Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 15-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил ноябрь ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 543 йил олдин ҳижрий-қамарий 896 йил сафар ойининг 17-чисида:
Мусалмон халқининг муфассири ва фақеҳшуноси “Абусуъуд” номи билан танилган Муҳаммад Мустафо Имодий Истанбул яқинида жойлашган Мударрис қишлоғида таваллуд топди. Абусуъуд ўзининг маълумотларини олганидан сўнг дарс бериш билан шуғулланди. Таълим бериш билан бирга Истанбулда қазийлик қилиш мансабини ҳам ўз зиммасига олди ва ўз умрининг охиригача бу мансабда ишлади. У ўз жамиятининг маърифати ва ижтимоий масалаларига жиддий эътибор қаратарди. Ва исломий шариат асосида усмоний бошқариш қонунларини тартибга келтириш ва давлат идоралари ишларининг усулини ислоҳ этишга сайъ-ҳаракат қиларди. Абусуъуд турк тилини билишига қўшимча араб ва форс тилларини ҳам яхши биларди ва бу икки тилда шеър ҳам ижод этарди. У ёзган асарлардан “Иршодул-Ақлис-Салим”, “Дуонома”, “Қонуннома” ва “Мафрузот” китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 184 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1255 йил сафар ойнинг 17-чисида:
Қуръони мажиднинг буюк қорийлари ва қироат қилишнинг устодларидан бири Шайх Абдурраҳим Султонул-Қуро Табрезий Эроннинг шимол-ғарбида жойлашган Табрез шаҳрида таваллуд топди. Султонул-Қуро ўз отаси наздида ушбу илмни ўзлаштирганидан кейин Шайх Шомил Доғистоний билан ошно бўлди ва Шамил русларга қарши муқовимат кўрсатиш учун армияни йиғганида у бу наҳзатга қўшилиш учун Шайх Шомил билан Доғистонга борди. У кейин Табрезга қайтиб келди ва Қуръонни қироат қилишни таълим бериш ҳавзасини ташкил этди. Уша вақтдан бошлаб Султонул-Қуро, яъне Қуръони каримнинг энг буюк қорийси лақабини олди. Бу буюк қори ҳижрий-қамарий 1336 йилда Табрез шаҳрида вафот этди. Ундан “Рисолае дар илми тажвид”, яъне “Тажвид илмида бир рисола” номли асар мерос қолган.
Бундан 25 йил олдин ҳижрий-шамсий 1371 йил обон ойининг 15-чисида:
Ҳаракатчан ва фазилатли олим ва фақеҳшунос Оятуллоҳ Шайх Маҳди Навғоний вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1305 йилда Эроннинг шимол-шарқида жойлашган муқаддас Машҳад шаҳрида дунёга келди. Бошланғич маълумотларини олганидан сўнг диний илмларни ўрганишни бошлади. Оятуллоҳ Шайх Навғоний буюк ва машҳур олимларнинг илмларидан баҳраманд бўлди ва ўзи ҳам диний маърифатни таблиғот қилиш ва таълим беришни жиддийлик билан бошлади. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг раҳбарлиги билан Эрон халқининг исломий наҳзати бошланганида у ҳам шоҳ мустабид режимига қарши кўрашни бошлади. У Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Хуросонда инқилоб раҳбарларидан эди. Оятуллоҳ Навғоний Эрон Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин халқни ҳидоят этиш ва динни таблиғот қилишни давом эттирди.
Бундан 6 йил муқаддам милодий 2011 йил ноябрь ойининг 6-чисида:
Симсиз радио технологияси отаси номини олган Чарлз Волтон 89 ёшида вафот этди. Карнелл университетининг талабаси ва иш ўринларини яратувчи Чарлз Волтон ўзининг фаолияти давомида 50-та ихтирони ўз номига ёзди. Аммо улардан фақатгина биттаси унга катта шўҳрат келтирди. У милодий 1973 йилда “Радио фриконсларининг портатив детектори ” номли ихтиронинг имтиёзини ўз номига ёзди. Симсиз технология бугунги кунда узоқдан тўриб назорат қилиш воситаларида кенг ишлатилади. Бундай технология автомобил эшикларининг қулфида ҳам ишлатилмоқда. Шунингдек ширкатлар ўз молларини транспартировка қилиш пайтида қимматли ўз таварларининг қаердалигини аниқлашда ҳам ишлатишади. Бугунги кунда ушбу технологиядан катта магазинларда молларнинг нархини аниқлаш ва уларнинг қийматини ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланилмоқда.