август 14, 2017 09:57 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 23 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зилқаъда ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 14-чи кунидир.

Бундан 174 йил илгари ҳижрий-қамарий 1264-чи  йил зилқаъда ойининг 21-чисида:

Носириддиншоҳ Қожорнинг розийлиги билан бош вазир Амир Кабирнинг фаолияти бошланди. Муҳаммадшоҳ Қожорнинг ўлимидан сўнг, 16 ёшга кирган унинг уғли Носириддин Мирзо подшоликка тайинланди. У Табрез шаҳрида подшолик тахтига ўтирганидан кейин тизим амири бўлган Мирзо Тақихонни бир қушун билан Теҳронга юборди. Ўзи эса зилқаъда ойининг 21- чисида Теҳронга етиб келди. Носириддин Мирзо Теҳронга кириб келганидан олдин тизим амирини Атобек Аъзам деб лақаб берди ва уни ўзининг бош вазири этиб тайинлади. Кейинчалик Қожор сулоласининг султони  Носиридиншоҳнинг бош вазирини   Амир Кабир деб лақаб қуйди. Ва уч йилдан кейин душманлар ва Англияга тегишли бўлган шахсларнинг фитна-найранглари билан Носириддиншоҳ Амир Кабирни қатл этиш ҳукми чиқарди.  

Бундан 70 йил илгари милодий 1947  йил август ойининг 14-чисида:

Покистон мамлакати Ҳиндустондан ажралди ва ўз истиқлолини эълон қилди. Милодий 8 асрда  ислом дини Ҳиндустон ярим оролига кириб келди ва бугунги кунда Покистон деб аталадиган бу мамлакатнинг бир қисми милодий 18 асрнинг охирларида Англия томонидан ишғол этилишига қадар мусалмонларнинг ихтиёрида эди. Англия мустамлакачиларига қарши Ҳиндустон халқининг қузғалон ва қиём кўтаришлари бошлагани билан милодий 1906 йилда Муҳаммад Али Жиноҳ раҳбарлиги билан “Муслим лиг” партияси ташкил этилди ва бу партияни ташкил этишдан мақсад исломий бир давлатни таъсис этиш эди.

Бу партия аста-секинлик билан Ҳиндустоннинг мусалмон халқини ўз ормонларига жалб этди ва охири Покистон мамлакати ташкил этилди. Бу мамлакат аввалида Ҳиндустоннинг шарқ ва ғарбида жойлашган иккита алоҳида сарзаминдан иборат эди. Аммо Покистоннинг банголаликларининг марказий ҳукуматдан норозий  бўлишлари боис Покистондан ажралиши ва милодий 1971 йилда Бангладеш мамлакатининг ташкил этилиши сабабига айланди. Покистон ҳукумати 1970 йилгача тўлиқ ҳукмдор эди. Аммо ундан кейин Покистон Исломий Жумҳурият номига ўзгартирилди.  Покистон 803 квадрат километр масоҳат билан Осиёнинг жануби ва Эрон, Ҳиндустон. Афғонистон ва Хитойнинг қўшнилигида жойлашган.

    

Бундан 46 йил олдин ҳижрий-шамсий 1350 йил мурдод ойининг 23-чисида:

Баҳрайн Эрондан ўз мустақиллигини эълон қилди. Форс кўрфазининг жанубида жойлашган Баҳрайн ороли Қожор сулоласи ҳокимиятининг  бошларида Эрон назорати остида эди. Аммо бир неча йилдан сўнг Эрон денгиз кучларга эга эмаслигини баҳона қилиб, Англия Қочор сулоласи билан шартнома имзолаб, Баҳрайн ва Форс кўрфазининг хафсизлигини муҳофазат этишни ўз зиммасига олди. Бу ҳукумат 150 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилди. Кейинчалик қайта-қайта Эроннинг уша вақтдаги давлатининг  мухолифатига юзмаюз бўларди. Аммо турли сабаблар билан мағлубиятга дуч келарди. Охири Эрон томонидан ҳижрий-шамсий 1336-чи йилда мамлакатни тақсимлаш лойиҳасида Баҳрайнни Эроннинг 14-чи вилояти деб эълон қилганида, Араб мамлакатларида мухолифат тўлқини шиддат олди. Бу ўртада шужоатга эга бўлмаган ва Араб мамлакатларининг ҳимоятларини қулдан бой беришни хоҳламайдиган ва шунингдек "Тунби Кучак", "Тунби Бузург" ва "Абу Мусо" каби форс кўрфазининг  бошқа оролларига нисбатан Эроннинг ҳокимиятини мустаҳкамлашни истаган Муҳаммад Ризошоҳ бирданидан Баҳрайнга бўлган Эроннинг қадимий иддаосидан қул тортиш ҳақидаги қарорини эълон қилди. Ва бундан кейин ушбу масалани ҳал этишда БМТ ташкилоти бош котибини воситачилик қилишини сўради. Бинобарин ҳ.ш 1349-чи йил урдибиҳишт ойнинг 21-чисида (1970 йил 11 майда ) хавфсизлик кенгаши Баҳрайнга юборилган ҳайатнинг ҳисоботларига асосан Баҳрайн аҳолисининг истиқлолга бўлган истак-хоҳишларини назарга олиб бир резолюцияни содир этдики, Баҳрайн истиқлоли зарурлигини таъкидлайдиган шартноманинг бандлари уша йилги   урдибиҳишт ойининг 24-чисида Эрон парламенти томонидан тасдиқланди. Баҳрайннинг истиқлоли ҳали эълон қилмаган эдиким, Эроннинг ҳайати Баҳрайнга йўл олди ва у ердан ҳам бир ҳайат Эронга келди. Охири ҳижрий-шамсий 1350 йил мурдод ойининг 23-чи кунида энергетика захираларидан бой ҳамда стратегик ва муҳим ушбу  орол ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу мамлакат ўз истиқлолини эълон қилганидан кейин Эрон биринчилардан бўлиб унинг мустақиллигини расмий равишда тан олди.