апрел 10, 2017 11:13 Asia/Tashkent

Марказий Осиёга оид муҳим воқеалар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг илк сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Қозоғистон президенти Озарбайжон Республикасига сафар қилди;
  2. Қирғизистонлик Акбаржон Жалилов худкуш бўлмаган бўлиши мумкин;
  3. Тожикистон Маданият вазирлиги махсус рухсатномасиз мамлакатга китоб олиб кириш ва республикадан китоб олиб чиқишни таъқиқлади;

4.  Туркманистон ва Белорус ҳамкорликлари кенгаймоқда.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев расмий сафар билан Озарбайжон республикасига ташриф буюрди

Озар Ньюз агентлиги тарқатган хабарга кўра, ўтган  душанба куни Қозоғистон президенти мамлакат делегациясига бошчилик қилиб,  Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрига етиб борди. Қозоғистон президентини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари кутиб олди. Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашган чоғида икки томонлама алоқаларни ва ҳамкорликларни янада кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди.  

Қозоғистон давлати илгаригидек   энергетика маҳсулотларини Осиё ва Европа бозорларига чиқариш  учун янги йўлларни излаб топиш пайидандир. Осиёда эса энергетика заминасидаги Қозоғистон ва Хитой ўртасида давом этаётган ҳамкорликлар Қозоғистон энергетикасини Осиё шарқидаги бозорларга экспорт этилиши мавжуд  бўшлиқларни кўринарли даражада тўлдириб, бу соҳада Остона давлатига йўлни очиб берган. Аммо Остона давлати раҳбарлари олдингидек  Европадаги энергетика бозорлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда  энергетика маҳсулотларини ушбу бозорларга етказишга қизиқиш билидиришмоқда. Шу сабабдан  Озарбайжон Республикаси ҳудудлари орқали Европа бозорларига чиқиш ва ушбу мақсадларини амалга ошириш масаласини Қозоғистон давлати назарда тутган вариантларидан бири, десак хато бўлмайди.

Санкт-Петербург метросида содир этилган портлаш ижрочилигидаги асосий гумондор сифатида қаралаётган қирғизистонлик Акбаржон Жалилов худкуш бўлмаган бўлиши мумкин. Махсус хизматлардаги манбанинг RT  нашрига маълум қилишича, у портловчи қурилмани манзилга олиб кетаётганида, ўзини кузатиб келаётган бошқа бир шахс томонидан портлатиб юборилгани тахмин қилинмоқда.

«Версиялардан бирига кўра, Жалилов маълум нуқтага портловчи қурилмани олиб кетаётган, аммо уни кузатиб келаётган шахс масофадан туриб уни портлатиб юборган», — деган манба.

Бу талқинга кўра, Жалилов ўз раҳбаридан портловчи қурилмани учинчи шахсга етказиш тўғрисида топшириқ олган. Жалилов ўзининг кузатилаётганидан бехабар бўлган.

Терговчилар Жалиловдан «жонли бомба» сифатида фойдаланиб, у портловчи қурилмани одамлар янада гавжумроқ жойдан олиб ўтаётганида портлаш содир этишни режалаштиргани вариантини ҳам истисно этишмаяпти.

«Агар контролёр асабийлашмаганида ва белгиланган нуқтада уни портлатиб юборганида қурбонлар янада кўпроқ бўлиши мумкин эди», — деган манба.

Бундан олдинроқ Жалиловнинг танишлари ушланган уйдан 3 апрель куни портлатилган бомбага ўхшаш бомба элементлари топилгани хабар қилинганди.

Тожикистон Маданият вазирлиги махсус рухсатномасиз мамлакатга китоб олиб кириш ва республикадан китоб олиб чиқишни таъқиқлади, деб хабар қилди журналистларга Тожикистон Маданият вазирлиги тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Шерали Ходжаев.

"Олиб кирилаётган китоблар сонидан қатъий назар фуқаролар Маданият вазирлигидан махсус рухсатнома олишлари мажбурийдир. Адабиётнинг қаерда, қайси тилда ва ёзувда чоп этилганидан қатъий назар бу барча мамлакат ва барча китобларга тегишли", — деган Ходжаев.Вазирлик ходими, ушбу чекловлар мамлакатдан олиб чиқилаётган китобларга ҳам тегишли эканини айтган. РИА Новости хабарига кўра, сўнгги вақтларда Тожикистон божхона ходимлари мамлакатга кириб келаётган фуқаролардан форс (араб скриптида) тилида чоп этилган ўнлаб адабиётларни мусодара қилишгани қўшимча қилинган.

Туркманистон ва Белорус  президентлари ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди

Форс ахборот агентлигининг ёзишича, Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммадов  пайшанба куни  Ашхободда Белорус президенти Александр Лукашенко билан бўлган мулоқотда деди: Минск ва Ашхобод ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун етарли имкониятларга эга.

Белорус президенти ҳам мазкур мамлакатга қилган сафаридан мақсади ҳақида деди: Туркманистон Белоруснинг дўстидир ва бу икки мамлакат юксак савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда юқори имкониятларга эгадир.

Лукашенко, жумладан, илова этди: Ҳозирги вақтда мамлакатлар ўртасидаги товар  айирбошлашнинг ҳажми 300 миллиондан кўпроқ долларни ташкил этади.Ушбу кўрсаткич мавжуд имкониятлар туфайли янада ошиши мумкин ва бу борада музокара қиламиз ва янги келишувларга эришамиз.

Туркманистонга оид яна бир хабаримиз шундан иборатки,

мазкур мамлакат  президенти Қурбонгули Бердимуҳаммадов бу мамлакатнинг нефт ва газ вазирини ўз лавозимидан четлаштирди.

ИРНА ахборот агентлигининг  тарқатган хабарига кўра,  Туркманистонда босиладиган  “Нютерал” давлат газетаси ҳам Қурбонгули Бердимуҳаммадов томонидан  ёмон ишлагани учун энергетика вазири Ғашигелди Какаевни ишдан бўшатилганлигини тасдиқлаган.

Какаев 2015 чи йили икки даҳа давомида Туркманистоннинг энергетика  системасидаги турли  юқори мартабали лавозимларда ишлаганидан кейин Бердимуҳаммадов томонидан  нефт ва газ вазири этиб тайинланганди.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг биринчи  сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ