феврал 04, 2018 15:18 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид янгиликларнинг шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1.Қирғизистон президенти Тожикистонга борди;

  1. Туркманистон газини Тожикистон орқали Хитойга етказиш қувурлар тармоғи қурила бошланди;
  2. Туркманистон президенти Озарбойжон ТИВ раҳбарини қабул қилди;
  3. Қозоғистон иқтисодий эркинлик рейтингида Марказий Осиёда биринчи, Ўзбекистон эса тўртинчи ўринда.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистонга расмий ташриф билан борган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков   Имомали Раҳмон билан учрашди ва тор ҳамда кенгайтирилган шаклда музокара ўтказди.

Жээнбековнинг   фикрича, давлат чегараларини қўриқлаш, терроризм ва экстремизм, наркотрафикка қарши биргаликда курашиш бўйича самарали чоралар кўриш зарур.Бундан ташқари, Жээнбековнинг хабар беришича, Қирғизистон Тожикистон билан товар айланмасини ошириш ниятида.

Қирғизистон раҳбари яқин келажакда Тожикистон тадбиркорлари иштирокида Бишкекда бизнес-форум ўтказиш таклифини илгари сурди.Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзаро сафарлари ва туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Бишкек-Душанбе-Бишкек йўналиши бўйича мамлакатлар ўртасидаги парвозлар сони кўпайтирилади. .

«Ўтган 25 йил давомида муносабатларимиз ижобий кўриниш олди, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун захира шаклланди. Катта ҳуқуқий асос бор.  Ўзаро ҳамкорликнинг икки томонлама механизмлари яратилди», - деди Имомали Раҳмон. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмонни Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланган фестивалга таклиф этди. Бу ҳақда у Душанбега расмий ташрифи давомида билдирди.

«Тожикистонлик спортчиларнинг биринчи ва иккинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этганидан жуда миннатдормиз. Умид қиламанки, Тожикистон сентябрь ойида Қирғизистонда ўтказиладиган учинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Тожикистон томонини Айтматовнинг 90 йиллиги ва Иссиқкўл форумининг 30 йиллигига бағишланган Халқаро фестивалда иштирок этишга таклиф қиламиз», - деди Сооронбай Жээнбеков. 

Унинг қўшимча қилишича, яқинда Чингиз Айтматовнинг «Қулаётган тоғлар» сўнгги романи тожик тилида нашр этилди.

Тожикистоннинг Энергетика ва сув ресурслари вазирининг муовини Тожикистон ҳудудидан Туркманистон табиий газини Хитойга экспорт этадиган қувурлар тармоғини қуриш жараёнини бошланганлиги ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистоннинг Энергетика ва сув захиралари вазирининг муовини   Жамшид Шоимзода  Туркманистондан Хитойга табиий газни етказиб берадиган қувурлар тармоғини Тожикистон ҳудудидаги қисмини қурила бошланганлигини таъкидлади.

 Мазкур лойиҳани амалга ошириш борасида давлатлараро келишув ҳам 2013  йилда имзоланганди.

Мазкур лойиҳани ижро этишдан Тожикистон давлатининг мақсади янги  иш жойлар яратиш ва бу қувурлар учун солиқ олишдан иборатдир.

 Тожикистон ҳудудидан ўтадиган  газ   қувурларнинг узунлиги  400 километрдан кўпроқ эканлигини ҳамда келаси милодий йилда фойдаланишга топширилиши айтилади.

Бу қувурлар тармоғи орқали Туркманистон йилида  25-30 миллиард кубометр табиий газини Хитойга экспорт этиши мумкин.

Тожикистонга доир бошқа хабаримиз шундан иборатки,

Тожикистон Ижтимоий суғурта ва пенсиялар давлат агентлиги раҳбарияти мамлакатдаги ўта юқори пенсиялар ҳақидаги барча маълумотни махфий қилиб қўйди. Бу ҳақда идора раҳбарининг биринчи ўринбосари Назокат Одинаева Душанбедаги матбуот анжуманида маълум қилди.

«Сизлар кимда энг юқори пенсия бор экани ҳақида доим сўрайсизлар. Биз энди бундай маълумотни тақдим этмаймиз. Ҳаттоки ёзма мурожаатда ҳам. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан бошқа ҳеч ким шахсий характерга эга бўлган маълумотни олиш ҳақи йўқ. Барча пенсиялар, жумладан, “космик” даражада баландлари ҳам қонун, хизматлар ва меҳнат стажидан келиб чиқиб белгиланади», - дея маълум қилган амалдор журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда пенсияларни фақат Ижтимоий суғурта ва пенсиялар давлат агентлиги тайинлайди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 2015 йилда бир қатор собиқ юқори мансабли амалдорларнинг ўта юқори пенсиялари туфайли можаро келиб чиқди. Ўшанда аввалига президент Имомали Раҳмон, кейин эса Молиявий назорат ва коррупция билан кураш агентлиги собиқ раҳбари Абдуфаттоҳий Ғоиб соғлом собиқ амалдорларга ногиронлик бўйича «космик» пенсиялар тайинланганидан ташвишда эканини билдиришди. Хусусан, «Тожикистон темир йўллари» ДУК собиқ бошлиғи Омонулло Хукуматулло ногиронлик бўйича пенсияни 950 доллар миқдорида, «Тожиксодиротбанк» директорлар кенгаши собиқ раҳбари Наталья Назаршоева эса 1900 доллар миқдорида олиб келган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар текширувлари натижасида ногиронликни ноқонуний равишда бериш бўйича 781 та ҳолат аниқланди.

Озарбайжон ТИВ раҳбари Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти билан учарашганида икки томонлама ҳамкорликлар, хусусан денгиз, темир йўл ва юк ташиш масалаларини муҳокама қилди.

Озарбайжон ТИВ маълумотига таяниб, ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўтган ҳафтада  Ашхободда Озарбойжон ТИВ раҳбари Элмар Мамадёров Туркманистон президенти  билан учрашганида,  Туркманистон масъуллари билан фикр алмашиш  икки мамлакат ўртасида турли соҳалар хусусан, юк ташиш ва транзит соҳасидаги алоқаралини кенгайтиришга замин яратади, деб айтди.

Икки мамлакат давлат масъуллари, шунингдек ,Туркманистон президентини ўтган йили Озарбайжон республикасига уюштирган сафарига ишора этиб,   ўзаро алоқалар ва дўстона муносабатларни тобора кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Элмар Мамадёров  Баку-Тблиси-Қарс ўртасидаги темир йўл фаолиятини бошланишига тўхталиб, ушбу темир йўл тармоғи  минтақа мамлакталари ўртасида темир йўл орқали юк ташиш имкониятларини янада оширди, деб қўшимча қилди.

Қозоғистон иқтисодий эркинлик рейтингида Марказий Осиё республикалари ўртасида биринчи, Ўзбекистон эса тўртинчи ўринда.

Марказий Осиё мамлакатларидан: Қирғизистон 78-ўринда, Тожикистон 106-, Ўзбекистон 152-поғонада ва Туркманистон 169-ўринда.

Американинг Heritage Foundation тадқиқот институти экспертлари Қозоғистонни рейтингнинг 41-поғонасига жойлаштиришди.

 Қозоғистон иқтисодий эркинлик рейтингида (Index of Economic Freedom) Марказий Осиё давлатлари орасида етакчи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, иқтисодий эркинлик индекси ўнта кўрсаткич бўйича баҳоланади: мулк ҳуқуқи ҳимояси, коррупция, фискаль эркинлик, ҳукумат иштироки, тадбиркорлик эркинлиги, меҳнат эркинлиги, монетар эркинлик, савдо эркинлиги, инвестициялар, молиявий эркинлик.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ