декабр 30, 2017 15:10 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига доир муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Қозоғистон Осиё мамлакатлари билан савдо- иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтирмоқда;
  2. Сооронбой Жээнбеков: Марказий Осиёда ИШИД мафкурасининг таъсири кучаймоқда;
  3. Осиё тараққиёт банки Туркманистонга қарз беради;
  4. Тожикистонда ИШИД бўлинмасини ташкил қилган шахс 20 йилга қамалди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Остона давлатининг ташқи сиёсатидаги энг муҳим мақсадини Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ҳамкорликларни ривожлантириш эканлигини баён қилди.

Қозоғистон республикаси расмий ахборот агентлиги -Казинформга кўра, бу мамлакат ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдраҳмонов  Остона давлатини  Осиё мамлакатлари, хусусан қўшни республикалар билан савдо- иқтисодий, тижорат ва сиёсий ҳамкорликларни кенгайтиришга ҳаракат қилаётганига тўхталиб, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида   Қозоғистон ва Осиё мамлакатлари ўртасидаги товар алмашинуви ҳажмини  13 миллиард 300 миллион долларга етганлигини маълум қилди.

Абдраҳмонов шунингдек  Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигини  бу мамлакат президентини Осиё мамлакатларига расмий  сафари уюштиришни ташкил  қилишда фаол эканлиги ҳамда Нурсултон Назарбоевни ўтган икки йил ичида  Эрон, Туркия, Япония, Хитой, Жанубий Корея, БАА ва Саудия Арабистонига 9 марта расмий сафар билан ташриф буюрганини эълон қилди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирини ўз сўзларида Осиё мамлакатлари орасида  Хитой, Жанубий Корея, ва Япония мамлакатлари Остона давлатининг энг муҳим иқтисодий шерикларидан эканлигини таъкидлади.

Қозоғистонга доир бошқа хабаримиз шундан иборатки,

Мазкур мамлакатнинг миллий суверен фонди маблағлари АҚШда музлатилиб қўйилди, деб хабар бермоқда Reuters ўз манбаларига таянган ҳолда.

Пуллар Bank of New York Mellon ҳисоб-рақамида эди ва банк молдовалик ишбилармон Анатолий Стати ва унинг компанияларининг Қозоғистон ҳукуматига даъвосига кўра ҳисоб-рақамни музлатган.

Стати ва унинг ўғли Габриэль Қозоғистоннинг нефть-газ соҳасига инвестиция киритган, сўнгра Қозоғистон ҳукуматини ўз мулкларининг рейдерлик орқали эгаллаб олганини даъво қилиб, 4 миллиард долларлик зарарни қоплаб беришни талаб қилишган.

2013 йил январида Стокҳолм савдо палатаси арбитраж суди Қозоғистон томонидан энергетик хартия ҳақидаги шартнома бузилганини қайд этган ва ҳукуматга Стати оиласига 500 миллион доллар миқдорида компенсация тўлаш мажбуриятини юклаган. Бироқ ҳукумат суд қарорини рад этган.

Музлатилган сумма Қозоғистон ЯИМининг 17 фоизини ташкил этади. Валюта захираларини тасарруф этувчи Қозоғистон миллий банки Лондон Юқори судига активларни музлатишдан озод қилишни сўраб даъво аризаси киритган ва активларни «тасарруф этиш мумкин бўлмаётгани туфайли баҳолаш қийин бўлган жиддий зарарлар», бошланиб бўлган транзакцияларни тугатиш ва янгиларига киришиш қийинчиликлари ҳақида маълум қилган. Бироқ, Bloomberg маълумотларига кўра, суд эътирозларини апелляцияга  бериш имконсиз деди.

BNY Mellon эса, ўз навбатида, Стати оиласи улар орқали Стокҳолм арбитражининг қарорини ижро этишни ният қилган Бельгия ва Нидерландия судлари қарорига таянмоқда.

Лондондаги «Legal & General Investment Management» компанияси инвестицион стратегик вазиятни «мисли кўрилмаган» деб баҳолаган: «Агар фонднинг 40 фоизи фойдаланишдан мосуво этиб, музлатиб қўйилса, бу бутун дунё марказий банклари учун огоҳлик қўнғироғи ҳисобланади».

«Шу пайтгача марказий банк ва суверен фондларнинг активлари нисбатан ҳимояланган ҳисоблаб келинарди, лекин пайдо бўлган вазият бу нуқтаи назарни қайтадан кўриб чиқишга ундайди», — деган у.

ИШИД Марказий Осиё мамлакатларида экстремистик мафкурани тарқатишни кучайтирмоқда

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг маълум қилишича, минтақада ИШИД мафкурасининг тарқалиши кучаймоқда ҳамда Марказий Осиё давлатлари фуқароларини ёллаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди. 

"Марказий Осиёда ИШИД ва шунга ўхшаш радикал гуруҳлар мафкурасининг тарқалиши кучаймоқда, фаол тарғибот ва бизнинг давлатлар фуқароларини ёллаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўйлашимча, МДҲ ва КХШТ мамлакатларининг фаол ўзаро ҳаракатисиз чегара хавфсизлиги соҳасида коллектив хавфсизликни, давлат чегараларининг ишончли қўриқланишини тўла таъминлай олиш ҳамда замонавий чақириқлар ва таҳдидларнинг катта қисмига қарши курашиш имконсиз", - дея айтиб ўтди Жээнбеков МДҲ давлатлари етакчиларининг норасмий учрашуви давомида.

Осиё тараққиёт банки Туркманистонга қарз беради.

Осиё тараққиёт банки келгуси икки йил ичида Туркманистонга 950 миллион доллардан кўпроқ доллар миқдорида кредит ажратишни режалаштирган.

Ашхободдан Форс ахборот агентигининг хабар қилишича, Осиё тарққиёт банки 2018-2019 чи йиллар мобайнида  Туркманистонга сармоя киритишга оид 2 йиллик янги лойиҳасини ратификация қилди.

Мазкур хабарга асосан  келгуси икки йил ичида Осиё тараққиёт банки томонидан Туркманистонга ажратиладиган кредитнинг ҳажми 950 миллиондан зиёдир. Ушбу кредит Туркманистоннинг энергетика, транспорт, ҳамда хусусий секторини ривожлантиришга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилиши кутилаётган бу маблағнинг 150 миллион доллари  Марказий Осиё республикаларнинг электр- энергия тармоғини Афғонистонгача етказиб бериш, 600 миллион доллари  темир йўлларни модернизация қилиш ва 200 миллион доллари ҳам Туркманистоннинг хусусий секторинии яхшилашга сарфланиши айтилади.

Тожикистоннинг Хатлон вилояти суди мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳи ячейкасини ташкил қилган Умар Мирзоевни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Душанбе шаҳрида яшовчи 26 ёшли Умар Мирзоев Тожикистон пойтахти ва Хатлон вилояти туманларида терактларни режалаштиришда айбланган. Қайд этилишича, Умар Мирзоев 2014 йилда Россиянинг Самара области Тольятти шаҳрида бўлиб турган пайтида ИШИД сафига қўшилган ҳамда орадан бир йил ўтиб, ушбу террорчилик ташкилоти кўрсатмасига кўра «тожик» ячейкасини ташкил этишни бошлаган.

Суддан таъкидлашларича, Умар Мирзоев 2015 йилда ИШИД сафига қўшилган тўрт нафар мигрантни Тожикистонда террорчилик хуружларини амалга ошириш учун жўнатган. ИШИДнинг барча тўрт аъзоси қўлга олинди ва 2016 йилнинг ноябрида узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қайд этилишича, Умар Мирзоев судда Тожикистон ҳудудида терактларни режалаштириш бўйича айбловни рад этган. Терговнинг аниқлашича, Умар Мирзоев ижтимоий тармоқлар ва Zello радиоси орқали турли исмлар остида ИШИД учун тарғибот олиб борган.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ