Имом Жаъфар Содиқ (а) валодат топган кунига бағишланган “Имом Содиқ (а)сиратида ваҳдат”
Тарихнинг гувоҳ беришича, Имом Содиқ алайҳиссаломнинг имомат қилиш даври исломий илмлар ҳатто ислом дунёсида фалсафий ва тажрубий илмлар ривож-равнақ топишининг ёрқин даври эди.
Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам валодат топган куни билан ҳамзамон 17 рабиул-аввал ойида нубуват ва рисолат пок хонадонида янги чақалоқ ҳаётга қадам қуйиши билан нуронийлик, мусаффолик ҳамда илм ва билимни ўз мухлисларига армуғон келтирдиким, инсоният, маънавият ҳамда фазилат ва илм дунёсида ўзгаришлар вужудга келишининг сабабига айланди. Ул ҳазрат имомат ва вилоятнинг олтинчи порлоқ юлдузи Содиқ номи билан танилган Имом Жаъфар бин Муҳаммад (а) эди. Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссаломнинг таваллуд айёмлари билан барча мусалмонларни муборакбод этамиз.
Исломий умматнинг бирлиги ва ваҳдат мавзўси имомлар алайҳиссаломларнинг наздида муҳим ва аҳамиятга молик бўлган мавзў ҳисобланади. Чунончи ул бузургворлар мусалмонлар ваҳдатини муҳофазат этиш заруратини таъкидлаш зимнида, унга аҳамият беришни мазҳабий мухолифлар билан муносибат қилишда шиа мусалмонларининг асосий вазифалари деб билардилар. Шунингдек бошқа мусалмонлар билан мадоро қилишда шиа мусалмонлари ва ул бузургворларнинг амалдаги сиратлари ҳам бу мавзўга жиддий аҳамият қаратишларининг далилидир.
Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари иллоҳий раҳбарлар ҳисобланишадиким, пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Қуръон қаторида ул ҳазратларнинг борлигини парҳизкорлик ва саодатга эришишнинг мояси деб таништирдилар. Ул ҳазратларнинг сўзлари Қуръоннинг сўзи ва уларнинг мақсадлари иллоҳий оятларни ижро этишдан иборат эди. Имом Содиқ алайҳиссалом иллоҳий издошларнинг комил намунаси эди ва ҳамма нарсадан олдин халқнинг бирлашиши ва ҳимдиллиги ҳақида уйларди. Шунингдек доим халқ ўртасида чуқур меҳр-муҳаббат ва инсоний алоқалар ҳукмрон бўлишини таъкидларди. Ул ҳазрат шундай деб марҳамат этади: “Бирбирларингиз билан бирлашинг, меҳр-муҳаббат кўрсатинг, ўзаро хайру-эҳсон ва яхшилик қилинг шунингдек бирбирларингизга нисбатан меҳр-муҳаббатли бўлинг!”
Имом Содиқ алайҳиссаломнинг Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг хонадонидан бўлиши, чуқур билим, ҳикмат, эзгў ахлоқ ва бошқа яхши омилларга эга бўлиши мусалмонларнинг ваҳдати ва бирлашуви мустаҳкамланиши учун бу бузургвор имом алайҳиссалом улар ўртасида устувор алоқа кўприги бўлишининг сабабига айланган эди.
Имом Содиқ алайҳиссалом тафриқа солишни исломнинг инқирозга учрашишининг омили ва душманларнинг суистеъмол қилишларининг сабаби деб биларди. Барча мусалмонлар билан дўстлик қилиш ва меҳр-муҳаббат билан муносибат қилишни тавсия берарди ва ўзининг яқин ёронларидан бирига иш буюрганида шундай марҳамат қиларди: “Бизга эргашадиганларга бизнинг саломимизни етказгин ва уларга халқнинг дўстлигини ўзига жалб этган бандани Худо раҳмат қилади деб айт!”
Имом Содиқ алайҳиссаломнинг эътиқодига кўра, диний турли қатлам ва гуруҳлар исломий жамиятнинг аъзоси ҳисобланишади ва ҳурмат-эҳтиром ва ҳимоят этишга сазовордирлар. Чунки улар ҳам золим ва мустабид ҳокимларнинг зулмларидан азоб чекканлар. Шунинг учун ул ҳазрат ўзаро дўстлик алоқаларини муҳофазат этишларига қўшимча, мусалмонлар ўз эҳтиёжларини бартараф этишда барча инсонларнинг ҳомийлари бўлишлари зарурлигини таъкидларди. Ул ҳазратнинг ўзлари ҳам шундай амал қиларди.
Тарих гувоҳ беришича, Имом Содиқ алайҳиссаломнинг имомат қилиш даври исломий илмлар ва ҳатто ислом оламида фалсафий ва тажрубий илмларнинг устуворлиги ва ривож-равнақ топишининг ёруғ ва олтин даврларидан эди. Имом Содиқ алайҳиссалом уша вақтнинг ҳукумат идоралари томонидан ўзи ва шогирдларига қарши тазйиқ ва босим ўтказишларига қарамай қунт билан ишлаш ва сайъ-ҳаракат қилиш билан исломий жамиятни рақиб сарзаминларига қиёслаганда илмий турли заминаларда кўзга ташланадиган даражада ривож-равнақ ва шукўҳ-шаҳоматга етказишга муяссар бўлди. Имом Боқир алайҳиссалом ва Имом Содиқ алайҳиссалом даврларида Юноннинг фикрий ва фалсафий тафаккурларининг кириб келишига қўшимча мамлакат ичкарисидаги исломий кенг сарзаминлар ҳам куфр, моддийлашган андеша ва афкор билан юзмаюз бўлган эди. Имом Содиқ алайҳиссалом бу икки фронтга қарши чора-тадбир кўриши ва билими билан уша даврнинг жамиятидаги исломий фирқаларда айрим нотуғри тушунишларга жавоб берарди.
Имом Содиқ алайҳиссалом исломий жамиятнинг илмий ва шаръий масалаларини ҳал этишга аҳамият қаратишига қўшимча, мусалмонларнинг ўзаро бирбирларига янада яқинлашишлари ва бирлашишлари сабабига айланадиган масалаларга жиддий аҳамият қаратишдан ғафлатда қолмасди ва қатъий таъкидлаш билан уларни ўзаро бирбирларига кўмак бериш ва ҳамжиҳат бўлишга даъват этарди ва шундай марҳамат этарди: “Тасаннун аҳлидан бўлган касаллар аҳволидан хабар олишга боринглар! Уларнинг амонатларини адо этинглар! Уларнинг манфаати учун қозийлик маҳкамасида ҳам шаҳодат беринг! Уларнинг қазо этган шахсларининг жанозасига ҳузур топинг! Фалончи жаъфарийдир ва фалони шиа бўлиши сабабли бундай амал қилади деб аташлари учун уларнинг масжидларида намоз ўқинглар! Бу эса мени хурсанд қилади!”
Имом Содиқ алайҳиссалом ҳақиқатан ҳам исломий ваҳдатнинг қаҳрамонларидан деб билиш мумкин. Ул ҳазрат мусалмонлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамдиллик бўлиши ҳақида шундай буюрадилар: “Кимки суннат аҳлидан бўлган мусалмонлар билан намознинг биринчи қаторида тўриб жамоат намозида иштирок этса, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг орқаларида тўриб намоз ўқиган ва ул ҳазратга иқтидо қилган шахсга ўхшайди!”
Исҳоқ бин Аммор Имом Содиқ алайҳиссалом шундай деб марҳамат этардилар деб айтади: “Эй Исҳоқ! Мухолифлар билан бирга масжидда намоз ўқийсанми? Ҳа, деб жавоб бердим. Имом шундай жавоб бердилар: “Улар билан биринчи қаторда тўриб намоз ўқигин шахс Худо йўлида ғилофидан олинган қиличга ўхшайди.””
Имом Содиқ алайҳисаломнинг чиройли ана шу фаолиятлари эдиким, ул ҳазратнинг шогирдлари фақат шиа мусалмонларидан эмасдилар ва суннат аҳлининг буюк уламолари ҳам ул ҳазратнинг илмларидан фойдаланишарди. Молик бин Унс, Абу Ҳанифа, Муҳаммад Бин Ҳасан Шайбоний, Суфиён Саврий, Ибн Айина, Яьё бин Саъид, Айюб Сижистоний, Шуъба бин Ҳажжож, Абдулмалик Жариҳ ва бошқалар ул ҳазратнинг шогирдлари жумласидан эдилар.
Ислом динининг ҳабиби Расули Акрам салаллоуҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг азиз ва пок навералари Имом Содиқ алайҳиссаломнинг валодат топган куни билан яна бир маротаба барча мусалмонларни табриклаймиз!