декабр 02, 2017 13:33 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил озар  ойининг  9-си,  ҳижрий қамарий 1439  йил рабеул аввал    ойининг  11-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябр ойининг 30- кунидир.

Озар ойининг 9-куни   ислом оламининг буюк уламоси, фақиҳи ва мутакаллими     Шайх Муфид тахаллуси билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Нуъмонни улуғлаш куни ҳисобланади.  

У фиқҳ, усули фиқҳ, калом, ҳадис ва Қуръони карим тарихи фанларида ўз асрининг етук устозларидан эди.

Шайх Муфиддан олдин калом илми фақат таълиф ва китобларни классификация қилиш билан чекланиб қолган эди. Аммо у  калом ва фиқҳ усули илмларининг асосларидан фойдаланиб,  баҳс ва истидлол йўлларини очиб берди  ва бу илмларни ривожлантиришга муваффақ бўлди.

 Шайх Муфид ўта ёрқин андиша, фикр -ақида ва буюк истеъдодга эга шахсият эди. У дарсларида  ақида ва мазҳаб аҳли учун фиқҳий масалаларни  аниқ факт ва даллилар билан шарҳлаб берарди. Ҳамда турли ақида ва мактаблар вакиллари билан баҳслашарди. Бу баҳслар   ўта самарали бўлгани туфайли,  мусулмон уламолари унга Муфид   тахаллусини беришганди.

 Ушбу буюк олимнинг баракали дарсларидан кўп уламолар фойдалангандилар. Айрим манбаларга кўра Шайх Муфид икки юздан ортиқ китоблар муаллифидир.  

" Алкалом фи далоил ал Қуръон", " Ал аркон" ва " Кашфуласрор" унинг буюк асралари жумласидандир.

хххххххххххххххххххх

Бундан 350 йил олдин милодий 1667 йил 30 ноябр куни  атоқли ёзувчи Жонатан Свифт Ирландия пойтахтида таваллуд топади. Жонатан Свифт Ирландиянинг мустақиллиги учун курашиш жараёнида қатнашиб,   мамлакатнингмустақиллигини қўлга киритишда кўп саъй-ҳаракатлар қилди. У кейинчалик ёзувчилик фаолиятига киришади. Ўзининг ҳаёт даврида бўлиб ўтган воқеаларни ва тартибсизликларни "Гулливернинг саргузаштлари" деб номланган ажойиб ва жозибадор китобда ёзиб қолдирган. Ушбу китоб жаҳон адабиётининг шоҳ асарлари руйхатидан  жой олди. Жонатан Свифт 78 ёшида оламдан кўз юмади.

хххххххххххххххх

       Бундан 29 йил олдин милодий 1988 йилнинг 30-ноябр куни Қуръони каримни  тартил бўйича қироъат қилишнинг  машҳур устозларидан бўлмиш устоз Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад Мисрнинг пойтахти Қоҳирада вафот этди. У Қуръони каримни ўрганишни болалик чоғларидан бошлаган эди. 12 ёшида Қуръони каримни ёддан билгани ва ажойиб тарзда қироат қилгани учун мукофотга сазовор бўлади.

Устоз Абдулбосит бир қанча вақт турли мамлакатларга сафарлар уюштиради ҳамда инсонларни Аллоҳнинг каломини гўзал тарзда қироат қилиш билан мусулмон бўлишга тарғиб қилади. У узоқ йиллар Қуръони каримнинг қироати билан машғул бўлди. Шунингдек исломий мамлакатларда бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда аҳамиятли мартабаларни қўлга киритди.  Устоз Абдулбосит томонидан Қуръонни ажойиб ва жозибадор тарзда қироат қилган пайтда ёзиб олинган касеталар бениҳоя кўпдир.