ноябр 25, 2017 15:11 Asia/Tashkent

Марказий Осиё республикаларига доир муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1.Қирғизистоннинг собиқ президенти шаънига доғ туширмаган фарзандларига раҳмат айтди; 

2. Туркманистон армияси замонавий қуроллар билан таъминланади;

3. Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳрида барпо этилган тарихий сессиянинг  25 йиллигини нишонлашга бағишланган маросимда нутқ сўзлади;

4. Назарбоев: Қозоғистонда президентлик лавозими учун муносиб шахсиятни кўрмаяпман.

          Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев давлатнинг янги раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг инаугурация маросими вақтида ўз рафиқаси ва фарзандларига, улар мамлакатга олти йил давомида раҳбарлик қилганида шаънига доғ туширишмагани учун миннатдорчилик билдирди.

15 октябрь кунги умумхалқ сайловларида ғалаба қозонган Жээнбеков жума куни қасамёд келтирди ва давлат раҳбари лавозимига расман киришди.

"Қирғизистон Республикасининг янги президенти лавозимига киришди. Шу билан менинг президент сифатидаги ишим якунланди. Яратганга шукр. Барча фуқароларга, тарафдорларимга доимий қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдираман. Рафиқам, собиқ биринчи хонимга ва фарзандларимга ҳам раҳмат. Улар олти йил давомида шаънимга доғ туширишмади", - дея маълум қилди Атамбоев.

Унинг ишонч билдиришича, янги президент "Қирғизистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан боришини таъминлайди".

"Бизнинг барча дўстларимиз – халқаро шериклар, ташкилотлар, донорлар ва институтларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Қирғизистон халқининг сабри, меҳнатсеварлиги ва сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли ўтган вақт давомида ҳаётий муҳим соҳаларда қатор ислоҳотларни амалга оширишнинг уддасидан чиқдик. Асосийси – мамлакатда барқарорлик ва тинчлик ўрнатилди", - дея таъкидлаб ўтди Атамбоев.

Туркманистон армияси замонавий қуроллар билан таъминланади.

Туркманистон республикаси президенти бу мамлакат қуролли кучларини янги ва модерн қуроллар билан таъминланиши ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Эрон билан  ушбу мамлакат чегарасидаги   Купитоғ минтақасида жойлашган базада бўлганида “ҳар қандай таҳдидларга қарши кураш учун мамлакат армиясини модерн ва замонавий қуроллар билан таъминлаш қарорига келдик”, деб айтди.

Туркманистон президенти, шунингдек  бу мамлакатнинг бетарафлик  позицияси ва ҳарбий доктринаси  мудофаа қилишга қаратилганлигига ишора қилиб,  мамлакатнинг барча қуролли кучлари энг замонавий қуроллар билан таъминланишини таъкидлади.

У  Туркманистон  чегара кучлари учун сотиб олинган янги ҳарбий техника ва тажҳизотларни ҳам кўздан кечирди.

Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳрида барпо этилган тарихий сессиянинг  25 йиллигини нишонлашга бағишланган маросимдаги нутқида, ўша пайтда ўтказилган йиғилишни тарихий аҳамиятга эга деб айтди. Тожикистон  Олий кенгашининг  16-сессияси Эмомали Раҳмоннинг ҳукумат тепасига келиши учун замин яратган эди. Эмомали Раҳмоннинг айтишича, Хўжанд шаҳрида Тожикистоннинг ўша пайтдаги Олий кенгаш  мажлисининг ўтказилиши мамлакат ичкарисидаги тўқнашувларнинг барҳам топишига ва поёнига етиши учун шароит яратган эди. Шунингдек, Эмомали Раҳмоннинг маълум қилишича, Тожикистон республикаси 2000 йилдан бошлаб иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ошиб борган ва ҳукумат бюджетининг даромадлари 2000 йилда 250 миллион сомонийдан 21 миллиард сомонийга етган. Шу давр мобайнида Тожикистондаги қашшоқлик кўлами 83 фоиздан 30 фоизга пасайган. Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг баёноти давлат тепасида қудратни ўз қўлида ушлаб туриш учун саъй-ҳаракатларини давом эттираётганидан дарак беради.

     Дарҳақиқат, Душанбе давлати фаол бўлган мухолиф партияларни йўқотиш билан, 8 миллион аҳолига эга бўлган Тожикистон юрти бошқарув тизимининг суиистеъмол қилиниши ортидан оғир аҳволга тушиб қолди. Мисол тариқасида, ушбу мамлакат катта ҳажмдаги сув захирасига эга бўлишига қарамай, Тожикистон халқи тоза ичимлик сувига доир муаммога учраган. Бундан олдинроқ, Тожикистон сувоқаво корхонасининг бошлиғи Али Мардон Исломзода ўз чиқишида 8,5 миллон жамиятга эга бўлган Тожикистон аҳолисига тоза ичимлик сувини таъминлаш учун 2 миллиард доллар маблағ кераклигини айтган эди. Марказий Осиё республикаларининг ярми асл манбаси Тожикистонда бўлган сув захираларидан фойдаланади ва ушбу сув захиралари уларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондиради. Лекин, Тожикистон аҳолисининг 40 фоизи тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлган. Тожикистонда 1992-1997 йиллар давомида бўлиб ўтган ички урушлар мамлакатнинг иқтисодиётига катта зарар етказди ва кўплаб йўқотишларга олиб келди. Охирги статистика маълумотларига кўра, Тожикистондаги ички урушларда 10 минглаб инсонлар ўлдирилган ва минглаб кишилар мамлакатни ташлаб чиқиб кетишган.

      Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмон ўзининг охирги чиқишида қилган баёнотида, ушбу урушда Тожикистоннинг 10 миллиард доллар миқдорида зиён кўрганлиги ҳақида айтиб ўтди. Ниҳоят, Тожикистондаги беш йиллик ички урушлар Эрон ислом жумҳурияти, Россия Федерацияси ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг воситачилигида ва ёрдамида 1997 йилнинг июн ойида поёнига етди. Ҳозирга келиб Душанбе ҳукумати сулҳга эришилгандан кейин тинч ва осойишта муҳитда ва муносиб шароитдан қулай фойдаланиш ўрнига, барча мухолифатдаги партияларни Тожикистоннинг сиёсий майдонидан чиқариб юборди ёки уларнинг қонуний фаолиятларига чек қўйди. Тожикистон республикаси президентининг охирги баёнотидан умумий хулоса чиқариб шуни айтиш жоизки, Эмомали Раҳмон ва унинг оила аъзолари ҳукумат тепасида қолиш учун ўзларининг бор куч имкониятларини ишга солишмоқда ва ушбу мақсадга етиш учун барча воситаларни қўллашмоқда.

Назарбоев  Қозоғистон президентлик лавозими учун мамлакатда муносиб шахсиятни кўрмаётганини баён этган.

   Қозоғистон президенти бу мамлакатда лавозимлар ва масъулиятларни ёшларга топшириш жараёни сусайганлигини танқид қилиб, ҳозиргача ўз ўрнида муносиб бир шахсиятни пайдо бўлмаганидан сўз очди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, 77 яшар Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев  бу мамлакатнинг давлат делегацияси йиғилишида  ўз ўрнида ворис пайдо қилиш пайида бўлиб, муносиб бир шахсни топмаган киши қаттиқ хавотирга тушганини изҳор қилган.

Назарбоев қилган нутқи давомида   ёш ва тажрибали мутахассилар кам эмаслигини, аммо эски ишчилар ва масъуллар уларнинг йўлига тўсиқ яратиётганликларини ҳам баён қилган.

Айтиш керакки, Назарбоев 1989 - йилдан бери Қозоғистон давлатини бошқариб келмоқда.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ