Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги эшиттиришнинг ушбу сонида ҳам радиомизда ўрин олган янги эшиттириш билан сизни таништирмоқчимиз. Мазкур эшиттиришнинг номи “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” бўлиб, унинг матнлари Эрон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маориф” бўлимида тайёрланган. Ушбу радиомақолаларни эфирга тайёрловчи режиссёр хоним Искандарий бўлиб, матнларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси ҳамкоримиз Вафо Назарийдир.
Мазкур туркум эшиттиришларнинг номидан ҳам маълумки, уларда Ғарб мамлакатларида исломбадбинлик жараёнларига тегишли оқимлар, ҳаракатлар ва ҳодиса-воқеалар таҳлил этилади.
Халқаро Эрон радиосининг Ўзбек хизмати дастурларида ўрин олган “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” рукни остидаги туркум эшиттириш чоршанба оқшомлари эфирга узатилади.
Ушбу янги туркум эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз унинг бошловчиси Вафо Назарийни суҳбатга чорладик.
Ҳамкоримиз Вафо Назарийга қизиқарли суҳбатлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз.
Бугунги кунда ислом динининг эзгулик ва бағрикенглик, адолат каби мезонлари устуворлик касб этиб, унга эътиқод қилувчилар сони дунё бўйлаб ортиб бормоқда. Шунинг билан бирга, бугунги кунда ислом дини турли экстремистик ташкилотлар ва сиёсий кучлар томонидан бузғунчилик кўринишида намоён бўлиши ҳам кузатилмоқда. Натижада ислом динининг асл таълимотларидан бехабар инсонлар ичида “исломдан қўрқиш” яъни “исламофобия” юзага келмоқда.
Баъзи мутахассисларнинг таъкидлашича, исламофобия атамаси биринчи бор 1922 йилда шарқшунос олим Этьен Дине томонидан ёзилган “Шарқ Ғарб нигоҳида” номли эссесида қўлланилган. Унда салб юришларидан бошлаб мустамлакачилик давригача бўлган Европа ва мусулмон олами орасида юз берган низолар туфайли ислом динига нисбатан шаклланган салбий муносабат ёритиб берилган.
Шу ўринда айтиш лозимки, исламофобиянинг авж олишига Ғарб давлатлари ОАВнинг ҳиссаси каттадир. Европа мамлакатларидаги турли интернет порталлари, телевидение, газета ва журналлар орқали мусулмонлар ахлоқи ва турмушини салбий жиҳатдан ёритиб, ислом динини бузғунчи ва қолоқ дин сифатида намоён этмоқда.
Исламофобия ҳақида сўз юритганда, унинг инсонларга ташқаридан сунъий равишда, ислом динини бузғунчи дин сифатида бўрттириб кўрсатиш ҳолатлари мавжудлигига гувоҳ бўламиз. Мазкур фобия бошқа фобияларга нисбатан икки жиҳати билан фарқ қилади. Биринчидан, бу инсонларда табиий равишда пайдо бўладиган қўрқув эмас, балки ташқаридан бириктирилган ва сингдирилган қўрқув ҳиссидир. Исламофобия жамиятни бошқариш учун ишлаб чиқилган ва сингдирилган руҳий қурол сифатида намоён бўлади. Иккинчидан, исламофобия жаҳондаги маълум доирадаги сиёсий кучларга ўзларининг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари йўлидаги “маёқдир”.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Бугунги кунда Ғарб мамлакатларида исламафобик кайфиятнинг ортишига ислом динининг асл моҳиятини чуқур англамаслик, Яқин Шарқда давом этаётган можаролар, Фаластин-Исроил муаммоси, содир этилаётган террористик хуружлар натижасидаги салбий кайфият ҳам сабаб бўлмоқда. Шундай экан, диний омилни сабаб қилиб, содир этилаётган можаролар, маълум сиёсий кучларнинг мақсадлари амалга ошмаслиги учун исламофобиянинг асл моҳиятини англаб олиш зарур. Барчамизга маълумки, ислом дини тинчлик ва омонлик дини бўлиб, у доимо инсонларни аҳиллик бирдамлик ва тотув яшашга, нафақат инсоният, балки, бирор жонзотга, атроф-муҳитга ноҳақ зарар етказмасликка чақиради.
Ҳозир эса радиомизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Ҳозир эса радиомизнинг дастурлари ва унда мавжуд қизиқарли эшиттиришлар бобида доимий мухлисларимиздан бири Қудратжоннинг қилган суҳбатлари билан танишамиз. Доимий тингловчимиз Қудратжоннинг қилган суҳбати эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг