июл 15, 2017 14:52 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақасига оди муҳим янгликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1 Тожикистонда Америка ва яна тўрт мамлакатнинг кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланди;

2. Қирғизистон Чехия билан 10дан ортиқ ГЭС қуриш ҳақида шартнома имзолади;

3. Туркманистон Уй-жой вазири лавозимидан озод этилди;

4. Қозоғистон ва Америка Мудофаа вазирликлари ўртасида 5 йиллик ҳамкорлик шартомаси имзоланди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистонда Америка ва яна тўрт мамлакатнинг кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланди.

АҚШ ва Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғилистон давлатларининг 13 кунлик ҳарбий машғулотлари Қозоғистон кузатувида 10 июл  куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бошланди.

Тожикистонда Америка ва яна тўрт мамлакатнинг "2017 минтақавий ҳамкорлик" номи остидаги кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланди. 

Қирғизистоннинг Аки Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, АҚШ ва Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғилистон давлатларининг 13 кунлик ҳарбий машғулотлари Қозоғистон кузатувида эртага душанба куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бошланди. 

Американинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси берган хабарга кўра, ушбу машғулотларда Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғилистон ва Қозоғистон мамлакатларидан 200 нафардан кўпроқ ҳарбийлар иштирок этади. 

Ушбу бешала давлатнинг қўшма ҳарбий машғулотлари 2001 йилдан буён ҳар йили мазкур мамлакатларнинг бирида ўтказилиб келинади. 

АҚШнинг Тожикистондаги ҳарбий машғулотлари Москвага унчалик ҳам хуш келмайди. Негаки, Вашингтоннинг Марказий Осиёда ҳарбий жиҳатдан иштирок этиши ва ўз таъсирини кенгайтириши Москва учун хушхабар эмас. Шунинг учун Москва ҳар доим, Американинг минтақадаги мамлакатларда ўз нуфузини кенгайтириши ва ҳарбийларини жойлаштиришга қаршилик кўрсатиб келади. 

Тўрт йил ичида умумий қиймати 230 млн доллар бўлган Акбулун ва Норин-1 ГЭСларини қурилади. Режага кўра юқори Норин ГЭСларининг умумий қуввати 237 Мегаватт бўлиши керак.

Қирғизистон Чехиянинг компанияси билан бирга 10дан ортиқ ГЭСлар қуриш ҳақида шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Бугун Қирғизистон ҳукумати ва Чехиянинг Liglass Trading CZ, SRO компанияси орасида Акбулун ва Норин-1, Юқори-Норин ГЭСлар каскади ҳамда "Қирғизистонда кичик гидроэлектростанциялар қуриш ҳақидаги" шартномаларни имзолади. Шартномалар имзолаш жараёнида президент Алмазбек Атамбаев шахсан иштирок этди. Европалик йирик сармоядорларнинг Қирғизистонга келиши бутун дунё сармоядорлари учун яққол мисол бўлади.

Қирғизистон бизнес ривожланиши ҳамда ўзаро фойдали бўлган шартномаларни амалга ошириш учун барча шароитларни тайёрламоқда", — деди Қирғизистон президенти. "Қирғизистонда кичик гидроэлектростанциялар қуриш ҳақидаги" шартномаси 2020 йил охирига қадар 10дан ортиқ кичик ГЭСлар қуришни назарда тутган.
Liglass Trading CZ, SRO ГЭСлар қуриш режасини икки босқичда амалга оширади. Биринчи навбатда Акбулун ва Норин-1 ГЭСларини қуриш режалаштирилган. Уларни қуриш учун 230 миллион доллар сарфланади ва 4 йил вақт керак бўлади.

Режага кўра юқори Норин ГЭСларининг учумий қуввати 237 Мегаватт бўлиши керак. Эслатиб ўтамиз, юқорида тилга олинган ГЭСлар 2012 йилда имзоланган шартномалар асосида, Россия сармоялари иштирокида қурилиши керак эди. Россиянинг энг йирик ГЭСлар қурувчи корхонаси "Русгидро" ушбу қурилишнинг бошланғич босқичи учун 37 млн доллар сарфлашга улгурган эди. Лекин 2016 йилда Россия иқтисодий мураккаб шароит туфайли ушбу шартномага сармоялар киритишдан воз кечди ва шартнома бекор қилинган эди. Бугун имзоланган шартномага кўра, Чехиянинг Liglass Trading CZ, SRO компанияси, "Русгидро" харажат қилган 37 миллион долларни бир ой ичида Россия компаниясига қайтариб беради.

Қурбонгули Бердимуҳаммедов шанба куни республика Уй-жой ва ободончилик вазири Чори Атаевни иқтисодий коррупция, давлат мол-мулкини талон тарож қилиш, ишга масъулиятсизлик билан ёндашиш ва ўз мансабини суъистеъмол қилиш айблари билан эгаллаб турган вазифасидан бўшатди

Туркманистон президенти республика уй-жой ва ободончилик вазирини молиявий коррупция ва давлат мол-мулкидан фойдаланишда суиистеъмол қилганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этди. 

Виртуал интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов шанба куни республика уй-жой ва ободончилик вазири Чорий Атаевни иқтисодий коррупция, давлат мол-мулкини талон тарож қилиш, ишга масъулиятсизлик билан ёндашиш ва ўз мансабини суъистеъмол қилиш айблари билан эгаллаб турган вазифасидан бўшатди.

Шунингдек, Туркманистон президенти иқтисодий коррупцияга қарши кураш масаласини давлат кун тартибида устувор вазифа этиб белдилади. Унинг қўшимча қилишича, молиявий жиноятга қўлга урган раҳбар шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилади. 

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ва Америка мудофаа вазирликларининг намояндалари ўртасида 5 йиллик мудофаа ҳамкорликлар шартномасининг имзоланишидан хабар берди. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг қилган эълонига кўра, Америка ва Қозоғистон мудофаа вазирликларининг намояндалари ўртасида Вашингтонда олиб борилган икки томонлама маслаҳатлашувлар милодий 2017-2022 йиллар учун беш йиллик янги мудофаа ҳамкорликларнинг лойиҳаси имзоланди. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги содир этган бир баённомасида Америка ва Қозоғистон ўртасида мудофаа ҳамкорликларининг янги лойиҳасида олдинда турган беш йиллик давр учун ҳамкорлик қилиш ҳавзалари аниқлаб берилган. Аммо бу баённома мазкур ҳамкорликларнинг эҳтимолий айрим жиҳатларига ишора этгани йўқ. Қозоғистон ва Америка ўртасидаги ошкора ҳарбий ва мудофаа ҳамкорликларининг вақти  олти йил олдинги даврларга бориб тақалади. Бу вақтда Америка Афғонистонда қарор олган хорижий ҳарбийларнинг керакли нарсалари ва тажҳизотларини юбориш учун Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби Марказий Осиёнинг республикалари билан ҳарбий ҳамкорликларни йўлга қуйишга мажбур эди. Марказий Осиё ва Осиё жанубида Американинг ҳарбий стратегиясида Остона ва Вашингтоннинг ҳарбий ҳамкорликларининг зарурий энг олий нуқтаси Ўзбекистонда Хонобод базасидан хорижий ҳарбийларнинг чиқиш мавзўси ҳал этилаётгани ва шу билан бир вақтда  Қирғизистоннинг Манас базасида америкалик кучларнинг фаолияти тўхтатилиши ҳақидаги масала муҳим аҳамият касб этган даврга бориб тақалади. Бундан кейин Америка ташқи ишлар ва мудофаа вазирликларининг олиб борган маслаҳатлашувлари натижасида Қозоғистондан Афғонистонга Америка товарларини транзит қилиш бўйича янги бир марказни яратиш  протоколи Марказий Осиё минтақасидаги ушбу ўлканинг президенти томонидан имзоланди.   

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ