Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил шаҳривар ойининг 2-чиси, ҳижрий қамарий 1438 йил зулҳижжа ойининг 2 чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 24- кунидир.
Бундан 88 йил муқаддам, 1929 йилнинг 24 август куни
Байтулмуқаддасда Нудба девори қўзғолони бошланди. Нудба девори Масжидул Ақсонинг ғарбидаги Муҳаммад (с)нинг меърож кечасидаги уружлари маконида жойлашган ва шу сабабли мусулмонлар учун диний ва тарихий аҳамиятга эгадир. Нудба девори қўзғолонидан бир ҳафта олдин Фаластинни Англи ёрдамида эгаллай бошлаган сионистлар мусулмонларга қарши ҳаракатлрини бошладилар ва 24 августда фаластинликлар уларга қарши қўзғолон кўтаришди. Бу қўзғолон тезлик билан Фаластиннинг бошқа шаҳарларига ҳам ўтди ва халқ ғазабидан қўрққан инглизлар ўлкада ҳарбий ҳукумат эълон қилдилар. Қуролланган сионистлар ҳамда Англия армияси ва политсияси бир ҳафта давомида фаластинликларга қарши шиддатли равишда тўқнашди ва юзлаб фаластинликнинг ўлдирилиши ва ёки жароҳатланишидан сўнг бу қўзғолон вақтинча бостирилди. Нудба девори қўзғолонидан сўнг Фаластиндаги инглиз ҳокимлари 800 кишидан ортиқ фаластинликни муҳокама ва маҳкум қилдилар.
Хххххххххххххххххххххххх
Бундан 39 йил олдин , ҳижрий-шамсий 1357 йил шаҳривар ойининг иккинчи куни Ҳужжатул Ислом Саййид Али Андарзгу шоҳ режими кучлари томонидан шаҳодатга етказилди. Шаҳид Андарзгу режимга қарши ўз кўрашини 19 ёшидан бошлади. У кураш жараёнида инқилобий бир гуруҳнинг раҳбари шаҳид Навоб Сафавий билан яқиндан танишди. Кейинчалик исломий коалиция ҳайатига расмий равишда аъзо бўлди ва нафратланарли капитуляция шартномасига имзо чеккан ӯша вақтдаги бош вазир Ҳасан Али Мансурни қатлининг лойиҳачиларидан бири эди. Шу сабабли шоҳ режими махфий тарзда шаҳид Андарзгўни ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳукмнинг содир этилгач, Андарзгу шоҳ режимига қарши махфий кўраш олиб борди ва бу жараён 13 йил давом этди. Охири у Теҳронда шоҳ диктаторлик режими омилари томонидан қӯлга олиниш пайти қуролли тўқнашувда шаҳид бўлди.
хххххххххххххххххх
1991 йилнинг 24 август куни, яъни бундан 26 йил илгари
Европа шарқидаги Украина мамлакати Шўролар Иттифоқидан ажралиб чиқиб, ӯз мустақиллигини эълон қилди.
Россия милодий XVII аср ўрталаридан Полша тасарруфидаги Украинани ишғол этишга киришди ва XVIII аср охиригача Украина ҳудудларининг катта қисми руслар ихтиёрида эди. Коммунистларнинг инқилобидан сўнг Украина мустақилликка эришди аммо милодий 1922 йилда шўравий республикаларнинг бири сифатида Шўролар Иттифоқига киритилди. 1980 йилларнинг охирларига қадар Украинада мустақиллик учун кураш унчалик кучли эмас эди. Аммо Шўролар Иттифоқи республикаларида мустақиллик учун кураш жараёнларининг бошланиши билан Украина ҳам мустақилликни талаб қилди ва 1991 йилнинг 24 август куни ўз мустақиллигини эълон қилди.