Тарихий саналар
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил исфанд ойнинг 27-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюс- сони ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 17-чи кунидир.Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил исфанд ойнинг 27-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюс- сони ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 17-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил исфанд ойнинг 27-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюс- сони ойининг 18-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 17-чи кунидир.
Бундан 419 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1019 йилнинг жумодиюс-соний ойининг 18-чисида:
Буюк олим ва фақиҳшунос Қози Сайид Нуруллоҳ Шуштарий шаҳидлик неъматига эришди. У ҳижрий-қамарий 956 йилда Эронинг жануб-ғарбида жойлашган Шуштар шаҳрида олим ва фозил хонадонида таваллуд топди. Нуруллоҳ Шуштарий бошланғич илмини отасининг олдида олди. Сўнгра у буюк устодлар олдида таълим олиш мақсадида Машҳад шаҳрига борди. У ҳижрий-қамарий 993 йилда Акбаршоҳ Тимурий ҳукумронлик қилган даврида Ҳиндустонга сафар қилди. Нуруллоҳ Шуштарий адолат ва илмга эга бўлганлиги сабабли Лоҳур шаҳрида баланд мансабларга эришди. Акбаршоҳнинг ўлимидан сўнг Нуруллоҳ Шуштарийнинг мухолифлари унинг ўринбосари Жаҳонгиршоҳ олдига бориб ялғон сўзлар билан унга қаршилик кўрсатишди ва шиа мазҳабли бўлишини баҳона қилиб уни шаҳодатга етказишди. Бу буюк олимдан кўп асарлар мерос қолган, жумладан " Мажолисул-Муъмин","Аҳқоқул-Ҳақ" ва “Тўҳфатул-Уқул” китобларига ишора қилиш мумкин.
Бундан 155 йил олдин ҳижрий-қамарий 1281 йил жамодиюс-соний ойининг 18-чи санасида ислом дунёсининг буюк олими, мутафаккири ва фақиҳи Шайх Муртазо Ансорий Ироқда жойлашган Нажаф шаҳрида дунёдан кўз юмди. У ҳижрий-қамарий 1214 йилда Эроннинг жанубидаги шаҳарлардан бўлмиш Дезфулда таваллуд топди. Шайх Муртазо Ансорий болалигидан ўзининг буюк истеъдоди билан босқичма-босқич юксалиб камолотга эришди.
У ўз отасининг ҳидояти билан Ироққа сафар қилиб Карбало ва Нажафдаги илмия ҳавзалари устодларининг илмларидан баҳраманд бўлди. У бир неча йиллар ўтганидан сўнг уша даврнинг буюк устодлари қаторида жой олди. Шайх Муртазо Ансорий кўп йиллар давомида фиқҳ ва фиқҳ илмининг усулларини дарс бериш билан шуғулланди. Унинг дарсларидан кўп диний буюк уламолар ва фузалолар баҳраманд бўлишди. Бу буюк фақеҳдан кўп асарлар боқий қолганким “Расоил” ва “Макосиб Маҳрама” улар жумласидандир.
Бундан 69 йил муқаддам милодий 1948-чи йил март ойининг 17-чисида:
Англия, Франция, Бельгия, Голландия ва Люксенбург мамлакатларининг намояндалари Бельгия пойтахти Брюсель шаҳрида бирбирига кўмак бериш заминасида бир шартномага имзо қуйишди.
Брюсел шартномаси номи билан машҳур бўлган бу шартномада ушбу мамлакатлар муштарак мудофаа системасини ижод этиш, иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш учун мажбуриятларни ўз зиммаларига олишди. Брюсель шартномаси Нато ҳарбий блокини ташкил этиш учун замина яратди. Бир неча ойдан кейин Вашингтонда Америка, Канада ва Брюсель шартномасига аъзо мамлакатлар ўртасида музокаралар ўтказилди. Ва милодий 1949 йил апрель ойида ушбу мамлакатлар ва Европанинг айрим мамлакатлари ўртасида Шимолий Атлантика шартномасига имзо қуйишлари билан якун топди.