июн 25, 2017 09:41 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1. Қозоғистон парламенти сенати депутатлари ўтган  сешанба куни террорчилик фаолияти учун фуқароликдан маҳрум этишни назарда тутган қонун лойиҳасини якуний ўқишда тасдиқлашди;

2. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияга давлат ташрифи билан борди;

3. Россиянинг марказий минтақа ҳарбий кучлари қўмондони Душанбе шаҳрига борди;

4.Туркманистон президенти  «Муқаддас Қадр кечаси муносабати билан судланган шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қозоғистон парламенти сенати депутатлари ўтган  сешанба куни террорчилик фаолияти учун фуқароликдан маҳрум этишни назарда тутган қонун лойиҳасини якуний ўқишда тасдиқлашди.

Қозоғистон парламенти сенати 22 июнь, пайшанба куни «Қозоғистон Республикасининг баъзи қонунчилик ҳужжатларини Қозоғистон Республикаси конституцияси меъёрларига мувофиқлаштириш масалалари бўйича уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, дея хабар бермоқда «ТАСС». Ҳужжат террорчилик ва бошқа ўта оғир жиноятлар учун фуқароликдан маҳрум қилишни кўзда тутади.

Қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад — қонунчилик ҳужжатларини яқинда конституцияга киритилган тузатишлар билан мувофиқлаштириш. Унда террорчилик ҳаракатини амалга оширганлик, террорчилик гуруҳини тузганлик ва унга раҳбарлик қилганлик ҳамда унинг фаолиятида иштирок этганлик учун фуқароликдан маҳрум қилиш кўринишидаги муқобил жазо таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, республиканинг миллий ва ҳаёт учун муҳим манфаатларига оғир зарар етказадиган жиноятлар учун ҳам фуқароликдан маҳрум этиш таклиф этилмоқда. Бундай жиноятларга геноцид, айирмачилик фаолияти, экстремистик гуруҳни тузиш ва бошқариш ёки унинг фаолиятида иштирок этиш кабилар киритилган.

19 июн куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияга давлат ташрифи билан борди. Ташриф давомида Атамбаев Россия президенти Владимир Путин, ҳукумат раиси Дмитрий Медведев билан, Бошқирдистон раҳбари Рустем Хамитов билан Уфада ҳамда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан Қозонда учрашуви режалаштирилган. Москванинг  Внуково аэропортида фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Икки давлат байроқлари кўтарилди ва мадҳиялари янгради.

Шу куннинг ўзидаёқ, Алмазбек Атамбаев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.Шунингдек, ташриф давомида Қирғизистон президенти Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан, Бошқирдистон раҳбари Рустем Хамитов билан Уфада ҳамда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан Қозонда учрашуви режалаштирилган эди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Россияга сафари давомида Уфага етиб борди. 

Атамбоевни аэропортда Бошқирдистон раҳбари Рустам Хамитов, қурултой спикери Константин Толкачев ва Уфа маъмурияти раҳбари Ирек Ялалов кутиб олдилар. Президент ва унинг рафиқаси учун "Бошқирдистонга хуш келибсиз!" хореографик композицияси ижро этилди. Юқори мартабали меҳмонлар чак-чак ва каравай билан кутиб олиндилар.

Атамбоевнинг 22 июнда Ҳамитов билан тор ва кенгайтирилган таркибда учрашиши ва Қирғизистон санъат усталари концертида иштирок этиши режалаштирилган.

Атамбоев Россияда 19 июндан бери давлат ташрифи билан қолмоқда. У ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев билан учрашди. Атамбоев Уфага жўнашдан олдин Москва жомеъ масжидига ташриф буюриб, Россия муфтийлари кенгаши раиси Равиль Гайнутдин билан учрашган.

Атамбоев Гайнутдин билан масжиддаги ибодат заллари, масжиднинг матбуот-зали, масжидда жойлашган ислом музейи экспонатлари билан танишиб чиққан.

Учрашув давомида икки давлат мусулмонлари идораларининг замонавий чақириқлар ва таҳдидлар, биринчи навбатда радикаллашув ва экстремизмга қарши курашишдаги ўзаро  ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

 Россиянинг марказий минтақа ҳарбий кучлари қўмондони Душанбе шаҳрига борди.

Владимир Заруднитскийнинг 21 июн  куни Душанбе шаҳрига қилган сафарининг мақсади, Россиянинг Тожикистонда жойлашган ҳарбий базасини кўздан кечириш эканли маълум қилинган

Россиянинг марказий минтақа ҳарбий кучлари қўмондони Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасидаги вазиятни ўрганиб чиқиш учун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига борди. 

Форс  ахборот агентлигининг маълум қилишича, Россия марказий минтақа ҳарбий кучлари қўмондони Владимир Заруднитскийнинг ўтган куни кечаси Душанбе шаҳрига қилган сафарининг мақсади, Россиянинг Тожикистонда жойлашган ҳарбий базасини кўздан кечириш эканли маълум қилинган. 

Шунингдек, у ушбу сафари давомида Тожикистоннинг айрим юқори мартабали расмийлари билан учрашиб минтақанинг хавфсизлик масалалари хусусида суҳбат ўтказиши режалаштирилган. Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси ушбу мамлакатнинг энг йирик ҳарбий базаларидан бўлиб, унда 7 минг нафар ҳарбийлар хизмат қилади.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов «Муқаддас Қадр кечаси муносабати билан судланган шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Шу муносабат билан 1029 нафар туркманистонлик жазони ижро этишдан озод этилади. 

Туркманистон давлат ахборот агентлигининг қайд этишича, ҳужжат раҳмдиллик ва инсонийлик нуқтаиназаридан, туркман жамияти ва ҳар бир оилада бирлик ҳамда бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида имзоланган.Давлат раҳбари фармонни имзолар экан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига афв этилганларни яқин муддатда уйларига қайтишни таъминлаш вазифасини юклаган. 

Президент Гурбангули Бердимуҳаммадов вилоятлар, атроплар, шаҳарлар ҳокимлари ва бошқа раҳбарларга амнистия қилинган шахсларни, ўзларининг виждонан меҳнат қилишлари билан ўз айбларини ювиши ва мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишлари учун уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берган. 

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ