Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Мазҳабий туризм –маданий туризмнинг бир туридир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Мусиқа
Дин ва маънавия бир-бири билан чамбарчасб боғлиқ бўлиб ва баъзан бир-бирининг ўрнида ишлатилади. Маънавий эҳтиёжларни қониқтириш диний қадамжойларни зиёрат қилишда муҳим рол ўйнайди, аммо маънавият маъносининг кенглигини назарга олган ҳолда мазҳабий туризм ҳам турли хил бўлиши мумкин.
Мазҳабий туризм –маданий туризмнинг бир туридир. Туристик бундай турдаги сайёҳ муқаддас жойларни зиёрат қилиш, диний ва мазҳабий аъмолларни бажариш, ёки динни тарғиб қилиш ва таълим бериш каби махсус мақсадлар учун сафар қилади. Диний сайёҳатларда, зиёратнинг асосий қисмига қўшимча, маданий , тарихий ва бадиий марказларга бориш, ҳамда бошқа жойларда ва тадбирларда қатнашиш каби фаъолиятлар амалга оширилади. Ҳақиқатан ҳам , муқаддас жой турли муқаддас жозибалар билан бирга бир мажмуа унвонида сайёҳни ўзига жалб этади. Чунончи Эроннинг жанубий-ғарбий қисмида Шерознинг Шоҳ чароғни зиёратига борадиган эронлик ва эронлик бўлмаган айрим туристлар, ушбу муқаддас маконни зиёрат қилишларига қўшимча шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларни ҳам ўз сафар режаларига киритишади.
Баъзан, ибодатгоҳлар ва диний обидалар, сайёҳ ташриф буюрадиган ягона мақсади ҳисобланади ва сайёҳ уша жозибали маконни зиёрат қилиш учун у ерга сафар қилади. (Муқаддас Макка шаҳридаги Худо ўйи , Ироқдаги муқаддас қадамжойлари каби муқаддас маконларни зиёрат қилишига боришади.) Бундай зиёратчилар зиёратга борадиган мусофирлар қаторида жой олишади. Зиёрат қилишнинг асосий мақсади диний маконларни зиёрат қилишдан иборат. Зиёрат мақсади билан сафар қилиш диний ва мазҳабий муқаддас қадамжойларни зиёрат қилиш туризмидан Эронда турли мамлакатлар насронийларининг ҳузур топишларига ишора этиш мумкин. Айрим тарихчилар фикрига кўра, агар Байтуллаҳм черковидан кейин Муқаддас Марям черкови дунёда иккинчи энг йирик черков бўлса, Эроннинг энг муҳим черкови бу Қора черкови ёки Татиус черкови ҳисобланади. Апрел ойида, Қора черков ҳар йили диний маросимларни ўтказиш учун турли мамлакатлардан келган насронийларни кутиб олади.
Арманистон фуқароси Размик Петросян бу йил Эронни ва Қарэ черкови ва маросимларда иштирок этиш учун келган кишилардан биридир. Арманистонга қайтиб боргач, қилган сайёҳатларининг ҳақидаги хотираларини ёзди ва уни ўз мамлакатининг айрим нашриётларида чоп этди.
У ўз хотирасининг бир қисмида шундай ёзади: “Мен Эронга сафар қилишни жуда хоҳлардим, аммо иш ва оила мушкулотларим билан банд бўлишим ва Ғарб таблиғотлари сабабли бу сафарни кечиктиришга мажбур бўлдим. Шунингдек мен ва 16 нафар ватандошларим 4 кун давомида 2017 йил 27 июлда Эрон Ислом Жумҳуриятига сафар қилдик. Сюник вилоятининг тоғли йўлларини кезиб ўтганимиздан сўнг биз Эронга кириб келдик.
Автотранспорт катта тарссаларига ухшаган тоза йўллардан ўтиб ўзоқда жойлашган чегара йўлларигача йўлимизни давом этдик. Йўллар ёруғ эди. Бир неча катта ва кичик шаҳрлардан ўтдик. Ярим кечаси Қарэ черковига етиб келдик. Эронлик дўстларимиз черков атрофида ўрнатилган чодирларда бизнинг жойларимизни аниқлаб қўйишган эди. Дам олиш учун зудлик билан бизга ажратилган чодирларга жойлашдик.
Эрта тонгда қушлар навоси остида ўйғондик. Чодирдан чиқиб ташқарига қараганимда кўзларимга ишонмасим. Бизнинг атрофимизда юзлаб турли рангли кичик ва катта чодирлар ўрнатилган эди. Чодирлар ўртасида бир гавҳардек азаматли ва чиройли черков қарор олган эди. Бир лаҳза ўзимча Арманистон черкови атрофида турипман деб ўйладим. Аммо бу ер Арманистон эмас, балки Эрон эди. Ҳама арманча тилда сўҳбат қилишарди. Зиёратчиларнинг сони 5 минг нафарга етарди.”
Петросян ўз фикри давомида шундай қўшимча қилади: “Ҳар йили кўпчилик масеҳийлар бу айёмларда махсус маросимни бажо келтириш учун дунёнинг турли жойларидан , жумладан Арманистон, Сурия, Ливан Голландия, Франция, Австрия, Канада, Германия ва бошқа мамлакатлардан Эронга сафар қилишади ва черковнинг атрофида йиғилишади.
Эрон мамлакатида жойлашган ушбу чиройли маконни тамоша қилиш учун сафар қилишига сизни даъват этаман. Ўз кўзингиз билан диний аққалиятни ташкил этувчи арманийлар, ҳатто бошқа мамлакатлар насронийларининг кўпчилик бўлиб бу муқаддас маконда йиғилишлари, Худо билан ишонч ва осойишталик ила розу ниёз қилишлари, шамъ ёқишлари, қўй қурбонлик қилишлари, янги туғилган болаларни сувда чуқунтиришларини мушоҳада этасиз.
Дин ва маънавият мафҳум нуқтаи назаридан бир-бирига яқин алоқададир. Ислом мубин динининг таълимотларига кўра инсонлар ўз фитратлари билан Аллоҳ таоло ва уни урганишга қизиқиш зоҳир этишади. Бу урганиш, ҳис этиш ақл, нақл ёки юрак орқали ҳосил бўлади. Бу нуқтаи назардан, ирфон истилоҳда қалбий ва ички мушоҳада этиш йўли билан ҳосил бўлган урганишдир. Маърифат урганишига етиш учун айрим сайёҳлар Қуния, Ашқобод, Хужанд, Самарқанд ва Бухоро каби турли маконларга сафар қилишади.