июн 03, 2017 13:15 Asia/Tashkent

Психология соҳасининг мутахассислари шундай фикр билдиришади: “Биз инсонлар ишқ ва меҳр-муҳаббатни касб этишда ўз вужудларимизда турли ва ўлкан заминаларга эгамиз ва бу заминаларнинг бири бушаб қолиши билан хавотирланиш ва камчиликни сезамиз. Бундай заминаларнинг энг муҳими бу Аллоҳ таолога нисбатан меҳр-муҳаббат ва ишқ зоҳир этиш ва бизнинг вужудимизда ижобий ҳисс-туйғуни ижод этадиган замина ҳисобланади.

Рамазон муборак ойининг саккизинчи кунида “Ибодатнинг ўттиз жилоси” унвонли дастуримизнинг бугунги сонини диққатингизга ҳавола этамиз. Психология соҳасининг мутахассислари шундай фикр билдиришади: “Биз инсонлар ишқ ва меҳр-муҳаббатни касб этишда ўз вужудларимизда турли ва ўлкан заминаларга эгамиз ва бу заминаларнинг бири бушаб қолиши билан хавотирланиш ва камчиликни сезамиз. Бундай заминаларнинг энг муҳими бу Аллоҳ таолога нисбатан меҳр-муҳаббат ва ишқ зоҳир этиш ва бизнинг вужудимизда ижобий ҳисс-туйғуни ижод этадиган замина ҳисобланади. Осойишталикка эришиш инсониятнинг йўқотган энг муҳим нарсасидир. Ҳақиқатан ҳам айтиш мумкинки, лаззатлар, сайъ-ҳаракатлар ва интилишлардаги инсоннинг энг асосий мақсади бу осойишталикка эришишдир. Инсон осойишталикка эришиш учун бойлик, мол-давлат йиғади, осойишталикни қулга кириш учун уй-жой сотиб олади ва осойишталикка эришиш мақсадида зеб-зийнатларни қулга киритиш учун сайъ-ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло даргоҳига тоат-ибодат қилиш пайтида ҳам осойишталикни қулга киритишни хойҳлайди. Аммо бу осойишталикларнинг қайси биридан  инсон ҳақиқатан ҳам устувор осойишталикка эришади?”

Германиялик руҳшунос Эрик Фромм шундай ёзади: “Шундай фарзия бор эдиким, инсонларнинг осойишталиги ва моддий фаровонлиги хурсандчилик ва осойишталикни вужудга келтиради. Чекланмаган ҳадда ишлаб чиқариш, матлақ эркинлик ва мислсиз ривожланишлар билан ваъда қилинган жаннат ўрнига ер юзида дунёдаги жаннатни вужудга келтиришмоқчи бўлишди. Аммо ...саноатлашган аср берган ўз  ваъдасига етганида мағлубиятга дуч келди. Ва халқ ҳар кун огоҳ бўлмоқдаким, ҳаддан ортиқ ҳою-ҳавасга берилиб кетиш хурсандчилик ва осойишталикка эришишнинг йўли эмас.”

Милодий 1952 йилда Нобель мукофотига мушарраф бўлган германиялик шифокор Алберт Швейтзер ҳам ўз мукофотини олиш вақтида дунё аҳлига шундай хитоб айлаган эди: “Инсон катта-куч қудратга эга бўлган шахсга айланган, аммо бу қудратли инсон энг афзал билим ва андешага эга бўлгани йўқ. Қанчаки инсониятнинг қудрати кенг ривожланса, шу даражада инсонлар заиф мавжудотларга айланишади. Бу мавзў эса бизнинг виждонимизни ларзага келтириши лозим! ”  

Қуръони карим Раъд муборак сурасининг 28 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.)”

  Эрон халқининг буюк шоири ва орифи Мавлавий бу ҳақда шундай айтади: “Одамийликда шундай бир ишқ, дард-алам ва тақозо борким, юз минг олам ҳам унинг мулкига айланса, у осойишталикка эга бўлмайди. Бу халқ батафсил ҳар хил касб, саноат ва мансаб билан шуғулланади ҳамда тиббиёт ва нужум каби билимларни ўрганади. Аммо ҳеч қачон тинчимайди. Чунки мақсадда бўлган нарсани қулга киритмайди. Зеро, инсоннинг қалби парвардигор билан алоқада бўлишдан осойишталикка эришади. Бу хурсандчилик ва мақсадлар бир нарвонга ўхшайди ва нарвондаги пиллапоя иқомат қилиш жойи эмас, балки фақат ўтиш ва юқорига кўтариш учун хизмат қилади. Узоқ йўлни яқинлаштириш учун зудлик билан огоҳ бўлган ва бу нарвоннинг пиллаларида ўзининг мақсадлари ва хушбахтлигини бекорга зоеъ этмаган инсонларга олқишлар бўлсин!”

Қуръони карим Нисо муборак сурасининг 64 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Қайси бир Пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли зот эканини топган бўлур эдилар.”

Парвардигор ўз бандалари ўртасидан иллоҳий паёмларни бошқа инсонларга етказиш учун пайғамбарликка танлаб олган. Улар инсоний шойиста камолотга етиш томон халқни ҳидоят этиш қудрати ва имконига эгалар.  Аммо муҳим нуқта шундан иборатким, иллоҳий пайғамбарларда бўлган бор нарса Аллоҳ таолодандир. Шунинг учун уларга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилишдир.    

Хожа Абдуллоҳ Ансорий ушбу оятнинг ирфоний ва адабий тафсирида шундай фикр баён этади. “Бу оят Аллоҳ таоло наздида Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг обрў-эътибори ва манзалатининг буюклигига ишора этади  ва парвардигор унга ато этган каромат хилъатидирким, воситачиликни ўртадан баратараф этди ва дунё аҳли пайғамбарга итоат қилиш Ҳаққ-таолога итоат қилиш билан тенг эканлигини билишлари учун  унинг ҳукмини ўз ҳукми билан тенглаштириб қуйди.  Пайғамбарнинг феъли ҳақнинг ваҳийси, пайғамбарнинг баёни Ҳақнинг йўли ва пайғамбарнинг амали эса Ҳаққнинг ҳужжати ва пайғамбарга итоат қилиш эса Ҳаққ таоло билан дўстлик қилишдир.”