Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик
Азиз тингловчилар “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” унвонли дастурда дунёда, айниқса Ғарб мамлакатларида исломбадбинлик жараёнларига тегишли ҳодиса-воқеалар таҳлил этилади. Бу дастурнинг илк сонида Англия мусалмонларига қарши амалга оширилган террористик сайъ-ҳаракатлар ва ушбу террористик сайъ-ҳаракатларга қарши кўрсатилган турлича аксуламаллар таҳлил этилади.
Англияга қарши амалга оширилган тўртинчи террористик ҳужумнинг қурбонлари мусалмонлар эдилар. Лондонда эрта эрталаб намоз иқомасини ижро этганларидан кейин масжидни тарк этаётган мусалмонлар бир автомобил томонидан босиб ўтилди. Бу ҳодисада бир киши ҳалок бўлди ва саккиз киши эса тан жароҳати олишди. Британия мусалмонлар кенгашининг бош котиби Ҳорунхон ўзининг Твиттер саҳифасида ёзган паёмида “Юк ташувчи бир автомобил масжидни энди тарк этаётган мўмин мусалмонларни босиб ўтди ва бу ҳодиса айтайлаб амалга оширилган ҳодиса эди”-деб ёзди.
Британия мусалмонлар кенгаши ушбу ҳодисани “қасддан ” амалга оширилган ҳодиса ва исломга нисбатан бадбинликнинг натижаси деб билиб, масжидлар атрофида хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтиришни талаб қилди. Лондон шаҳрининг ҳокими Содиқхон бир баённомасида, маълум бўлган нарса шуки, Рамазон ойида ўз дуоларини якунга етказган намозхонларга қарши қасддан ҳужум уюштирилган эди,-деб эълон қилди.
Англияда илгари амалга оширилган террористик ҳодисалардан Бу ҳодисанинг ўртасида учта умумий фарқ мавжуд. Биринчи фарқ бу бошқа террористик терактларга қараганда ҳеч ким ушбу террористик ҳужумнинг омилини мазҳаб деб айтмади. Иккинчи фарқ шундан иборатким, ҳозирги кунгача ИШИД террорчи гуруҳи, такфирий ва террористик бошқа ҳеч қайси бир жараён Лондон мусалмонларига қарши содир этилган террористик ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олмади. Олдинги террористик ҳодисаларда ҳаммадан олдин ушбу ҳодисаларнинг омили унвонида мусалмонлар айбдор бўлишарди ва бир неча муддатдан кейин ИШИД террористик гуруҳи ёки Ал-Қоида ушбу террористик ҳужумларнинг масъулиятини ўз зиммасига оларди. ИШИД ва Ал-Қоида террорчи гуруҳларнинг бундай айбловлар ва масъулиятни қабул қилишларининг натижасида Европада исломбадбинлик ва исломдан қурқиш жараёнининг кенгайишига олиб келди. Лондонда душанба куни амалга оширилган террористик ҳодисасининг олдин содир этилган террористик ҳодисалардан учинчи фарқи бу ушбу ҳодисани оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг мизонидир. Бу ҳодиса Англиянинг оммавий ахборот воситалари ва сиёсий доиралари сатҳида жуда чекланган даражада ёритилди. Лондонда Англиянинг мусалмон намозхонларига қарши содир этилган террористик ҳужум Европа мамлакатларида ирқпарастлик, ирқий камситиш, исломбадбинлик ва исломдан қурқиш каби жараёнлардан илдиз олади. Сиёсий доиралар, оммавий ахборот воситалари ва Европанинг хавфсизлик ва жосуслик ташкилотлари Европада террористик сайъ-ҳаракатларнинг илдизини исломдаги экстремизм деб таҳлил этишади. Шу сабабдан Европада содир этилган ҳар бир террористик ҳодисадан сўнг ҳаммадан олдин мазҳаб ва кейин Европа мамлакатларидаги ушбу ҳодисаларнинг омилларига ишора этишади. Бу сиёсат исломбадбинлик ва исломдан қурқиш жараёнларини ривожлантириш ва кенгайтириш жиҳатида амалга оширилади. Шунинг учун мусалмонлар қурбон бўлган Лондондаги террористик ҳодисада мазҳаб ва ҳодисанинг омилларига ишора этилмади. Чунки бу ҳодиса олдинги террористик ҳодисалардан фарқ қиларди. Бу террористик терактнинг омили англиялик 48 яшар насроний эди ва ушбу ҳужумни содир этаётганида “Барча мусалмонларни ўлдиришни хоҳлайман”-деб қичқирарди. Бу ҳодисанинг омили насроний бўлганлиги сабабли масеҳийлик дини терроризмнинг ривожлантирувчи ёки омили деб айтиш мумкинми? Дунёнинг ҳеч қайси бир таҳлилчиси Лондоннинг мусалмон намозхонларига қарши содир этилган ушбу террористик ҳужум ҳақида бундай таҳлил этмади. Аммо нима учун Европа давлатлари Европа ва жаҳонда содир этиладиган террористик ҳодисаларни исломий таълимотларнинг моҳиятига нисбат беришга сайъ-ҳаракат қилишади. Бунинг сабаби шундаки, улар ўзларининг таблиғотий сиёсатлари билан барча мусалмонларни террорист ва ҳаракатга кирадиган бир бомба деб билишади. Европанинг хавфсизлик ва жосуслик ташкилотларининг террористик ҳодисаларда мусалмонларни айбдор этишдаги хатти-ҳаракатларини мусалмон бўлмаган айбланувчилар билан таққослаб бўлмайди. Аҳамиятга молик бўлган нарса шундаки, улар мусалмон бўлмаган шахслар томонидан содир этилган террористик сайъ-ҳаракатларни террористик сайъ-ҳаракат ёки ҳужум деб билишмайди. Содир этилган жиноятнинг омилини топиш учун бир зумда психолог ва жиноят экспертларининг ҳайати ташкил этилади. Аммо агар жиноятнинг омили мусалмонча номга эга бўлса ёки исломий мамлакатларнинг фуқароси бўлса ҳамма нарса ўзгариб қолади. Жиноятнинг сабаби аниқ ва текширув ўтказишнинг ҳожати ҳам йўқ ҳамда сиёсий доиралар ва оммавий ахборот воситалари зудлик билан террористик сайъ-ҳаракатни таҳлил этиш ва аниқлашга киришади. Ғарбнинг оммавий ахборот воситалари ва сиёсий адабиётида террорист ва терроризм сўзи ислом ва мусалмонлар билан боғланиб қолган. Ғарбнинг оммавий ахборот воситалари, сиёсатчилари ва давлатларнинг бу сиёсатлари мақсад билан қулланилади. Исломий мамлакатлар оламнинг маданий, сиёсий , иқтисодий ва табиий географик ва стратегик мавқеда жой олган. Ғарб мамлакатлари Совет Иттифоқининг парчаланишидан сўнг бу минтақанинг бир неча томонлама стратегик мавқеларидан баҳраманд бўлиш ва ўз нуфузларини кенгайтириш ва муҳофазат этиш исломий мамлакатларда душманлик ва уни ўзгартиришга эҳтиёж сезишди. Шу сабабдан ғарб мамлакатлари, уларнинг бошида Англия ва Америка Осиёнинг жануби ва Ўрта Шарқ минтақасининг исломий мамлакатларида зўравон қудратларга қарши бўлган, тинчликсевар ва адолатпарвар ислом баробарида такфирий ва экстремистик жараёнларни ҳимоят этишди. Улар бундай сиёсат билан ислом чеҳрасига путур етказишди шу билан бирга минтақада терроризм ва экстремизм билан қарши кўраш олиб бориш баҳонаси билан ўзларининг экспансионистик ва дахолат этувчи сиёсатларини оқлашади.
|