Ҳаётий муаммолар калиди
Аллоҳ таоло барча жонзотларни, шунингдек, инсонларни ҳам жуфт-жуфт бўлиб яшашга мос ҳолда яратган. Оила инсон зоти яратилганидан бошлаб давом этиб, инсоният тарихининг барча даврларида ҳар қандай тузум ва шароитда ҳам инсонларнинг асосий ва муҳим ишларидан ҳисобланиб келган.
Аллоҳ таоло барча жонзотларни, шунингдек, инсонларни ҳам жуфт-жуфт бўлиб яшашга мос ҳолда яратган. Оила инсон зоти яратилганидан бошлаб давом этиб, инсоният тарихининг барча даврларида ҳар қандай тузум ва шароитда ҳам инсонларнинг асосий ва муҳим ишларидан ҳисобланиб келган.
Оила инсонни саодатини таъминловчи муқаддас қўрғондир.
Оилада эркакнинг масъулияти алоҳида қайд қилинган. Аллоҳ таоло эркак кишини руҳий ва жисмоний жиҳатлари билан аёлдан фарқли ўлароқ уни оила раҳбари бўлишга мос ҳолда яратган. Оила қуриш ва уни нафақа билан таъминлаш, осойишталигини сақлаш ва бу йўлдаги барча сарф-ҳаражатлар эркакнинг зиммасидадир. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас қўрғонга раҳбарлик қилиш вазифасини юклаб, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этишга буюриши билан бирга бундай оилаларнинг бахтли бўлишларига ҳам йўл кўрсатади. Аллоҳ таоло Қуръони карим. Нисо муборак сураси 34 ояти каримасида шундай дейди:
яъни: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб- Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир”.
Эрнинг ўз хотини олдида ҳам ижтимоий, ҳам жисмоний, ҳам молиявий бурчи мавжуд. Аллоҳ таоло Нисо муборак сураси 19 ояти каримасида марҳамат қилади:
яъни: “...Улар билан тинч тотув турмуш кечирингиз...” .
Дарҳақиқат, Ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшиси қаторига қўшади. Бу хусусда Пайғамбаримиз (с) бундай марҳамат қилганлар: яъни: “Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганингиздир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман.Албатта, ҳар тўкисда бир айб деганларидек, инсон зоти айбу нуқсонлардан ҳоли эмас. Шундай экан, эркакларга ўз аёлларининг айбларини беркитиб, оиланинг бардавом ва бахтиёр бўлишини кўзда тутган ҳолда уларга вақти-вақти билан панду насиҳат қилиб туришлиги лозим бўлади.Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат қиладилар:
яъни: “Ҳеч бир мўмин ҳеч қайси мўмина аёлини ёмон кўрмасин. Агар унинг ҳулқ атворидан бирини ёқтирмаса, бошқа ҳулқини ёқтириши мумкин”.
Эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслигидир. Дарҳақиқат, эркакларнинг зиммасига аҳли аёл нафақаси фарздир.Моддий таъминот бўйича аёл эридан унинг тоқати етмайдиган нарсаларни талаб қилиши мумкин эмас. Уламоларимиз айтадиларки, эрининг топганига қаноат қилмасдан, ундан янада кўпроқ нарсалар талаб қилган аёллар гуноҳкор бўладилар.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Эрнинг ўз аёлига яхшилик қилиш сирасига унинг ота-онасига ва бошқа қариндошларига ҳам яхшилик қилишлиги ҳам киради. Зотан, эрнинг уларга яхшилик қилиши шариатнинг талабидир. Ота-онага яхшилик қилиш қанчалик аҳамиятга эга эканини ҳар бир мусулмон киши яхши билади.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло эркак кишини унинг жисмоний ва рухий жиҳатлари билан оила раҳбари бўлишига мос қилиб яратган. Оила қуриш ва унинг осойишталигини сақлаш, бу йўлдаги барча сарф ҳаражатлар эркак кишининг зиммасидадир. Шундай экан, у, асосан, оиланинг хар томонлама мустахкам бўлиши учун масъулдир.
Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифаларини адо этишга буюриши билан бундай оилаларни бахтли бўлишликларига йўл кўрсатади.
Аёлига бўлган муҳаббатини сездириш учун эр мулойим бўлиб, унинг сўзларига эътибор билан қулоқ солиб, ҳамфикр эканини изҳор қилиб турмоғи лозим бўлади.
Аёлига уй ишларида ёрдам бериб, бу соҳада ҳам унинг оғирини енгил қилиб туриши керак. Чунки, Пайғамбаримиз ( с) ам аҳллари хизматида бўлиб, уй супуприб, ўз кийимларини ўзи ямаб, қўйларини соққанлар ва умматларига ҳам шундай қилишни буюрганлар. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам бирон марта аҳли аёлларига қилган овқатларидан айб ахтариб шикоят қилмаган эканлар.
Рисоладаги эр аёлига лутф билан муомала қилиб, уни энг чиройли исмлар билан чақиради ва камчиликларини кечиради.