Ҳаётий муаммолар калиди
Исломий адабиётлар ичида илм, таълим, олим, муаллим ва толиби илм одобларига бағишланган асарлар жуда кўп. Уларда ўта фойдали маслаҳатлар тақдим қилинган. Шу билан бирга, ҳар бир талабанинг илм талаб қилиш бўйича одоблари борлигини ҳам билишимиз ва уларга риоя қилишимиз зарур. Илм толибининг одоблари нисбатан икки қисмга: илмга нисбатан бўладиган одоблар ва муаллимга нисбатан бўладиган одобларга бўлинади.
Меҳрибон ва раҳмли Алл.. номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Исломий адабиётлар ичида илм, таълим, олим, муаллим ва толиби илм одобларига бағишланган асарлар жуда кўп. Уларда ўта фойдали маслаҳатлар тақдим қилинган. Шу билан бирга, ҳар бир талабанинг илм талаб қилиш бўйича одоблари борлигини ҳам билишимиз ва уларга риоя қилишимиз зарур. Илм толибининг одоблари нисбатан икки қисмга: илмга нисбатан бўладиган одоблар ва муаллимга нисбатан бўладиган одобларга бўлинади.
Илм талаб қилиш ҳақида ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Илм талаб қилган киишининг ажри Аллоҳ наздида жиҳод қиладиганлар, касалга қарайдиганлар, ҳаж қиладиганлар, умра қиладиганлар, эътикоф ӯтирадиганлар ва Каъба ёнида яшайдиганлар ҳам кӯпроқ бӯлиб, дарахтлар, шамоллар, дарёлар, юлдузлар, ӯсимликлар ва ҳар нима ки унга офтоб нури етса, илм пайида бӯлган кишига Аллоҳдан мағфират талаб қилишади.
Талабанинг илмга нисбатан бўладиган одоблари қуйидагилардан иборат:
– Ниятни холис қилиш. Исломда илм талаб қилиш, хусусан, динда фақиҳ бўлиш учун илм ўрганиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Шундай қилган одам икки дунёнинг бахт-саодатига эришади. Бу дунёда ҳурмат-эҳтиром ила ҳаёт кечиради. Охиратда эса жаннати маъводан жой олади. Аммо ким диний илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, яъни мансаб учун, пул-мол учун, риё учун ўрганса, жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди.
Бу ерда ниятни поклаш олдинги ўринга қўйилмоқда. Илм талаб қилмоқчи бўлган шахс ниятини яхши қилиши, олган илми билан халққа хизмат қилиб, Ҳақни рози этишни кўзлаши керак.
Ўшанда олган илми фойдали бўлади: дунёга ҳам эришади, охират савобига ҳам эга бўлади. Аммо ниятни молу дунёга, риёга боғласа, охират савоби бўлмайди, дунё ҳаваси ҳам аниқ амалга ошмайди.
Исломда илмни шахсий ғараз, мол-дунё ва арзон манфаатлар учун ўрганилмайди. Балки таълим олишнинг бош унсурлари инсон, илм ва вақт ҳамма нарсадан қиммат ва устин қўйилади.
Уларни мол-дунё ва мансаб каби ўткинчи орзу-ҳаваснинг паст даражасига раво кўрилмайди.
– Нафсни поклаш ва разолатлардан холи қилиш. Илм талаби йўлига кирган шахс илм олиш ва унинг мартабаларига эришишдан олдин ўзини турли ёмонлик- гуноҳлардан, нафсини турли разолатлардан ва хулқини эса қораланган сифатлардан поклаши зарур.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Бунга эришиш йўлида илм толибига мол-дунё ва унга тегишли нарсалардан алоқасини узиш, олий ўқувлар босқичида қалби илмга ажраб чиқиши учун ватанидан, аҳлидан узоқда бўлиш фойда беради.
Шунинг учун ҳам барча халқларда таълим муассасаларида билим олиш сафар қилиш асосида йўлга қўйилган. Илм учун қалбни поклаш ишлари ичида тавозули бўлиш, такаббурни тарк қилиш кабилар ҳам мавжуд. Қалбни поклаш орқали илм олишга ва ундан фойда топишга кенг йўл очилади.
Илм талабида садоқатли бўлиш, таҳсил олишга барча вақт ва ҳаракатни қаратиш, илмга халақит берадиган барча нарсадан юз ўгириш, ҳаромдан ҳазар қилиш ва маъсиятдан четда бўлиш лозим.
Инсоният учун фойдали бўлган ҳар қандай илм Исломда ардоқланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта оятларида инсониятни дунёни обод қилиш учун яратганини баён қилган ва кишиларни борлиқ ҳақида тафаккур қилишга, уни ўрганишга тарғиб қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида илмга тарғиб қилар эканлар, илмни умумий маънода ишлатганлар.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.