ноябр 18, 2017 12:33 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 24-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 15-чи кунидир.

Бундан 148 йил муқаддам милодий 1869 йил ноябр ойининг 15-чисида:

Рус халқининг машҳур шарқшуноси Василий Бартольд Санкт-Петербургда таваллуд топди. У ўзининг маълумотини ўз ватанининг Шарқ тиллар факултетида олди. Бартольд Марказий Осиё сарзаминида яшовчи қавм қабилаларнинг тарихини ёзишда аслий манба ва матнлардан фойдаланган биринчи шахс эди. Бу буюк шарқшунос Ўрта ва Яқин Шарқ халқларининг мазҳаблари, маданияти, тарихи ва географияси ҳақида 400-тадан ортиқ китоб, мақола ва илмий рисолалар ёзган. Бу асарларнинг 20-тадан ортиқи ислом ва Эрон ҳақида ёзилган асарлардир.    

 Бундан 38 йил илгари ҳижрий-шамсий 1358 йил обон ойининг 24-чисида:

Эрон экспертлар кенгаши томонидан Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунини тузатиш ва тасдиқлаш ўз охирига етди. Бу қонун Эрон Ислом Жумҳурияти тизимининг асосини ислом қадриятлари ва таълимотлари, айниқса ижтимоий адолат ва инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини риоят этиш асосида тайинлади. Эрон Ислом Жумҳуриятининг конституцияси экспертлар кенгашида тасдиқланганидан ва Эрон халқининг ижтимоий бир сўровда қатъийлик билан овоз беришларидан кейин тасдиқланди. Шу тартиб билан янги асосий қонун исломий таълимотлар ва усуллар ҳамда инсоний ҳуқуқлар асосида тасдиқланди ва дунё мамлакатларининг асосий қонунларида янги фаслни очди. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳижрий-шамсий 1368 йилда асосий қонунга ислоҳотлар киритилди ва экспертлар кенгашида тасдиқланганидан ва ижтимоий сўровлар ўтказилганидан кейин ижрога кирди.   

Бундан 29 йил илгари милодий 1988 йил ноябрь ойининг 15-чисида:

Фаластин мустақил давлатини ташкил этиш эълон қилинди ва бу кун ушбу мамлакатнинг истиқлолга эришган куни деб ном қуйилди. Милодий 1988 йил ноябр ойининг ярмида бир йил олдин таъсис этилган Фаластин миллий кенгаши Ал-Жазоирда йиғилиш ташкил этди ва милодий 1988 йил 15 ноябрь ойида “Мустақил Фаластин давлати”-нинг мавжудлигини эълон қилди. Байтул-Муқаддас ҳам ушбу мамлакатнинг пойтахтти деб эълон қилинди. Бу йиғилишдан 10 кун ўтгач дунёнинг 54-та мамлакати мустақил Фаластин мамлакатининг мавжудлигини расмий равишда тан олишди ва Ясир Арафат  ушбу мамлакатнинг президенти унвонида Женевада ўтказилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеясининг йиғилишида ўз режаларини шарҳ-изоҳ берди. Бунга қарамасдан Фаластин давлатини ўз сарзаминида жойлаштириш учун турли монеалар мавжуддирки, улардан энг каттаси сионистик мустабид режим ҳисобланади.   

Обон ойининг 24-чи куни Эрон йилномасида китобхонлик ва китоб куни билан туғри келади.

Китоб инсоннинг узоқ муддат давомида ортирган тажрибалари, зеҳний натижалари ва инсоният тажрибаларининг маҳсули ҳисобланади. Билимни бошқаларга етказишда китобнинг кўрсатадиган хизмати бошқа таълим-тарбия бериш воситаларидан бир неча маротабалар устун тўради. Илмий асарлар ва ёзма маданиятни вужудга келтириш ислом динининг муҳим тавсияларидан ҳисобланади. Маданий бир мерос унвонида билимни кенгайтириш кўмаки билан келажак авлод учун мангу қолади. Милодий 1993 йил, шамсий йил билан 1372  йил обон ойида Эронда китобхонлик ва китоб куни деб ном қуйиш ушбу мамлакатда китоб ва китоб ўқишга аҳамият қаратишнинг далилидир.