Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 27-чи кунидир.
Бундан 247 йил олдин милодий 1770 йил август ойининг 27-чисида:
Германиялик файласуф Георг Вильгелм Фридрих Гегель таваллуд топди. У бир нечита университетларда таълим бериши ва китоб ёзишига қарамасдан оддий ва қашшоқ ҳаёт кечирарди. Милодий 1806 йили Напалеон армияси томонидан Германиянинг ишғол этилишидан кейин Гегель бу франциялик шахсиятнинг ҳаётига қизиқди. Гегель тарих учун бир нечита босқисларни таърифлади ва унинг фикрига кўра, тарих ҳаракатининг йўналишини Худо белгилайди. Германиялик ушбу файласуф шунингдек ҳар бир нарса ўзига мухолиф бўлган нарсани ўз ичида сақлайди деган назарияни ўртага қуйди ва ана шу иккита қарамақаршилик ва низоъ янги ҳодиса-воқеаларни вужудга келтиради. Гегель ўз ақидаларини исботлаш учун бир нечита китоб ёзди ва улардан “Фикрнинг феноменологияси ”, “Мантиқ илми” ва «Фалсафий илмлар қомуси” асарларига ишора этиш мумкин. У милодий 1831 йилда вафот этди.
Бундан 103 йил олдин ҳижрий-қамарий 1335 йил зил-ҳижжа ойининг 5-чисида:
Мисрлик буюк донишманд Шайх Муҳаммад Ғаззолий таваллуд топди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий Буҳайра вилоятида жойлашган “Никола ал-Анаб” қишлоғида тақволи ва оддий оилада дунёга келди ва кейинчалик ислом дунёсида энг буюк мутафаккир ва донишманд унвонида машҳур бўлди. Ғаззолий қунт билан ишлаш ва сайъ-ҳаракат қилиши билан 26 ёшида Ал-Азҳар олий ўқув юртини битирди. Шунингдек Ал-Азҳар университетида таълим бериш, раҳнамолик ва даъват этишни касб этишга муваффақ бўлди. Ғаззолий Ал-Азҳар университетининг исломий ва арабий тадқиқотлар маркази ва дин усули факультетида илмий фаолият олиб бориш ва таълим-тарбия бериш билан шуғулланди. Шунингдек у бир неча йил давомида Абдулқодир университетининг исломий маориф кенгашининг раислигини ўз зиммасига олган эди. Ғаззолийнинг фикрига кўра, халқ орасида ваҳдат шаклланишининг энг муҳим омилларидан бири бу исломий барча фирқаларда диний олимларнинг катта рол уйнашлари ҳисобланади. Шайх Муҳаммад Ғаззолий исломий жамиятда ваҳдатни амалда татбиқ этиш йўлида кўп фаолият олиб борганидан кейин охири ҳижрий-қамарий 1416 йил шаввол ойининг 20-чисида вафот этди.
Бугун бешинчи шаҳривар ойи ҳижрий учинчи асрнинг химия илмининг буюк донишманди ва табиби Муҳаммад Бин Закариёи Розий туғилган кунини улуғлаш куни билан туғри келади. Розий ҳижрий-қамарий 251 йил ва милодий ҳисоб билан 865 йилда Сомонийлар ҳукуматининг асрида ва европаликларнинг ўрта асрида Рай шаҳрида таваллуд топди.
Розий илмларни ўзлаштиришда кучли хотира ва кенг заковатга эга эди. Ана шу катта қизиқиш уни химия илмини ўзлаштиришга ундади. У шундай бир моддани кашф этдиким, у билан арзон нархли метални қийматли метал, яъни олтинга айлантириш мумкин эди. Аммо химиявий моддалар ва оловга яқин тўриб ишлаш жараёнида кўзлари зарар кўрди. У ўз кўзини даволаш учун бир табибнинг олдига борди. Кўзини даволаш харажоти 500 динор атрофига тушди. Бу пул уша даврда катта харажот эди. У пулни топшириш вақтида ўзича айтди: " Сен машғул бўлаётган илм эмас, балки ана бу химиядир." Кейин у химия илмини тарк этди ва 40 ёшга кирганида тиббиёт илмини ўзлаштиришни бошлади ва ўз замонида машҳур бўлган барча табибларнинг пешвосига айланди. Унинг халқ орасидаги шўҳрати ва обрў-эътибори шу даражада етдиким, араблар уни «табибул-муслимин», яъне мусалмонларнинг табиби ва унинг китоблари араб тилида ёзилгани сабабли уни «Жолинусул-Араб» деб аташди. Розий кейинчалик ўз асрида машҳур бўлган Бағдод ва Рай касалхоналари каби касалхоналарни бошқаришни ўз зиммасига олди. Шунингдек спирт моддасини кашф этиш химия илмида унинг олиб борган тадқиқотларининг натижасидир. Муҳаммад Бин Закариёи Розий тиббиётда 56-та асар, табиий илмларда 33-та асар, фалсафа илмида 17-та асар, иллиҳиёт илмида 14-та асар, химия илмида 22 –та асар ва бошқа турли илмларда унлаб асарларни ёзган деб зикр этишадиким унинг ёзган асарлари жами бўлиб 184 асарни ташкил этади. Охири мусалмон халқининг бу буюк донишманди 60 ёшида вафот этди ва Рай шаҳрида дафн этилди. Эрон Ислом Жумҳуриятида шаҳривар ойининг бешинчиси бу буюк табиб ва донишманднинг таваллуд топган кунини улуғлаш куни деб ном қуйилган.