Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг биринчиси, ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 28-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл ойининг 23- кунидир.
Бундан 965 йил олдин, ҳижрий-қамарий 473 йил шаввол ойининг 28-куни Эронлик машҳур шоир, ҳаким ва ориф Саноий Ғазнавий тахаллуси билан машҳур Маждуд бин Одам бугунги Афғонистон ҳудудидаги қадимий Эрон шаҳарларидан бири Ғазнин шаҳрида дунёга келди. У ёшлигида султонлар дарборида қасида куйлаш билан шуғулланди. Аммо кўп ўтмай бу ишини ташлаб, орфликка юз тутди. Шундан кейин у ўз шеърларида султонлар ва амалдорларни танқид қиладиган бўлди.
Ҳаким Саноий форс шеъриятида янги услубларни вужудга келтирган улуғ шоирлардан бири ҳисобланади. Адибнинг энг муҳим асарларидан бири "Ҳадиқатул ҳақиқа" китобидир. Бу китоб назмнинг маснавий жанрида ёзилган бӯлиб, муаллифнинг ахлоқий-ирфоний қарашларини ифода айлаган.
"Илоҳийнома", "Корномаи Балх", "Тариқут-таҳқиқ" асарлари ҳам Ҳаким Саноийнинг қаламига мансуб.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 188 йил муқаддам, 1829 йилнинг 23 июл куни инсоният тарихида илк маротаба ёзув машинкаси ихтиро қилинди. Унинг ихтирочиси америкалик Вилям Берт эди.
Орадан 31 йил ӯтгач, яна уч нафар америкалик биргаликда фойдаланишга осон ва қулай ёзув машинасини яратишди. Қурол-яроқ ва тикув машинаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Ромингтон" корхонаси ёзув машинасини оммавий равишда ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйди. Кӯп ӯтмай бу машина бутун дунёда энг муҳим ашёга айланди.
Айтиш жоизким, олимлар ӯн тӯртинчи асрдан бошлаб, ёзув машинаси яратишга ҳаракат қилиб келишган. Уларнинг бу орзуси амалга ошиши учун 400 йил вақт керак бӯлди.
ххххххххххххххххххх
Бундан 138 йил илгари, 1879 йилнинг 23 июл куни германиялик машҳур шарқшунос ва эроншунос Эрнест Ҳерзфелд дунёга келди. У қадимий қавмлар ёзма ёдгорликлари ва тилларини урганишда фавқулодда маҳоратга эга эди. Эрнест Ҳерзфелд Ироқ ва Эроннинг қадимги тарихини яхши биларди. У йиллар давомида бу мавзуда Берлин университедида дарс ҳам берган.
Эрнест Ҳерзфелд Эрон тарихи, форс тили ва ислом дини борасида 190 китоб, рисола ва мақолалар ёзган. Шунингдек, у Шероз шаҳри яқинидаги Тахти Жамшид ёдгорлигидаги тош битикларни ӯқиган олим ҳам ҳисобланади. Германиялик бу шарқшуноснинг "Эрон ва қадимий шарқ" китобида Эроннинг қадимий саноат тараққиёти хусусида муфассал маълумотлар келтирилган.
Олим 1948 йили оламдан ӯтди.