар Иттифоқининг ичидан чириб кетган ҳокимиятнинг ички муаммоларини бартараф эта олмади.
Шу билан милодий 1991-чи йил август ойида давлат тунтарувининг мағлубиятга учрашига қарамасдан Горбачёв охири уша йилнинг декабр ойида қудрат бошидан истеъфо беришга мажбур бўлди ва Совет Иттифоқининг парчаланиши ҳужжатига имзо қўйди.