июл 01, 2017 14:25 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақасига оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1. Тожикистон пойтахтида МДҲ мамлакатлари  ИИВ Кенгаши мажлиси барпо этилди;

2. Қирғизистон ва Хитой чегара кучлари қўшма ҳарбий машғулот ўтказди;

3. Туркманистон президенти Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги алоқаларнинг янада фаоллашганини таъкидлади;

4. Қозоғистон Сурияга ҳарбийлари юборилиши борасида ўз позициясини билдирди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Жорий йилнинг 28 июн куни  Душанбеда МДҲ мамлакатлари  ИИВ Кенгаши мажлиси барпо этилди. ИИВК мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига Озарбайжон, ИИ вазири генерал-полковник Рамиль Усубов, Беларуссия ИИ вазири  милиция генерал-лейтенанти Игорь Шуневич, Қозоғистон ИИ вазири — полиция генерал-полковниги Калмуханбет Касымов, Қирғизистондан милиция полковниги Улан Исроилов, Россиядан полиция генерали Владимир Колокольцев ва Ўзбекистондан генерал-майор Абдусалом Азизовлар иштирок этишди.

Мажлисда ички ишлар вазирлари жиноятчиликка қарши кураш, тезкор қидирув фаолиятида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган. Шунингдек, халқаро террорчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва ҳуқуқни сақлаш борасидаги бошқа қўшма тадбирлар ҳақида олдин эришилган келишувларни амалга оширилиши масалалари муҳокама қилинди.Келажак изланишлари маркази раҳбари Сергей Масаулов айтишига қараганда, экстремизмга қарши кураш учун МДҲ ҳудудида анча жиддий чоралар кўрилмоқда, МДҲнинг аксарият мамлакатларида сиёсий экстремизм хавфини тўхтатишга кучи етадиган сиёсий тизимлар шаклланган.

"МДҲ ҳудудида ёшларни сиёсий мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган, айрим хавфли ҳудудлар мавжуд. Бу борада ўз мамлакатидан эмас Россия ёки бошқа жойдан иш излашга мажбур бўлаётган Марказий Осиё ёшларининг аҳволи жуда қалтис. Ёшлар сиёсий экстремизмдан терроризм томонга ўтиб кетмоқда. Энг хавфли вазият — мана шу ерда. Шу ерда дарҳол  иш бошлаш керак", — деган эксперт.МДҲда давлатлар ва ташкилотлар томонидан экстремизм ва терроризмнинг олдини олишга қаратилган жиддий қадамлар қўйилмоқда. Фуқаролик жамоасини бирлаштиришга қаратилган жиддий ишлар қилинмоқда. Диний тузилмалар билан ишловчи  махсус ташкилотлар яратилган. Ушбу ишнинг самараси ҳали кўринмаётган бўлсада, лекин иш олиб борилмоқда. Россия Федерал Жазо Ўташ Хизмати (ФСИН) бошлиғи ўринбосари Валерий Максименко МДҲда экстремизм ва терроризм учун судланган ва қамоққа олинган шахсларнинг ягона маълумотлар базаси ташкил қилинишини ва бу уларни жиноий жазога тортиш масалаларини янада самаралироқ ҳал қилишини таъкидлади. Террорчи ва экстремистлар маълумотлар базаси ФСИН ва МДҲ Аксилтеррор Маркази билан ҳамкорликда 2017 йилда ишлаб чиқарилади.

Қирғизистон ва Хитой чегара кучлари қўшма ҳарбий машғулот ўтказди.

Ушбу ҳарбий машғулотда Хитой ва Қирғизистоннинг жами 700 нафар офицери зирҳли автомобиллар билан иштирок этди.

Хитой ва Қирғизистон чегара кучлари минтақада терроризмга қарши кураш учун қўшма ҳарбий машғулот ўтказди. 

Синхуа ахборот агентлигининг хабарига кўра, Хитой ва Қирғизистон чегара қўшинлари бугун сешанба куни ушбу машғулотни Хитой шимолий- ғарбидаги Син Киёнг минтақасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказишди. 

Хитой ва Қирғизистоннинг жами 700 нафар офицери зирҳли автомбиллар билан ушбу машғулотда иштирок этди. 

Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган бошқа мамлакатларнинг вакиллари ҳам ушбу ҳарбий машғулотларда кузатувчи сифатида қатнашди.

Туркманистон президенти Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги алоқаларнинг янада фаоллашганини таъкидлади.

Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликлар кўлами юқори даражадаги кўрсаткичларни қайд этади

Туркманистон республикаси президентига кўра, Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликлар кўлами юқори даражадаги кўрсаткичларни қайд этади ва Сарахс чегарасидаги янги барпо этилган кўприкдан фойдаланиш эса ушбу йўналишда янги имкониятларни вужудга келтиради.

 Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг айтишича, юк ташиш ва товар транзити соҳасида инфратузилмалар бўйича қўшма лойиҳаларнинг ижро этилиши билан, икки юрт ўртасидаги ҳамма томонлама муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлида ижобий чора-тадбирларни жадаллаштириш ва фаоллаштиришда зарурий шароитлар яратилади.

Шунингдек, Туркманистон президентининг таъкидлашича, Туркман ва Эрон халқлари ўртасида тарихий, анъанавий ва маданий алоқаларнинг уйғунлашгани икки ўлканинг яхши қўшничилик муносабатларининг асосий манбасини ташкил этади. 

Қозоғистон Сурияга ҳарбийлари юборилиши борасида ўз позициясини билдирди.

Қозоғистон ўз ҳарбий хизматчиларини Сурияга юбориш бўйича ҳеч ким билан музокаралар олиб бораётгани йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдураҳманов журналистларга маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, "Суриядаги ҳарбий ҳаракатлардан холи тўртта ҳудуддаги хавфсизлик ва самарадорликни таъминлаш масаласи айни дамда Остона жараёни кафил-давлатлари ихтиёридадир. Улар бу ва бошқа масалаларни Остонада 4-5 июль кунлари бўлиб ўтадиган учрашувда муҳокама этади".

"Бизнинг давлат учун тинчликпарвар кучларимизни дунёдаги исталган қайноқ нуқтага юбориш имкониятини кўриб чиқишда БМТ ХК резолюцияси ва бутунжаҳон ташкилотининг тегишли мандати бор экани жуда муҳим талабдир", - дея маълум қилди Абдураҳманов.

Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон манфаатдор томонларга учрашув учун жой тақдим этиб, Сурия инқирозини ҳал этиш жараёнига ҳисса қўшмоқда.

Аввалроқ Туркия президенти вакили Иброҳим Қалин Россия Суриядаги ҳарбий ҳаракатлардан холи нуқталарга Қирғизистон ва Қозоғистондан ҳарбийларни жўнатиш таклифини илгари сургани ҳақида гапиргани маълум қилинган эди. 

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ