август 24, 2017 14:41 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда  Эрон афсоналаридан танлаб олинган “Риза ва Миза”, яъни “Миттивой” номли эртакни давомини эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда бу эртакнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда  Эрон афсоналаридан танлаб олинган “Риза ва Миза”, яъни “Миттивой” номли эртакни давомини эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда бу эртакнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Азиз дўстлар,  қиссамизни шу жойига етиб келдикки аёл кўп йўл ва масофани кезганидан сўнг бир тоғ яқинига етиб келди. У ердан осмонга кичик тор бир тутун чиқаётганини кўрди. Уша тутун чиқаётган томон ҳаракат қилди. Хонадан қолмайдиган бир чиройли ва тоза бир ғорга етиб келди. У ерга етиб келганида атрофда ҳеч кимни топмади. Аммо гўштдан тўла бир қозон қайнаб тўрарди.  Совуқ еган аёл ўзини исситиш ва дам олиш учун қозоннинг ёнига бориб ўтирди. Озгина ўзига келганида қошуқни олиб қозондаги шўрвадан озгина ичди.

Аёл бу ғорнинг эгаси ким бўлиши мумкин деб уйлаб қолди.  Бу томон у томон қаради. Ғорнинг тагида бир дарича борлигини кўриб қолди. Аёл бир бурчакда яширинди. Қаронғулик туша бошлади. Аёл ҳозир ғорнинг эгаси пайдо бўлиши мумкин деб ўз ўзича уйлади. У ким эканлигини билиш мақсадида яхшироқ жойда яшириниб олди.

Бир неча муддат ўтганидан сўнг бир товушни эшитди: “Туялар ҳай-ҳай...отлар ҳай-ҳай...қуйлар ҳай-ҳай...бузоқлар ҳай ҳай..  Шу вақтда ғор томон келаётган бир ҳайвонлар подасини кўрди. Пода етиб келди ва аста-секинлик билан оғилга кирди . Аммо ҳеч ким бу подани қувмасди. У ҳайратланиб қолди ва бир миттивой эчкининг шохига ўтирганини кўриб қолди.

 Эчки ғорга яқинлашди ва уша кичкина одам, яъни миттивой эчкининг шохидан тушди ва бир терини ерга тушалди(тузатди) ва унинг устида утириб деворга суянди. Сўнг ўз атрофига қараб деди: “Одамзод ҳиди келияпти”. У қанчаки изламасин бирон кишини топа олмади. Аммо бирон-бир одамзод бу ғорда бўлишини сезди. Сўнгра қичқириб деди:”Ким сан, одамми сан, ёки девми, ёки жинмисан ёким паризод? Ўзингни кўрсатгин.  Сулаймон пайғамбар билан қасам ичаманким сенга ишим йўқ. Ўзингни курсатгин. “

Аёл ғордан чиқди ва деди” Мен одамзотман. Ўйинга ишим йўқ . Мен бу тоғлар орасида ўз йўлимни  юқотдим. Сенинг ўйинга ишим йўқ. Ўзимни исситиш учун ўйинга кирдим. Бу миттивойнинг боши товуқнинг тухмига ўхшарди ва  кал эди. У аёлга деди:”Мени ўз ўғлинг деб билгин ва бу ерда қолгин. Менинг ҳечкимим йўқ. Мен кунларда чўпонлик қилиш билан банд бўламан.Сен   ўй-рўзғор ишлари билан шуғулланишинг мумкин.”

Аёл хурсанд бўлди ва Миттивойнинг   таклифни қабул қилди. Ҳар куни Миттивой бир қўйни сувиб гўштларини қозонга соларди . Қозон тагида олов қўйиб бошқасини айлга топшириб ўзи подани далага ҳайдаб борарди. Кечқурун Миттивой қайган пайтида қозонда солган гўштари яхшигина пишган эди ва улар биргаликда овқатланишди. Шунингдек кунлар бирин-кетин утарди. Кунлардан бир куни аёл ўз оиласи ва болаларини соғинди  ва  Миттивойга бу ҳақда айтди. Аёл деди: “Мен уларни соғиндим ва ҳол-аҳволларидан хавар олишини хоҳлайман. Миттивой аёлнинг таклифини қабул қилди ва аёл йўлга чиқди. У  бориб-бориб охири ўз ўйи олдига етиб келди.

Энди қиссамизни давомини эшитинглар.

Аёл ўз ўйига етиб келди ва ўй эшигини ёпиқ топтди. Шунинг учун томнинг устига чиқди ва очликдан ҳолдан тойган эри ва ўз фарзандларини кўрди. Ўйда озиқ-овқат қолмагани сабабли унинг болалари очликдан зайифланиб оғир аҳволга тушган эдилар.

“Худойим, менинг ризқ-рўзимни бер”-деб илтижо қилаётган ўз кичик боласини кўрди. Аёл томдан кичик ўғилчасига бир парча гўшт ташлади.

Иккинчи ўғли осмондан тушган гўштни кўриб деди: “Худойим менинг ризқ-рўзимни ҳам бер”. Аёл бу боласига ҳам гўшт ташлади.

Учинчи ўғли акаларининг дуоларини мустажоб бўлганини куриб, у ҳам илтижо қилди: “Худойим, менга ҳам ризқ-рўзи бергин.”

Аёл учинчи ўғлисига ҳам гўшт ташлади. Аммо эри ризқ-рўзи ҳали тиламасдан аёл томдан ғиштни олиб у томон ташлади.

 Эри айтди:  “Бундай ризқ-рўзини истамайман. Менга ҳам бошқалардек ризқ-рўзи бергин. Аёл ўз эрининг товушини эшитгани биланоқ болаларига эшикни очинглар деб айтди. Болалар ўз оналарининг товушини эшитиб хурсанд бўлишди ва зудлик билан эшикни очдилар. Аёл ўйга кириб ўз эрига қараб деди:”Сен мени ўйдан ҳайдаб бир ўзинг сигирнинг гўштини единг. Қиш фасли ҳам ўтди ва мен ҳам очликдан ўлмадим.

Эри ўз хотинидан сўради: “Аҳволинг қандай?”

Хотин уларга қараб деди: “Мен яхши бир жойни топганман ва у ерда яшайман. Кийим-кечакларингизни олинглар ва мен билан бирга борамиз. Улар ўйнинг бор нарсаларини йиғиб йўлга тушдилар ва бориб-бориб бир ғорга етдилар. Истаган нарсалари муҳайё бўладиган ажойиб ўйини кўрдилар. Учоқ устида қозонда қайнаётган гўштни ҳам кўришди. Улар озгина дам олишди ва  қуёш ботгани билан Миттивой ўз ҳайвонлар подасини ҳайдаб келди. Ҳайвонларни оғилга ҳайдаб ўзи эчкининг шохига ўтириб ўйга кирди. Меҳмонларни кўриб эчкининг шохидан сакраб тушиб уларга “Хуш келибсиз!” деди. Миттивой жуда меҳрубон шахс эди. У аёлнинг эрисини ўз отаси ва болаларни эса ўз ака-укаларидек қабул қилди.  Ҳар куни у уларни ўзи билан далага олиб борарди. Аёл ўз эриси билан ўйда қолиб ўй ишларини тартибга келтирардилар.   

.