Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Араб мамлакатларидаги қўзғолонлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, исломий бедорлик жараёнлари натижасида Тунис ва Миср мамлакатларида кескин сиёсий ўзгаришлар юзага келди. Халқ қўзғолонлари Мисрдан кейин Ливияга етиб борди. Бу мамлакатда эътирозлар милодий 2011 йил январ ойининг 13- кунидан бошланди ва 17- февралгача ўзининг энг олий даражасига етди. Бу эътирозлар натижасида Муаммар Қаззофийнинг мухолифлари Ливиянинг шимоли-ғарбидаги шаҳарлардан ярмини ва шарқий шаҳарларни ўз қўлларига олишди.
Яман ва Баҳрайн исломий уйғониш тасири остида қолган бошқа мамлакатлар жумласидандир. Эътирозлар Яманнинг шимол-жанубидаги шаҳарларнинг аксариятида милодий 2011 йилнинг январ ойидан бошланди. Эътирозчилар дастлаб Яманнинг асосий қонунини ўзгартиришга қаратилган давлатнинг лойиҳаси, ишсизлик, иқтисодий вазъият ва молиявий фасодликка қарши эътироз қилишди.
Сурия, Яман ва Баҳрайндаги ўзгаришлар ислом олами ўртасида ихтилофларнинг вужудга келишининг яққол намунасидир. Эндиликда ушбу мамлакатларнинг сиёсий муносабатлари жуда мураккабланиб қолган ва исломий мамлакатлар ўртасида вужудга келган душманликдан Ғарб мамлакатлари ҳамда ислом ва мусалмонларнинг қасам ичган душманлари ушбу тўқнашув ва тортишувлардан кенг баҳраманд бўлишмоқда.
Афсуски, Ислом Конференцияси Ташкилоти араб мамлакатларида юзага келган салбий ҳолатларга бирон ижобий таъсир етказолмади.Ҳатто, ушбу ташкилот аъзолари ўртасида айрим душманлик фаолиятлар амалга оширилади. Масалан, Маккада барпо бўлган мазкур ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилишида Саудия Арабистони таклифи билан Сурия ушбу ташкилот аъзолигидан вақтинчалик четлаштирилади. Бугунги суҳбатимиз давомида Яманга доир ўзгаришлар борасида кўпроқ маълумот бермоқчимиз.
Ямандаги сиёсий ўзгаришларни 1990 йилда икки Яманнинг иттифоқи вақтидан бошлаб ҳозиргача уч даврга тақсимлаш мумкин. Биринчи давр Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳукумати даври, иккинчи давр ҳукуматнинг Абдурабба Мансур Ҳодийга ўтишига тааллуқли ва учинчи давр Ансоруллоҳ ҳукумати давридир.
Икки Яман ваҳдатидан кейин узоқ йиллар давомида бошқарув тизимида ислоҳотлар ўтказиш талабида бўлган мазкур мамлакатдаги диний, сиёсий ва ижтимоий гуруҳлар президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг сиёсий ва иқтисодий ваъдалари ҳамда мамлакат бош қонунида эркинликка доир кўрсатилган бир қатор ҳуқуқларни амалга ошишига умид қилишган эдилар. Аммо вақт ўтиши билан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий инқирозларни ҳал этишда ҳукуматнинг заифлиги ва лаёқатсизлиги маълум бўлади.
Яманда ёшлар ўртасида ишсизлик мезонининг ошиши, халқ эътирозларининг кўпайиши ва ички вазиятнинг ёмонлашиши ҳамда ҳукуматнинг ушбу муаммоларни ҳал этишда ожиз қолиши аста-секин мазкур мамлакатда нотинчликларнинг чуқурлашиб кетишига замина яратади.
Мамлакатдаги ушбу нотинчликларнинг алангансини янада кучайтирган бошқа сабаблардан бири қудратга интилувчи бўлган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ўз ўрнида ўғлини тайёрлаш ҳаракатлари эди. Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак ўзининг ўғли Жамолни ўз ўрнига қўйишга интилгани каби Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳам унга эргашиб, ўғли Аҳмад Али Солиҳни ўз ўрнида қўйиш учун ҳаракат қилади. У ушбу мақсадини амалга ошириш учун ўнлаб қариндошларини армия, хавфсизлик кучлари хизмати ва бошқа муҳим бўлган лавозимларда масъул қилиб тайинлайди.
Ҳозир эса ваҳдатга доир таҳлилчи Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Яманда оммавий эътирозлар кучайганидан кейин мамлакат диктатори Али Абдуллоҳ Солиҳ 32 икки йиллик президенлик даврини бир умрга чўзиш ва уни мерос қолдириш бобидаги ҳаракатларидан чекинади ҳамда халққа кўпроқ эркинлик бериш, ҳусийларга яхши муносабат кўрсатиш ва иқтисодий шароитни яхшилашга доир сўзлар айтади. Бироқ унинг ишончли бўлмаган лойиҳалари мамлакатда муҳим ва таъсирга эга бўлган партиялар ва уларнинг “Муштарак дийдор” коалицияси томонидан муаммолар билан юзмаюз этилади. Солиҳ ҳукумати эътирозчиларга қарши зўравонлик ва босқинчилик сиёсатларини амалга оширади. Натижада унинг ҳукуматининг инқирози ушбу нотўғри сиёсатлар сабабли янада тезлашади. Ямандаги оммавий эътирозларга қарши давлат ва хавфсизлик кучлари раҳмсизларча муносабатда бўлишади. Бироқ ”Муштарак дийдор” коалицияси ва халқнинг Солиҳ ҳукуматини ағдариш учун ҳаракатлари янада фаоллашади.
18 мартда давлат кучлари орқали халқнинг қирғин қилгани ва кўплаб масъулларнинг истеъфога чиқишлари Яман вазиятини янада оғирлаштиради ва ушбу вазиятлар халқаро кўламга эга бўлади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.