Январ 07, 2018 15:07 Asia/Tashkent

761-қисм« Аҳзоб " муборак сураси  63-69-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Аҳзоб " муборак сураси 63-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

يَسْأَلُكَ النَّاسُ عَنِ السَّاعَةِ ۖ قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِندَ اللَّـهِ ۚ وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّ السَّاعَةَ تَكُونُ قَرِيبًا ﴿٦٣﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Одамлар сендан (қиёмат ) соати ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айт. Недан билурсан, эҳтимол ўша соат яқиндир. (63)

 Қиёмат кунини инкор этишга етарли далиллари бӯлмаган кофир ва мунофиқлар одамларнинг иймонини заифлаштириш ва уларнинг кӯнглига қутқу солиш учун пайғамбарга “ Гапларингиз тӯғри бӯлса, қиёматнинг қачон рӯй беришини айтинг?” дея савол беришади.

Қайд қилиш жоизким, бир воқеанинг рӯй бериш вақтини билмаслик ӯша воқеанинг амалга ошмаслигини билдирмайди. Масалан, биз инсонлар барибир, бир куни ӯлишимизни биламиз. Аммо қачон ӯлишини ҳеч ким билмайди.

Бундан ташқари агар пайғамбар Қиёмат минг йилдан кейин амалга ошади, деганларида улар бу гапнинг рост-ёлғонлигини аниқлаш учун минг йил яшай олмас эдилар-ку?

Ояти кариманинг давомида буюрилади: Қиёматнинг руй бериш вақтини фақатгина Аллоҳ билади. Муҳими, ҳар бир мӯмин киши қиёматга яқин қолди, дея тасаввур этиши ва ӯзининг хатти-ҳаракатини назорат қилиши лозим.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Қиёмат кунининг қачон руй беришини билмаслик бу буюк ҳодисанинг амалга ошмаслигини билдирмайди. Аллоҳ Расулининг ростгуйлиги ва садоқатига иймон келтирган  мӯминлар эса қиёматнинг албатта, руй беришига ишонадилар.
  2. Доимо ӯлим ва Аллоҳнинг маҳкамасида муҳокама қилинишга тайёр туришимиз лозим. Ӯлимнинг вақтини билиш муҳим эмас, балки ӯнга тайёр туриш муҳимроқдир.

 

 Энди  «Аҳзоб" муборак сураси  64-66-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

إِنَّ اللَّـهَ لَعَنَ الْكَافِرِينَ وَأَعَدَّ لَهُمْ سَعِيرًا ﴿٦٤﴾ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ لَّا يَجِدُونَ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا ﴿٦٥﴾ يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّـهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا ﴿٦٦﴾

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни тайёрлаб қўйди. (64) Улар унда абадий бардавом қолурлар. На бир дўст ва на бир ёрдамчи топа олмаслар. (65) Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар. (66)

  Кофирларнинг шубҳа келтириб чиқарувчи саволини баён қилган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Одамларнинг иймони ва уларнинг Аллоҳнинг Расули билан алоқасини заифлаштиришга ҳаракат қиладиган кимсалар дунёда Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бӯлиб, охиратда эса азоб-уқубатга гирифтор бӯлишади. Ӯшанда улар “ Аллоҳнинг дини ва унинг пайғамбарига нисбатан бунақа муомала қилмаганимизда эди”—дея афсус чекишади. Аммо энди не фойда? Энди тавба қилиш вақти ӯтган. Энди ҳеч ким уларнинг дардли азобини енгиллаштира олмайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳаққа куфр келтириш дунё ва охиратда Аллоҳнинг қаҳри ва лаънатига сабаб бӯлади.
  2. Дунёда мавжуд бӯлган ижтимоий қонунларга зид равишда қиёмат куни ҳеч ким бировга ёрдамлаша, унинг азобини енгиллата олмади.
  3. Дунё ва охиратда нажот топишнинг ягона йӯли Аллоҳ ва унинг Расулига итоаткор бӯлишдадир.

Бу нарсага бепарво қараш қиёмат кунида афсусларга сабаб бӯлади.

وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا ﴿٦٧﴾ رَبَّنَا آتِهِمْ ضِعْفَيْنِ مِنَ الْعَذَابِ وَالْعَنْهُمْ لَعْنًا كَبِيرًا ﴿٦٨﴾ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ آذَوْا مُوسَىٰ فَبَرَّأَهُ اللَّـهُ مِمَّا قَالُوا ۚ وَكَانَ عِندَ اللَّـهِ وَجِيهًا ﴿٦٩﴾

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар. (67) Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатла!» дедилар. (68) Эй иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздида обрўли эди. (Бани исроилликлар Мусо алайҳиссаломга турли озорлар берганлар. Жумладан, жинсий масалада ҳам у зотга озор берган эдилар. Қорун, бир аёлга пул бериб, Мусо алайҳиссаломни бориб зино қилишда айблашга уринишни топширган. Сизлар ҳам Муҳаммадга (с. а. в.) турли озорлар берманглар, хусусан, оилавий тарафдан турли миш-мишлар тарқатиш билан у зотни (с. а. в.) ранжитманглар. Бошларингизга Бани Исроилнинг куни тушиб қолмасин.) (69)

Қиёмат азобини мушоҳада қилган мушриклар гумроҳликларига сабаб бӯлган кишиларни лаънатлай бошлашади. Аммо уларнинг бу надоматлари азобларини енгиллатмайди. Зеро, улар нотӯғри йӯлга бошловчи пешволарига эргашмай,Аллоҳнинг пайғамбарига эргашишлари мумкин эди.

Қизиғи шундаки, ӯзлари Илоҳий азобга гирифтор бӯлган гунаҳкорлар ӯзларининг пешволари учун Аллоҳнинг лаънати ва азобини талаб қилишади. Ваҳоланки, уларнинг бу талаби қабул қилинса, ӯзларига азоб-уқубат янада ортади. Зеро, Аъроф муборак сурасининг 38-ояти каримасида Аллоҳ таъоло ӯзининг пешволарига ортиқча азоб талаб қиладиганларга ишора қилиб,буюради: ҳар икки гуруҳ учун ортиқча азоб-уқубат бордир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қиёмат куни гунаҳкорлар ӯз гумроҳликларини оқлаш учун баҳона қидиришади ва гуноҳларини бошқа бировга юклашга ҳаракат қилишади.
  2. Жамият раҳбарларига кӯр-кӯрона эргашиш шариат ва мантиқ жиҳатидан дуруст эмас. Бу нарса пушаймонликларга сабаб бӯлади.
  3. Нотӯғри расм-русумларни  вужудга келтириб,  одамларни гумроҳ этадиган кимсалар ӯлимларидан кейин ҳам, ӯша расм-русумлари амал қиладиган пайтгача одамларнинг гумроҳлигига масъулдирлар.