декабр 02, 2017 15:19 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистон раҳбари билан учрашди; 

2. Тожикистон президенти уч нафар юқори лавозимли амалдорни ишдан олди;

3. Туркманистон парламентида терроризмга қарши курашга оид янги қонун қабул қилинди;

4. Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти лавозимига расман киришганидан сўнг президент девони Минскка амалга оширилувчи ташрифга тайёргарлик кўра бошлади.

                 Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Сиёсатчилар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ/ОДКБ) Минскда бўлиб ўтган саммити вақтида учрашган.

24.kg тарқатган хабарга кўра, президентлар икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, хусусан, чегарадаги вазият билан боғлиқ масалаларини муҳокама қилишган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев барчага чегарадаги вазият маълумлиги ҳақида гапирган.

«Шунинг учун биз шундай қарорга келдик: ҳукуматларимиз томонидан тузилган йўл харитаси бор, биз уни яна қайта кўриб чиқамиз. Икки давлат ишчи гуруҳлари буни муҳокама этишади ва бу йўл харитасини имзолашади», - деган Нурсултон Назарбоев. 

У Қозоғистон ҳам, Қирғизистон ҳам чегарада назорат ўрнатишини қайд этиб ўтган. Шунингдек, ЕИИ вакиллари юклар ўтказилишини назорат қилади. 

Худди шундай текширувлар Хитой билан чегарада ҳам ўтказилади. Нурсултон Назарбоевнинг маълум қилишича, у Сооронбай Жээнбековни ўз мамлакатига таклиф этган.

«Биз мавжуд масалалар бўйича гаплашдик ва бир тўхтамга келдик. Икки давлат ҳукумати декабрь ойи мобайнида ўзаро муносабатлардаги масалалар бўйича йўл харитасининг якуний кўринишини ишлаб чиқиши зарур. Шунда кўплаб муаммолар ҳал этилади. Чегаралар бу йўл харитаси имзоланишидан аввалроқ ҳам очилади. Икки томонлама ҳамкорлик бўйича барча вазифалар ва масалалар келишилган муддатда ҳал этилади», - дея қайд этган ўз навбатида Сооронбай Жээнбеков.

Қайд этиш керакки, икки давлат ўртасидаги муносабатлар шу йилнинг октябрида ёмонлашди, 10 октябрь куни чегарадаги вазият кескинлашди. Қозоғистон  фитосанитар назоратни кучайтирди. Бунга Қирғизистоннинг аввалги президенти Алмазбек Атамбоев кетишидан олдин мамлакати блокада тушишига сабаб бўлувчи айрим қадамларни ташлагани сабаб бўлганди. У Қозоғистон раҳбариятига, хусусан, Нурсултон Назарбоевга қатор айбловлар қўйганди. Ҳозирга қадар ҳам ҳар куни юзлаб юк ташиш машиналари чегарада ушланиб қолмоқда.

Имомали Раҳмон кеча республика ҳукуматининг навбатдаги йиғилиши давомида мамлакатга олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, парранда гўшти сифатида устидан назоратнинг етарли даражада эмаслигидан норози бўлган.

Манба маълумотларига кўра, «олиб кирилаётган парранда гўштининг сифати паст ва истеъмол қилишга яроқсиз» экани таъкидлаб ўтилган.

Кун.ўз сайтининг хабар қилишича,   мамлакат ҳукумати қарорлари билан Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва савдо инспекцияси агентлиги директори Ибодулло Қурбониён, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати хизмати раҳбари Шерали Вазиров ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария ва эпидемиологик назорат бўйича давлат хизмати бошлиғи Холмаҳмад Каримзода эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Туркманистон парламентининг очиқ йиғилишида аксар овоз билан терроризмга қарши курашни кучайтириш мақсадида бу мамлакатнинг янги қонуни ратификация қилинди

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  терроризмга қарши курашга оид мазкур қонун  асосида, давлат органлари ва муассасалари , умумий анжуманлар барча ташкилотлар ҳамда масъулларнинг масъулияти ва ваколатлари белгилланган.

Туркманистоннинг ушбу янги қонунида бу мамлакатда терроризмга қарши курашнинг асли принсипи инсонлар ва фуқаролар эркинлигини ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва таъминлаш ҳам алоҳида таъкидлагнган.

 Туркманистонда тасдиқланган терроризмга қарши кураш бўйича янги қонуннинг бошқа  моддаларида  терроризмни олдини олиш, терроризм хатарига дучор бўлганлар манфаатлари ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш, шунингдек  террорчилик амалиётларни ижро этиган шахслар учун жазоларни кучайтириш ҳам ўрин олган.

Туркманистон парламенти бу мамлакат парламнет сайловларини келаси йилнинг 25 март куни ўтказилишини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон парламенти 2018 - йилнинг 25 март кунини бу мамлакатда парламент сайловларини ўтказилишининг санаси сифатида белгиллаб қўйди.

Туркманистон  парламент намояндаларининг 6 -сайлови билан бир вақтда маҳаллий кенгаш вакилларини сайлаш, халқ маслаҳати ҳамда кенгашлар аъзоларининг сайлови бўлиб ўтади.

Туркманистон парламент сайловларини ўтказиш санаси  шундай бир ҳолда аниқланганки, бу мамлакат парламентининг 5-  сайловлари 2013  йилнинг 15 декабрида ўтказилганди.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти лавозимига расман киришганидан сўнг президент девони Минскка амалга оширилувчи ташрифга тайёргарлик кўра бошлади, Бироқ Минскка биринчи амалий ташриф билан бориш кечириб бўлмас хатога айланган бўларди ҳамда буни йўлнинг ўзида тўғирлашди, деб ёзмоқда қирғиз ОАВ.

Минскка парвоз амалга оширилишидан бир кун аввал Қирғизистон президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими мудири Ойзода Субакўжоева Сооронбай Жээнбековнинг биринчи амалий ташрифи Москвага 29 ноябрь куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди. Баъзи журналистлар ҳайратдан ёқа ушлашди ва ҳаттоки қайтадан савол беришди:у нотўғри гапириб қўймадими? 

«Бу Сооронбай Жээнбековнинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи хорижий ташрифи бўлади. Ташриф Россия томони таклифи бўйича амалга оширилади. Шуни айтиш мумкинки, Россия билан иттифоқчиликни мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсий курс фақат ривожланиб боради. 2 етакчи икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади ҳамда халқаро аренадаги муаммолар бўйича фикр алмашади», - дея айтиб ўтди у.

Президент билан сафарга баъзилар кутган, айримлар эса кутмаган жамоа жўнаб кетди: ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаев, бош вазир ўринбосари Тўлқинбек Абдигулов, Хавфсизлик кенгаши котиби Алмазбек Қурманалиев, президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммадкалий Абулғозиев ва яна бир неча киши.

Журналистлар Сооронбай Жээнбековнинг Владимир Путиннинг икки томонлама учрашуви бошланиши тахминан бир соат давомида кутишган. Шундан кейин Қирғизистон раҳбари биринчи ташрифни нега айнан Россияга амалга оширганини тушунтириб берди.

«Шундай бўлиши ҳам керак эди. Биринчи ташриф айнан Россияга амалга оширилиши керак эди. Мен ўз томонимдан стратегик шериклик мустаҳкамланиши учун максимум саъй-ҳаракатни амалга ошираман. Россия Федерацияси биз учун асосий стратегик шерик ва иттифоқдош бўлиб қолади. Мен Владимир Путинга таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Биз долзарб масалаларни, бўлажак ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик. Мен унга Қирғизистон Республикаси олий мукофоти - I даражали «Манас» орденини топширдим. Бизнинг делегация жуда яхши кутиб олинди. Биз муҳокама қилган барча масалалар ўз ечимини топади», - дея аниқлик киритди Сооронбай Жээнбеков.

Россия ҳукуматида ҳам бу борада катта умидлар борлиги таъкидланди. Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Қирғизистон танланган йўлдан ҳаракатланишда давом этишига умид билдирди.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ