Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Бугунги кун муҳим масалаларидан яна бири, бу қамоқдаги аёлларганисбатан қӯпол муносабатлар ва зӯравонликлардир. Агарчи тараққий этган давлатлар бу мавзуда бошқа давлатларга эрод олишса ҳам аммо амалда бундай давлатларда ҳам бу масалада бир қатор камчиликлар борлиги собит бӯлган.
Бугунги кун муҳим масалаларидан яна бири, бу қамоқдаги аёлларганисбатан қӯпол муносабатлар ва зӯравонликлардир. Агарчи тараққий этган давлатлар бу мавзуда бошқа давлатларга эрод олишса ҳам аммо амалда бундай давлатларда ҳам бу масалада бир қатор камчиликлар борлиги собит бӯлган.
Жисмоний, руҳий ва ижтимоий жиҳатдан аёлларга нисбатан камситувчи муносабатлар дунёнинг турли бурчакларида мушоҳада этиш мумкун.
Бу зӯравонликлар уларга ҳатто ӯз оилалари муҳлитида ҳам таҳдид қилади. Ривожланган давлатлар агарчи ӯзларини аёллар ҳуқуқлари ҳомийси деб иддао қилишса ҳам аксига аёлларга нисбатан зӯравонлик ва хушунат раво кӯрганларнинг энг асосий сабабчиси ҳам уларнинг ӯзларидир.
Камситишни аниқлаш тушунчаси кўп маънони англатади ва нафақат қисман енгил аниқланувчи тўғридан-тўғри камситишни балки қонунлар, сиёсат ёки тажриба қўлланилаётганлигининг натижасини акс эттирувчи, гендер нейтраллиги расмий ҳисобланувчи, лекин тажрибада аёлларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи камситиш қасддан амалга оширилган ёки оширилмаганлигининг келиб чиқиш сабабини қамрайди.
Камситиш ўз фуқаролик ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳаётнинг барча жабҳаларида қўллаш ёки амалга ошириш натижасида эркак ва аёлларнинг тенгсизлигига олиб келувчи турли тафовут, мустасно қилиш ва чегаралашларни ўзида қамровчи ҳаракат ҳисобланади.
Умуман, аёллар нисбатан қамоқларда қӯпол муносабатларни дунёнинг аксар давлатларида мушоҳада этиш мумкун.
Оила манфаатларини ҳи¬моя қилиш оилавий муноса¬батларда жиноятчилик ва зў¬равонликка қарши курашишни тақозо этади. Аёлларга нисбатан зўравонлик қилиш инсон ҳуқуқларини бузишдир. Аёлларга нисбатан зўравонлик аёлларни камситишнинг оқибатида содир бўлади, бундай камситишлар қонунда, амалиётда, жамият ичида эркак ва аёл ўртасидаги тенгсизлик туфайли содир бўлиши мумкин.
Аёлларга нисбатан зўравонлик кўплаб соҳалардаги ўсиш ва юксалишни тўхтатиб турувчи ҳодиса бўлиб, у қашшоқликка барҳам бериш, дунёда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш йўлида катта тўсиқларни туғдиради. Аёл ва қизларга нисбатан зўравонлик – бу олдини олиб бўлмайдиган ҳолат эмас. Бунинг олдини олиш мумкин ва шартдир. Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳануз бутун дунёда кенг тарқалган бир муаммо бўлиб қолмоқда.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Ислом турли ҳил камситишлар давридан сўнг аёлнинг қадр-қимматини тиклаб юзини ёруғ қилди. У энди отасининг уйида ҳурматланадиган ва эрининг уйида эъзозланадиган бўлди. Ўз фикрини билдиришга, яқинларини зиёрат қилиб улар билан алоқада бўлишга ҳақли. Она бўлганида эса, фарзандларини парвариш қилувчи ва бахт ва муҳаббат манбасига айланади.
Ислом фақат шу билан кифояланиб қолмади. У аёлнинг яқинлари бўлмаган эркакларни унга ҳурмат ва эҳтиром юзасидан ундан кўзларини олиб қочишга буюрди.
Аллоҳ таоло инсонларнинг ер юзини макон тутиб яшашларини, насл қолдириб кўпайишларини ирода қилди. У зот эркакларнинг таскинлик ва осойишталик топишлари учун уларга жуфтларни, яъни аёлларни ҳам яратди.
Шу билан бирга эркак ва аёллар ўртасида муроса ва тотувлик бўлиши учун улар ўртасида муҳаббат, иноқлик ва меҳрибонлик туйғуларини ҳам пайдо қилди. Оила мустаҳкам бўлса, жамият, мамлакат ҳам мустаҳкам ва барқарор бўлади.
Аллоҳ таоло Ўзининг иродаси билан азизу мукаррам қилиб яратган инсонга ер юзида тинч, фаровон ва саодатли турмуш кечириши ва наслини давом эттириши зарур бўлган барча шароитларни муҳайё қилди. Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир.